Ноябрь ойи байрамларида Ленинградда қаттиқ совуқ бўлди. Муҳарририятга отланар эканман, қайсидир меҳмон унутиб қолдирган, чанғичилар шапкасини бошимга кийиб олдим. Бўлар, дея ўйладим, бунинг устига ойнага қарамай қўйганимга ҳам ўн беш йилча бўлганди. Муҳарририятга ҳар доимгидек қирқ дақиқалар чамаси кечикиб келаман. Шунга мувофиқ қатьий ва дадил кўринишга ҳаракат қиламан… Davomini o'qish
Teglar: Sergey Dovlatov
Tillaniso Eshboyeva. Shonli davr zavoli
Янги ой давомида Сергей Довлатовнинг «Чемодон» номли қиссасини ташкил этган ҳикояларни ўқиб боряпсиз. Сўнгги ҳикояни тақдим этишдан олдин Тилланиса Эшбоеванинг атоқли адиб ижодига бағишланган мақоласи билан таништиришни ният қилдик. Davomini o'qish
Sergey Dovlatov. Chemodan. Yettinchi hikoya: Haydovchi qo’lqopi
Газетадагилар ундан ҳайиқишарди. Шлиппенбах жуда қўрс одам эди. Эҳтимол бу швед генераллари бўлмиш аждодларидан ўтган бир хислатдир. Бироқ ён беришни, пастга тушишни у сира-сира ёқтирмасди. Эсимда, Матюшкин деган кекса журналист вафот этганди. Дафн маросимига пул йиға бошлаганлардан бири Шлиппенбаҳдан ҳам сўраган, у эса пул бериш ўрнига бор овозда қичқирган эди: — Мен ўлик тугул, тирик Матюшкинга ҳам бир сўм бермасдим. Ўлигига эса беш тийин ҳам хайф. Айғоқчиларини КГБнинг ўзи кўмаверсин. Davomini o'qish
Sergey Dovlatov. Chemodan. Oltinchi hikoya: Poplin ko’ylak
Рус ёзувчиси учун аёл киши учта вазифани ўташга қодир. Уни боқади. Унинг даҳо эканига астойдил ишонади. Ва ниҳоят, аёл уни ўз ҳолига қўяди. Сирасини айтганда, кейингиси аввалги икки фазилатни инкор этмайди. Лена ҳикояларим билан қизиқмасди. Ҳатто қаерда ишлашимни ҳам дурустроқ тасаввур қилмаган бўлса керак. Фақат ёзишимни биларди… Davomini o'qish
Sergey Dovlatov. Chemodan. Beshiinchi hikoya: Fernan Lejening kamzuli & Xurshid Davron. San’atning qudrati yoxud Fernan Leje haqida hikoya
Сергей Довлатовнинг «Фернан Леженинг камзули» ҳикоясини сизга тақдим этар эканман, 1978 йили ёзган «Санъатнинг қудрати ёхуд Фернан Леже ҳақида ҳикоя» номли шеъримни эсладим. Ўша олис 80-йилларда тасвирий санъат мавзуида, Ван Гог, Шуҳрат Абдурашид, Бахтиёр Бобоев каби мусаввирлар тақдирига, улар асарларига бағишланган жуда кўп шеърлар ёзганман. Таниқли француз рассоми, П.Пикассо, Ж.Браклар билан биргаликда тасвирий санъатдаги кубизм оқимига асос солган Фернан Леже (1881—1955) ҳақидаги шеър ҳам ижодкор ҳаётининг бир лавҳаси ҳақида. Довлатовнинг ҳикояси ёнида ўша шеърниям саҳифага қўйиш истаги туғилди… Davomini o'qish
Sergey Dovlatov. Chemodan. To’rtinchi hikoya: Zobitlar Kamari
Эркинлик — фалсафий тушунча эканини биламан. Бу мени қизиқтирмайди. Қуллар фалсафа билан қизиқмайдилар-ку. Хоҳлаган жойингга кета олсанг — энг катта эркинлик шу! …… Davomini o'qish
Sergey Dovlatov. Chemodan. Uchinchi hikoya: Binoyidek kostyum
Ҳозир ҳам кийинишимнинг мазаси йўқ. Авваллари-ку жуда ёмон кийинардим. Совет Иттифоқида яшаган кезларимда шунақа ёмон кийинардимки, ҳатто бунинг учун дакки ҳам ердим. Эсимда, Пушкин қўриқхонасининг директори бир куни менга шундай деган эди: — Ўртоқ Довлатов, сиз ўзингизнинг бесўнақай шимингиз билан бу жойлардаги байрамона муҳитни бузяпсиз… Davomini o'qish
Sergey Dovlatov. Chemodan. Ikkinchi hikoya: Amaldorning tuflisi
Мусиқа тинди. Атрофни чулғаган сукунат ичида кимдир кулиб юборди. Бир лаҳзадан кейин бутун майдон қаҳ-қаҳ уриб кулабошлаганди. Фақат бир кишигина кулмас эди. Бу одам ленинградлик ҳайкалтарош Виктор Дрижаков эди. Унинг чеҳрасидаги даҳшат ифодаси аста-секин лоқайдлик ва ночорлик ифодаси билан алмашди. Хўш, нима бўлган эди? Шўринг қурғур ҳайкалтарош Лениннинг шапкасини иккита ишлаб қўйипти. Биттаси доҳийнинг бошида. Иккинчисини қўлида чангаллаб олган. Мансабдорлар расвоси чиққан ҳайкалнинг устига апил-тапил парда ёпишди. Davomini o'qish
Sergey Dovlatov. «Chemodan» kitobidan. Muqaddima va birinchi hikoya: Fin paypog’i
Сергей Довлатовнинг таржимаи ҳолига қизиққан китобхон унинг асарларини ўқиб кўрса кифоя. Китобийликдан, анъанавий қонун- қоидалардан бирмунча йироқ, ҳаёт ҳақиқатини бўямай-бежамай акс эттирган бу асарларни муаллиф умрининг бадиий солномаси дейиш мумкин. Буни журналхонларга тақдим этилаётган ёзувчининг энг машҳур асари — ҳикоялардан иборат «Чемодан» қиссасидан ҳам билса бўлади. Davomini o'qish
Sergey Dovlatov. Akam. Nizom Komil tarjimasi
Шўро замонида давлат нашриётларида чоп этиладиган бадиий асарлардан ташқари норасмий тарқаладиган адабиёт намуналари ҳам учрарди. Соцреализм қолипларига унчалик ҳам мос тушавермайдиган ёки бирон бир жиҳати мавжуд мафкурага ётроқ кўринган бу тоифа асарлар кўпинча қўлёзма шаклида қўлма-қўл юрар, аччиқ бир алам биланми «самиздат» деб аталар, Davomini o'qish