Sanjar Tursunov. Nuqtasiz gap

12   Мен болалигимдан синиқиб улғайдим. Укам менинг аксим: чўрткесар, қайсар, юзинг кўзинг демай гапиради. Айби бўлса менга ўхшаб бўйнини эгиб турмайди, ҳа мени айбим ўзим биламан, деб юзингга тикилиб тураверади. Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. “Qoshi yosinmu deyin…”

Ashampoo_Snap_2016.12.23_17h06m33s_006_.png    Ҳозир маним кўнглим тошқин дарё мисол оқарди. Оҳанг, сўз вужудим бўйлаб таралар, аъзойи баданим фароғатда, бошимни қимирлатганча, кўзимни хиёл юмиб олгандим. Шундай даврада бўлганим ҳам тақдирдан бир иноят эди. Ҳазрат Алишер Навоийнинг туғилган кунига бағишланган бу мушоира менга бетакрор бир бахт ваъда қилаётгандай, элликдан ортиқ қизнинг қай бири мен билан бутун умр навоийхонлик қилар экан, деган ширин ўй бошимда ғужғон ўйнарди… Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. Qulay & Isajon Sulton, Abdulla Ulug’ov, Abdulla Chinmirzayev hikoya haqida

005     У ҳозир тирик бўлса-ю, лекин кўзлари кўрмай қолган, кимдир ўқиб бераётган ёки қулоғи эшитмаётган-у, бошқа бир кимдир ҳаракатлар билан тушунтираётган ё ҳаммасидан бенасиб – бу дунёдан ўтиб кетган, тириклик дарёси қуриб, ҳаёт боғи вайрон бўлган эса-да – барибир ич-ичимдан, у мендан хафа эмасдай, ҳа, ёздингми, михладингми ишқилиб, таги тешикмасми, дегандай бўлаверади ва шунинг учун ҳам уни сизга таништиришни истадим. Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. Ikki hikoya: Bir poy kovush & Otmagan tong

003    Эркак тўнғиллаб дераза остидаги уч қулочдан ортиқ жойни кетмон билан чопар, аҳён-аҳён пешонасини артар ва бемаҳал, бир оғиз касалман, деб айтмаган, икки кунда оёқдан, сўнг тилдан қолган хотини билан хаёлан гаплашарди: сенам эшитдингми, Нисо, қизимизнинг дардига даво йўқ эмиш. Davomini o'qish

Sanjar Tursun. Ikki hikoya

012    Ёш ёзувчи Санжар Турсуннинг биринчи тўпламидан ўрин олган «Музаффар тонг» ва «Ёшлик» журналида эълон қилинган «Оқ овулнинг озодаси» ҳикоялари билан таништирамиз. Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. Jodu

022

   Уни биринчи марта кўрганимда, “Наҳотки, ер юзида шундай гўзал аёллар ҳам бор?”, — деб ўйлагандим. Негаки, у тимқора сочларини елкаси узра ёйиб, оппоқ садафдек тишлари кўриниб шунақанги силкиниб кулгандики, худди эрка шамолда ҳилпираб, турган даста оқ гулни эслатди: озод, қўл етмас ва нозик… Беихтиёр “турмуш ўртоғи қанчалик бахтли бўлса керак”, — деган ўй ўтди хаёлимдан. Davomini o'qish