Даққиюнусдан қолган дунёда ҳар бир асл ошиқ кўҳна муҳаббатни яшартирганидек, ҳар бир янги истеъдод ҳам эски мавзуларни янгилайди, кўзимиз ўрганиб қолган дунёга бошқача нигоҳ ташлашга даъват этади. Беҳзоднинг шеърларида мен ана шу тозаришни, ана шу ўзига хос нигоҳни, қолаверса, ўзим мансуб бўлган авлоднинг адабиётга кириб келган чоғларидаги бир нафасни сезгандек бўлдим (Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ёзган тақдимномадан. Мана бу саҳифада тўлиқ ўқинг.). Davomini o'qish
Teglar: ‘She’r sehri’ teleloyihasi
Abdunabi Boyqo’ziyev «She’r sehri» teleloyihasida
Менимча, шеър туйғулар билан дийдорлашиш бўлса керак. Шоир ўзининг энг нафис туйғуларини излаб, кўнглидаги яширин, инжа ҳисларини излаб шеър ёзса керак (Абдунаби Бойқўзиевнинг «Шеър сеҳри» кўрсатувида айтганларидан). Davomini o'qish
Yo‘ldosh Eshbek ‘She’r sehri’ teleloyihasida
Таниқли ўзбек шоири Йўлдош Эшбек таваллуд топган кун
Йўлдош Эшбек 1950 йил 1 cентябрда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида таваллуд топган. ТошДУнинг филология факултетини тугатган (1977). Дастлабки шеърлар тўплами — «Соғиниб яшайман» (1981). «Юксак дарахтлар» (1985), «Мовий турналар» (1987), «Яхшиликка қарайман» (1988), «Дарахтлар эртаги» (1989), «Ҳаёт чечаги» (1990), «Мангу масофа» (1991) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Имом Ғаззолийнинг «Эй фарзанд», Аҳмад Лутфийнинг «Ўгай она», «Ҳазрати Али», Фотима Темурнинг «Кўнгил дўстлари» («Тазкират ул-авлиё»), Амина Шанк ўғлининг «Виждон азоби», Ўлжас Сулаймоннинг «Сопол китоб» ва бошқа адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1998). Davomini o'qish
Xosiyat Rustamova «She’r sehri» teleloyihasida.
Хосият Рустамова 1971 йилнинг 19 март санасида Наманган вилояти, Поп туманиниг Олмос қишлоғида таваллуд топган. 1988 йили ўрта мактабни тугатиб,Тошкент Давлат университетига (ҳозирги Миллий университет) ўқишга кирган. 1993 йилда ушбу олий даргоҳни тугатгач, турли газета ва журналларда хизмат қилган. Унинг илк шеърияти талабалик йилларидаёқ, маҳаллий матбуотларда дунё юзини кўради. Шоира 2004 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Davomini o'qish
Salim Ashur «She’r sehri» ko’rsatuvida
16 декабрь — Шоир Салим Ашур таваллуд топган кун
Салим Ашур 1964 йил, 16 декабрда Тожикистон Республикасининг Кўрғонтепа вилояти, Қўрғонтепа туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1989). Дастлабки шеърлар тўплами — «Яшил гиёҳ» (1994). Шундан сўнг шоирнинг «Атиргул» (1994), «Сиз эртага келасиз» (1999), «Кечиккан тонг» (2002), «Аталган кунлар» (2004), «Дарз» (2006) каби шеърий китоблари нашр этилган. А. Блок, И. Бунин, А. Фет шеърларидан намуналар ҳамда Ж. П. Сартр, К. Паустовскийнинг қисса ва баъзи ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish
Usmon Azim ‘She’r sehri’ teleloyihasida.
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимни 65 ёшга тўлгани билан веб—саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз!
Адабиётдаги гўзалликни ҳис этиш — инсоннинг маълум даражада камолга эришганидан далолатдир. Парвардигорга самимий бир ибодатдир. Бинобарин, илҳомли ижодда ҳамиша илоҳий ибтидо бор. Бир шеър: Davomini o'qish
Vafo Fayzulloh ‘She’r sehri’ teleloyihasida
Вафо Файзуллоҳ 1963 йил, 27 июлда Навоий вилояти, Кармана туманининг Тоғгузар қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1986). «Ҳуг» (1993), «Хабарсиз севинч» (1997), «Мангу лаҳза» (2000) шеърий китоблари нашр этилган. Жаҳон шеърияти вакиллари — Ш. Бодлер, П. Верлен, А. Рембо, И. Бродский ижодидан ўзбек тилига таржималар қилган.
Бугун истеъдодли шоир Вафо Файзуллоҳни 50 ёшга тўлиши муносабати билан чин дилдан қутлаймиз ва Яратгандан шоир дўстимизга узоқ умр,янги ижодий ютуқлар тилаймиз. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur ‘She’r sehri’ teleloyihasida
Эшқобил Шукур 1962 йил 20 июлда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Боймоқли қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факултетини битирган (1984). Илк шеърлар тўплами — «Юракни ўрганиш» (1984). Шундан сўнг унинг «Сочлари сумбул-сумбул» (1988), «Тунги гуллар» (1989), «Яшил қушлар» (1995), «Ҳамал айвони» (2003) шеърий китоблари ва 2005 йилда «Кўҳна боғ ривоятлари» насрий китоби нашр этилган. «Нақшбанд», «Ибтидо хатоси» каби достонлари, «Насойим ул-муҳаббатга сайр» туркуми, шунингдек, «Оқибат оқшоми», «Дунёнинг кўчиши» каби қиссалари ҳам бор. Davomini o'qish
Usmon Qo’chqor ‘She’r sehri’ teleloyihasida.
Бир неча кундан кейин 60 ёшини нишонлайдиган истеъдодли шоир ва моҳир таржимон Усмон Қўчқорни саҳифамиз, шеърият ихзлосмандлари ва шоир мухлислари номидан чин юракдан табриклаб, сиҳат-саломатлик, баракали ижод,қаламига қувват тилаймиз. Davomini o'qish