“Ёш куч” журналида ишлаб юрган вақтларим эди. Бир куни таҳририятда бир дунё қоғозларга кўмилиб ўтиргандим, қашқадарёлик бир аёл таҳририятга ўз дардини баён қилгани келди. Ҳамма ишларимни бир четга суриб, ҳалиги аёлга қулоқ тутдим. Ўзини Чаман деб таништирган бу аёл шундай равон тилда гапирар эдики, беихтиёр тингловчини сеҳрлаб олгандек бўларди. Ҳатто номи чиққан ижодкор бўла туриб, мен ҳам Чаман опанинг нутқидек чиройли гапира олмас, воқеаларни мана шу оддий бир қишлоқ аёлидек тасвирлаб беролмасдим… Davomini o'qish