
Рауф Парфи шеърлари инсоннинг мураккаб табиати, беқарор ўзлигидан баҳс этади. Теранроқ назар ташланса, бу шеърларда ўнлаб муаллиф “мен”ини кўриш мумкин. Лекин улар орасида икки “мен” алоҳида ажралиб туради: бири – ўта беозор, ҳалим, кўнгилчан, баъзан яшаётганим, мавжудлигим билан малол келмаяпманми дегандек, устига устак ўзидан ҳеч қониқмайди, лирик-сентимент; иккинчиси – шиддатли, кескир сўзли, аҳди қатъий, эътиқодида собит, муросасиз. Шеъриятимизга ҳассос руҳ, тоза туйғулар тилида сўзловчи тиниқ дардни олиб кирган шоир: “Фақат шоиргагина ярашади дард”, дейди. “Шоирнинг онаси изтироб, ахир”, дея куйиниб сўзлайди… Davomini o'qish











