Аслида ойлигимдан онамга заррача фойда йўқ. Бечора онам маошим 192 манат эканини эшитган холос. Нима қилай, ҳали ёш қиз бўлсам… Турмушга чиқишни, кезишни, бежирим кийинишни истайман. Энг зўр ресторанларнинг лаззатли таомларини бошқаларга қараганда кўпроқ тановул қиламан. Дугоналарим менга ҳасад қилишади. Чунки қанча овқат есам-да, асло семирмайман. Дугоналарим гўё парҳез тутишади, лекин мен, барибир, улардан хипчабелман. Барча ейишга қўрқадиган шарқ ширинликларини бўлса, отамнинг сўзи билан айтганда, “бўғзимга келгунича” ейман. Davomini o'qish