Ramiz Ravshan. Sut tishining og’rig’i. Doston

011

Таржима миллий адабиётгина эмас, миллий тафаккурнинг ҳам ривожига беқиёс таъсир кўрсатадиган омилдир. Кимдир таржимани миллий ҳимоя қуролларидан биридир деганда минг карра ҳақ эди. Дунё адабиётида мавжуд ҳар қандай асар таржима бўлгандагина миллий мулкка айланади. Унгача «бегона» бўлган матн таржимадан кейин тилимиз ва маданиятимиз учун «ишлай» бошлайди. Шу маънода адабиётимиз тарихида Шекспирни ўзбек мулкига айлантирган Чўлпон, Пушкинни ўзбекча сўйлатган Миртемиру Асқад Мухтор, Лермонтовни Иблис»ини ўзбек достони деб ўйлашга мажбур қилган Усмон Носир, Есенинни ўзбекники қилган Эркин Воҳидов, Нозим Ҳикматни онгу шууримизга сингдирган Рауф Парфи,  Лоркани ўзбек юрагига олиб кирган Шавкат Раҳмон ва яна бир қатор мутаржимларнинг хизмати беқиёсдир. Davomini o'qish

Ramiz Ravshan. She’rlar. Yangi tarjimalar

05

15 декабрь — таниқли озарбайжон шоири Рамиз Равшан таваллуд топган кун

    Мен ўзимдан шоир “ясамайман.” Табиийки, шеър ёзмаган кунларим шеър ёзган кунларимдан бениҳоя кўпдир. Ёшлигимда шеърга, сўзга кўчирмоқчи бўлган ҳар бир фикримни, туйғумни қўйиб юбормасдим. Энди эса сўзга янада хасисман. Аслида, нима бўлса, унга шеърий таъриф бериш, қайдайдир сўзлардан поэтик комбинациялар қуриш унчалик қийин иш эмас. Бу дунёнинг чангидан тортиб, юлдузига қадар бўлган борлиқ тилга киришни, фикрлашишни, сўзга айланишни истайди. Назаримда, биз ёзган шеърларимиз бизсиз ҳам бор эди. Ва бундан кейин битажак сатрларимиз ҳам бизсиз мавжуддир (Рамиз Равшан билан суҳбатдан). Davomini o'qish

Ramiz Ravshan: Adabiyot insonni yolg’izlikdan qutqaradi.

022
Етмишинчи йилларнинг бошида машҳур турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа бир ёш шоир шеърларини ўқиб чиққач,ҳайратга тушиб,сўраган экан: «Бу одам тирикми,борми?». Айтибдиларки: «Бор,соғ-саломат». Турк шоири яна-да ҳайратланиб,айтган экан: «Сизларда (СССРни назарда тутган) асл шоирларни ё қатл,ё қатағон этадилар? Нега ўлдирмадилар,ахир,бу одам ҳақиқий шоир-ку!».
Фозил Ҳусни Доғларжа ўқиган шеърларнинг муаллифи озарбайжон шоири Рамиз Равшан эди. Davomini o'qish

Ramiz Ravshan. Nafasimni daraxtdan mevaday teraman.

001
Рамиз Равшаннинг шеърияти ўзликни англаш сари йўлда туғилган шеърлардир. У дунёдан фожиавий тарзда зериккандир: “Ахир, бундоқ ким зерикар – Оғзимда тилим зерикар, Чўнтакда қўлим зерикар. Йўлимга қизлар чиқсалар, Ёқамга бир гул тақсалар, Ёқамда гулим зерикар… Бу қайғунинг борми чеки, Бу на ғамдир дунёдаки?! Биламан, менга кўз тикиб, Қайдадир ўлим зерикар”. У дунёга чизиқ тортади-да, кўз очиб кўрганларидан ториқа-ториқа онасига: “Мени қайтариб ичингга ол”, демоққача боради. Davomini o'qish

Ramiz Ravshan. She’rlar

08     Етмишинчи йилларнинг бошида машҳур турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа бир  ёш шоир шеърларини ўқиб чиққач,ҳайратга тушиб,сўраган экан: «Бу одам тирикми,борми?». Айтибдиларки: «Бор,соғ-саломат». Турк шоири яна-да ҳайратланиб,айтган экан: «Сизларда (СССРни назарда тутган) асл шоирларни ё қатл,ё қатағон этадилар? Нега ўлдирмадилар,ахир,бу одам ҳақиқий шоир-ку!».
     Фозил Ҳусни Доғларжа ўқиган шеърларнинг муаллифи  озарбайжон шоири Рамиз Равшан эди. Davomini o'qish

Tohir Qahhor. Bobur devoni dunyo kezadi / Ramiz Ravshan bilan suhbat.

021
Бобурнинг 1519 йилда тузилган “Кобул девони” ва 1528-29 йилларда тартибланган “Ҳинд девони”нинг бир қатор нусхалари турли музейларда сақланмоқда. Бир-биридан ҳажман фарқли бу девонларнинг энг мукаммал нусхаси Истанбул университети кутубхонасидаги 3743 рақамли “Девони Бобуршоҳи Чиғатойи”дир; 105 варақли тўпламда шоирнинг 119 ғазали ва турли жанрлардаги бошқа шеърлари, “Рисолаи волидия” таржимаси мавжуд (Париж миллий кутубхонасидаги 1230 рақамли иккинчи машҳур нусха эса 50 варақдир, унда 87 ғазал ва бошқа шеърлар бор). Истанбулдаги Тўпқопи саройидаги 741 рақамли қўлёзма эса 55 варақдир; “Девони султонул аъзам Бобур мирза вал-ғуфрон” ёзувли бу девонда 111 ғазал ва бошқа шеърлар мавжуд. Демак, бу ёдгорлик ҳажман катталиги билан Париж нусхасидан кўра қимматлироқдир. Davomini o'qish

Ozarbayjon she’riyatidan namunalar.

033   Озарбайжон шеъриятидан намуналар: Микойил Мушфиқ, Самад Вурғун,Халил Ризо, Нигор Рафибейли,Бахтиёр Ваҳобзода, Ризо Халил Улуғтурк, Мамад Ораз, Собир Рустамхонли,Рамз Равшан, Рустам Беҳрудий, Салим Бабуллоўғли.
Ozarbayjon she’riyatidan namunalar: Mikoyil Mushfiq, Samad Vurg’un,Xalil Rizo, Nigor Rafibeyli,Baxtiyor Vahobzoda, Rizo Xalil Ulug’turk, Mamad Oraz, Sobir Rustamxonli,Ramz Ravshan, Rustam Behrudiy, Salim Babulloo’g’li.
Davomini o'qish

Ramiz Ravshan she’rlaridan yangi tarjimalar.

рамиз равшан

Рамиз Равшан (Ramiz Rövşən Məmmədəli oğlu) таниқли озарбайжон шоири. У 1946 йилнинг 16 декабрида Бокуда туғилган. Озарбайжон Давлат Университетининг филология факультетида, Москвада Олий сценарийнавислар курсида таълим олган. Унинг сценарийлари асосида ўнлаб бадиий фильмлар тасвирга олинган.
Рамиз Равшан йигирмадан ортиқ шеърий китоблар муаллифи,унинг шеърлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган.
Тўрт кунча аввал саҳифамизда Рамиз Равшаннинг шеърларидан қилинган таржималарни эълон қилган эдик. Davomini o'qish