Жонтемирнинг шеърларини бефарқ ўқиёлмайсиз, улар сизни муносабат билдиришга мажбур қилади. Кимлардир унинг шеърларини олқишласа, яъни бош силкиб ўқиса, яна кимлардир уларни бош чайқаб ўқийди. Бугун фейсбукдаги саҳифасида Жонтемирнинг мана бу сўзларини ўқидим: Англадимки, ҳар ким Яратган берган даражагача фикрлай олади. Дейлик, кимдир дарахтда ўтинни, сиз эса тобутни кўрсангиз, демак иккингизда ҳам айб йўқ… Санъатнинг вазифаси, одамиятни фикрлашга ундаш!..» Davomini o'qish
Teglar: Sherbek Bobonor o‘g‘li
Sherbek Bobonor o’g’li. Jome’dagi jom
Тан оламан: бул мутафаккир номи остида ёзилиб-тарқалмиш рубоийларни ўқиб, ёдлаб, ўзимча оғзимнинг таноби қочиб, такрорлаб юргичидим яқин-яқингача. Талай ширакайф давраларда, қаёқдаги улгуржи улфатларнинг қистови билан жомсўз ўрнида валдираганим ҳам бор (Ўзи кечирсин!). Энди-энди таассуфини торти-иб ўтирибман… Davomini o'qish
Sherbek Bobonor o’g’li. Tashqariga «kirish» (To’qima va «o’qima»lardan hosil bo’lgan qorishiq bir nimarsa)
Муаллифнинг мактубидан: Ассалому алайкум! Навбатдаги нимарсамни юборяпман. Сиртдан қараганда, бири боғдан, бири тоғдан келгандай ёзилган эса-да, умумий, ҳаммасига тушадиган калити борки, буниси энди ўқиганнинг идрокига тан. Ортиқча изоҳу ифодабозликларни иқим суймайди, очиғи. Бугуннинг ўқирмани бало эканлигига, нимкосаларни етарлича фаҳмлай олишига ҳеч вақт шубҳам бўлмаган… Буларни «дастурхон» қилаётганимга сабаб — мазкур нимарсамни шу чоққача нечтаси ўқиган бўлса, қуйидаги саволларни беришган: «жанри нима бунингни?», «нима демоқчисан ўзи?», «сенингча, буни ўқиган тушунадими?»… Davomini o'qish
Sherbek Bobonor o‘g‘li. “Bu tilda latifa aytib bo‘lmaydi…” (So‘z zargari bilan xayoliy “suhbat”)
Баъзан ўзимни қотилдай ҳис қиламан — Сўз қотили. Қолаверса, ишончу имкониятлар, умиду умрлар қотилидай туяман ўзимни. Ҳамма-ҳаммасини совуриб, суиистеъмол қилаётгандайман… Йўқ, гўяндалик қилмоқчимасман, шунчаки, гизли “гурунг”имиз аввалида, вақт-бевақт айтилавериб, ёзилавериб… ўлган (ва ўлаётган) Сўзлар ҳаққи хотирасига, бир муддат сукут сақласак, дейман… Davomini o'qish
Sherbek Bobonor o‘g‘li. Endi kimlarga tobe’miz? Ichimizdagi “imperator”lar “hunar”laridan lavhalar
Шофёр ортга, қабатимдаги кишига якназар солади. Авзойидан аёнки, гурунглашмоқчи. Майли, нима ҳақида бўлсаям, гапирса гапирсин тезроқ. Улуғбекдан чиққанимиздан бери, мана, Мирбозор келдик ҳамки, дурустроқ гап-сўз бўлмади, ҳисоб. Ботир Зокировни гўрида тикка қилиб, эстрадани эшак билиб, чўпчиётган саёқҳангиларнинг ҳанграшини эшитавериб, қулоқ-майнамизнинг “алҳам”и олти бўлди… Davomini o'qish
Sherbek Bobonor o‘g‘li. “Madaniyat…”dan topgan ma’daniyatimdan ikki og‘iz
Бошданоқ айтай, киношуносмасман. Аксинча, ҳар қандай “шунос”лардан нарироқда ўтаётган, оддий бир “кинохўр”ман. Демоқчиманки, қуйида ёзажакларимдан илмий иборалару янги бир маълумотни тополмасангиз, ҳайрон бўлманг. Яна айтаман, таассуротимни баён этгум. .. Davomini o'qish
Sherbek Boboqulov. …Oqchasi yo‘qni hayron etdi to‘y
Алихонтўра Соғуний: Башарти, ўзбеклар, бошқа ишларда ҳам, ҳеч бўлмаса, наҳор ошига тўпланган каби тўпланиб, бирикса борми, дунёда бу миллатдан-да қудратлироқ миллат топилмай қолади. Davomini o'qish