Юқори босқичда ўқийдиган, бўйи ўртадан пастроқ, жиккаккина, хушрўй, истарали, ҳамиша негадир бир хил – қора кўйлак кийиб юрадиган бир йигит кўпинча хонамизни тақиллатиб, сигарет сўрар, биз чекмаслигимизни айтардик, у эса узр сўраб қайтиб кетар, аммо бир неча кундан кейин яна ўша илтимосини такрорлар, шунда жонимизга тегар, намунча хира бўлмаса, дея орқасидан тўнғиллаб қўяр эдик. Davomini o'qish
Teglar: Rauf Parfi
Рауф Парфи. Ёшлик зангор фасл
* * *
ҒУНЧАЛАР ПУШТИРАНГ ВА ЗАЪФАР
Зангори япроқлар шаҳрида.
Ғунчалар орзумдек ҳар сафар,
Ғунчалар қалбимнинг бағрида.
Қалбимнинг бағрида бир жаҳон
Ғаройиб эртаклар айтади.
Мен қайтиб келмасман ҳеч қачон,
Ғунчалар, албатта, қайтади.
Davomini o'qish