Teglar: Shuhrat Abdurashidov
Miraziz A’zam. Yomg’ir yog’ar edi shig’alab…
19 декабрь — мусаввир Шуҳрат Абдурашидов хотираси куни
Бўлажак рассом 1950 йил 7 августда қўшни Қирғизистонда — Ўш вилоятининг Аравон туманидаги Тепақўрғон қишлоғида туғилди. Тепақўрғон тоғёнбағридаги хушманзара қишлоқ бўлиб, одамлари чорвадорлик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Шуҳратлар оиласи серфарзанд хонадон эди. Унинг Шавкат деган укаси, Январхон, Зиёдахон, Замирахон, Зарифахон исмли тўрт синглиси бор. Шуҳратнинг болалиги боғ кўчаларда ёнғоқ ўйнаб, қўй-қўзи, сигир- бузоқ боқиб ўтди. У пичан йиғар — ёз кунлари баъзан баланд ғарам устида ухлаб қоларди. Осмондан гўё юлдузлар ёғилаётганга ўхшар, шунда юлдузларни ушлаб кўргиси келарди. Кейинчалик у Москвадаги Суриков номли Тасвирий санъат институтида ўқиб юрган кезлари ана шу даврларни қўмсаб, эслаб қўярди. Davomini o'qish
Abduvali Egamberdiyev. Ikki do’st: Shuhrat Abdurashid bilan Alisher Mirzo.
21 март — Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзо таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
“Навбатдаги пулсизликларнинг бирида эрталаб оёқларимни базўр судраб Шуҳратнинг хонасига кириб келдим, — дейди Алишер. – Қарасак, қўшниларнинг ҳаммаси дарсга кетибди. Оч қоринга дарс кирадими қулоққа, деб хаёл суриб, бироз чўзилиб ётдик. Кейин Шуҳратнинг калласида навбатдаги ғоя туғилиб қолди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bir portret va uch she’r
7 август — «Рассомларнинг шоири, шоирларнинг рассоми” деб таърифланган бетакрор мусаввир Шуҳрат Абдурашидов таваллуд топган кун
Ўтган асрнинг 70-80 йиллари ёш ўзбек шоирлари билан мусаввирлари ўртасидаги яқинлик шу даражада яқин ва самимий эдики, ҳозир эслаганда юрагим қалқиб кетгудай бўлади. Шуҳрат Абдурашидов ана шу икки санъатни ўзаро бирлаштириб турган кўприк эди десам хато қилмайман. Уйсиз-жойсиз ёш шоирлар ўша пайтдаёқ икки-уч мусаввирларга давлат томонидан ажратилган устахоналарда яшашар, оҳанг ва ранг ҳақидаги суҳбатлар узлуксиз давом этар,бир пайтлар шеър ёзган Шуҳрат эса давранинг гули эди... Davomini o'qish
Rauf Parfi, Shavkat Rahmon, Xurshid Davron. Shuhrat Abdurashidovga bag’ishlovlar
Саҳифа таниқли мусаввир Шуҳрат Абдурашидов хотирасига бағишланади
19 декабрда Ҳайратон кўприги якинида бир саҳрода тўхтадик. Мен усти ёпиқ юк машинаси кузовида сандиққа ўхшаган металл дастгоҳ устига ўрин солиб ётдим. Икки кунлик узоқ йўлдан кейин толғин-толғин уйқуга чўмибман. Бир маҳал Уни олиб чиқаётганларини кўрдим. Юрагим қинидан чиккудай “Шуҳраааат!” дея бақириб, олиб кетаётганлар ортидан отилдим… Davomini o'qish