Машҳур Француз адиби Луи Арагон 1955 йилда чоп этилган “Совет адабиёти” китобининг “Навоий деган махсус фаслида мана бундай деб ёзилади: “Замонамизнинг машҳур шоирлари чилилик Неруда, прагалик Незвал, испаниялик Альберти, кубалик Пельен, флодельфиялик Лоу Энфелис ва туркиялик Нозим Ҳикмат бугун Навоий ижодига таъзим қиладилар. Davomini o'qish
Teglar: Sultonmurod Olim
Shogirdlar va hamkasblar Ibrohim Haqqul haqida
28 МАРТ — ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ 70 ЁШГА ТЎЛДИ
Иброҳим Ҳаққул асарларини тўлиқ ўқийман. У киши Навоий ижоди ҳақида ҳам жўшиб, бугунги ҳаётга бевосита боғлаб ёзиш бўйича биз тенги навоийшуносларни ўзига хос тарзда ижодга чорлаб турадилар. Чунки менинг бир орзуим бор: Навоий ҳақида ёзилган нарса худди бугунги адабиёт ва ҳозирги ҳаёт тўғрисида битилган адабий танқид намунаси каби зўр қизиқиш билан ўқилиши керак. Шундай ўқилмаётган бўлса, айб – Навоийда эмас, навоийшуносда. Бунинг учун улуғ шоир ижодини ҳозирги замон кишиси дидига мослаб, ҳаётга бевосита боғлаб таҳлил этиш – шарт… Davomini o'qish
Sultonmurod Olim. Kitob haqida o’n savolga o’n javob
Уйимиздаги энг мўтабар китоблар — луғатлар. Луғатни ҳеч ким бирровга ўқиш учун бермайди. Ундан фойдаланаман деган киши, албатта, ўзи сотиб олиши керак. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 5 жилдлиги, “Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати” 4 жилдлиги, “Фарҳанги забони тожикий” (“Тожик тилининг изоҳли луғати”) 2 жилдлиги, шунингдек, “Ўзбек халқ мақоллари”нинг 2 жилдлиги қўлга яқин ерда турадиган, деярли ҳар куни титкиланадиган китобларим бўлса керак. Davomini o'qish
Sultonmurod Olim. Sanduvoch
Султонмурод Олимнинг ушбу мақоласи Тилак Жўранинг «Сандувоч» шеъри билан боғлиқ хотиралар асосида ёзилган. Муаллиф хотираларининг бир ўрнида «адашган» деб ўйлайман. Davomini o'qish
Sultonmurod Olim. Ko’ngil.
Алишер Навоийнинг кичик асарлари, айниқса, ғазалларида кўнгил ўзига хос бир тимсол ҳисобланади. Аввало, ҳар бир шеърда шоир кўнглини ёйган бўлади. Қолаверса, ҳар тўрт-беш ғазалнинг бирида у ё бу тарзда кўнгил тимсолининг бевосита тасвирига дуч келаверамиз. Davomini o'qish
Sultonmurod Olim. Bobur: shoir ko’ngli va shoh siyosati.
Бир инсон бегона юрт иқлимига кўниколмаган бўлса, шуни шеърга солса, нима қилибди! Шоир Бобур буни ажабтовур тушунади. Аммо бу шоҳ Бобурга асло ёқмайди. Чунки шугина икки қатор шеър унинг сиёсатига, демакки, тузган давлати манфаатига қарши эди, унинг ана шу сиёсатига халал келтирар эди, албатта.
Аввало, ёзмасин эди. Ёзса ҳам, жилла қурса, элга, хусусан, ҳинд халқига бундай ошкор қилмасин эди. Ахир, Хожа Калон кетаётган бўлса ҳам, биз шу ерда қоляпмиз-ку, дейди у. Davomini o'qish