Mixail Bulgakov. Usta va Margarita & Isajon Sulton. «Usta va Margarita» — asrning eng yaxshi asari

01115 май — рус адиби Михаил Булгаков туғилган кун

    «Уста ва Маргарита» романи ғаройиб биносининг бунёд этилишида Булгаков истеъдодининг бу уч тури баб-баравар ёинки деярли баб-баравар хизмат кўрсатди. Уларнинг ҳар жиҳатдан чатишиб, ягона дарё оқимига қўшилуви асарнинг энг яхши саҳифаларини ташкил қилганким, бу айни вақтнинг ўзида нафақат романнинг, умуман олганда Булгаков бадиий сўз санъатининг улкан ютуғидир. Davomini o'qish

Homer. Iliada & Rustam Ibragimov. Taqdir oldidagi ojizlik

Ashampoo_Snap_2017.04.16_00h51m07s_001_.png   Кўҳна Ғарб адабиётининг шоҳ асари, улуғ Ҳомер томонидан милоддан аввалги VIII асрда яратилган азим обида – “Илиада”нинг ўзбекча таржимасида менинг ҳам ҳиссам борлигидан фахрланаман.   Атоқли мутаржим Қодир  Мирмуҳамедов  таржима қилган достонни нашрга тайёрлашда (1988 йилда)  мен ҳам масъул муҳаррир сифатида иштирок этганман (Хуршид Даврон билан суҳбатдан). Davomini o'qish

Ezop. Masallar (3)

Ashampoo_Snap_2016.09.11_13h23m40s_002_.png    Бўри анҳордан сув ичаётган Қўзичоқни кўриб қолди ва қулай бир баҳона билан уни емоқчи бўлди. Мана, у оқимнинг юқорироғида туриб олиб: «Ҳей, сувни лойқалатма, мен ичолмаяпман», деб Қўзичоқни койий бошлади. Қўзичоқ унга жавобан деди: «Мен сувга лабимнинг учинигина теккизяпман, ундан кейин, қанақасига лойқалатай сувни, ахир мен сиздан пастроқда турибман-ку». Қўзичоққа айб қўя олмаган Бўри деди: «Эсингдами, ўтган йили сен отамни бўралаб сўккан эдинг!» Davomini o'qish

Ezop. Masallar (2)

Ashampoo_Snap_2016.09.11_13h45m56s_011_.png     Деразага осиб қуйилган қафасдаги Саъва кечаси билан тинмай сайраб чиқарди. Унинг хонишини эшитган Кўршапалак учиб келиб: «Нима учун кун бўйи чурқ этмайсану нуқул кечаси сайрайсан?» деб сўради.…. Davomini o'qish

Payvasta dillar me’mori & «Iliada»ga ilhom bergan «Dekameron» .

011
Ўзбек таржима мактабининг устунларидан бири,  Ўзбекистон санъат арбоби Қодир Мирмуҳамедов жаҳон адабиёти классикларининг 70 га яқин асарини ўзбекчага таржима қилган. Улар орасида Михаил Булгаковкинг «Уста ва Маргарита», Робиндранат Тагорнинг «Хонадон ва жаҳон», Жек Лондоннинг «Мартин Иден», Максим Горькийнинг «Клим Самгин», Бокаччионинг машҳур «Декамерон» каби романлари бор. Ҳомернинг икки шоҳ асари «Илиада» ҳамда «Одиссея» Қодир ака таржимасида ўзбек ўқувчиларига армуғон этилган.
Ана шу тенгсиз асарларнинг иккитасида менинг ҳам қисман улушим борлигидан фахрланаман. Михаил Булгаковнинг «Уста ва Маргарита» романи менинг тавсиям асосида таржима қилинган бўлса, Ҳомернинг бебаҳо «Илиада» достони нашрига махсус муҳаррирлик қилганман. Davomini o'qish

Qodir Mirmuhamedov. Tarjima ma’naviy ko’prik…mi?

077   Мен таржимонлик фаолиятимнинг дастлабки 10-15 йили давомида қўлимга топширилган ҳар қандай бадиий асар ё бадиий фильмни, асосан, қалам ҳақи ишлаб топиш мақсадида таржима қилаверганман. Фақат кейинчалик, ёшим анча ўтиб қолганда, уйимдаги шкафимда терилиб турган 30 дан ортиқ таржималаримга кўз югуртирар эканман, уларнинг анча-мунчасини таржима қилишга кетган вақтимга ачинганман, афсусланган пайтларим бўлган. Davomini o'qish