Шоҳ Жаҳон (1592.5 январ,Лоҳур—1666.22.январ, Агра) — Бобурийлар салтанати ҳукмдори (1627—58), Жаҳонгиршоҳнинг учинчи ўғли. Асл исми Хуррам. 1616 йил Декан (тўғрироғи — Дакан)даги ғалабасидан сўнг Шоҳ Жаҳон номини олган. 1622—25 йиллар отаси Жаҳонгиршоҳга қарши урушиб, енгилган. 1627 йилда тахт учун курашларда ғолиб бўлиб, «Абул Музаффар Шаҳобиддин Муҳаммад Соҳибқирони Соний» тахаллусини олган. Тахтга ўтирган заҳоти бир қанча исёнларни бостиришга мажбур бўлган. Шоҳ Жаҳон пойтахтни Аградан Деҳлига кўчирган. Бу даврда адабиёт, санъат, мусиқа ва бошқалар фанлар ривож топган. Шоҳ Жаҳон бир қанча муҳташам обидаларни бунёд эттирган — Аграда Тожмаҳал, Қизил қалъа, Деҳлида Жоме масжид, Лоҳурда Шалимар боғи ва бошқалар Шоҳ Жаҳон даврида Бобурийлар салтанати таназзулга юз тута бошлаган. Davomini o'qish
Teglar: Shoh Jahon
1592 yilning 5 yanvarida boburiy hukmdor Shoh Jahon dunyoga kelgan edi.
Шоҳ Жаҳоннинг ўттиз йил (1628-1658) давом этган ҳукмронлик даври Ҳиндистон ва Бобурийлар салтанати тарихида ёрқин из қолдирди. Бу давр ичида салтанат ҳудудан унчалик катта ҳажмда кенгаймаган бўлса ҳам,ўша давр меъёри билан ўлчанадиган бўлса,мамлакат тараққиётининг энг юқори чўққисига чиққан эди. Бу давр фуқаро учун тинч,осуда ҳаёт ва тўкин-сочинлик,мўл-кўлчилик даври бўлди. Шунинг учун бўлса керак,тарихчилар унинг ҳукмронлик даврини Ҳиндистондаги «бобурий подшоҳлар ҳукмронлигининг олтин даври» деб,Шоҳ Жаҳоннинг ўзини эса «бунёдкор подшоҳ» деб аташади. Davomini o'qish