Viktor Alimasov. Hayot hikmati

07   Эйнштейндан иккини тўртга кўпайтирсак қанча бўлади, деб сўрашибди. «Истаган манбада бор нарсаларни миямда сақлаб нима қиламан?» деб жавоб берибди у. Ким қаерда ишлаган, ким кимнинг уруғи каби майда-чуйдаларни билишини донолик ҳисоблайдиган кишиларга ўринли жавоб бу… Davomini o'qish

Gulchehra Murodaliyeva. Yana bir bor armondan gapir…She’rlar

005  «…бир шеърида Гулчеҳра “Ҳаммаси ўткинчи. Ҳаммаси ўтар… Бир кун тарк этганда яшашнинг ғами, Сенинг юзларингда соғинчми қотар, Менинг юрагимга ботгани каби”, деб ёзади. Юрагига ботган соғинч баъзан “киприклар остида музлайди”,”дилни ўртаб оқади”, ёки “Сени қучиб соғиндим, Ҳаёт, Сени суйиб йиғладим, Ҳаёт!” каби ўқувчини ҳам ҳайратга, ҳам ҳасратга солувчи хитобга айланади. Davomini o'qish

Viktor Alimasov. Men va «Men» & Falsafa yoxud fikrlash lazzati

07    Ташқи «Мен» мен кабидир, лекин ички «Мен» мендан улуғроқ, сирлироқ, у муқаддасликка даъво қилиб мен ва ташқи «Мен»билан баҳслашгани-баҳслашган. Уларнинг бирортасидан ҳам кечолмайман, эъзозли фикрларим ҳам уларнинг баҳсу муроқабаларидан туғилган. Davomini o'qish

Gulchehra Murodaliyeva. She’rlar & Viktor Alimasov. Men hayotni suyib…

07    Гулчеҳрада азалий мавзуларга қизиқиш кучли, шу боисдан у замонавийлик байроғи остида таъмагирлик билан шеър битишдан қочади. Яратган, Ҳаёт, Севги, Соғинч, Дўст, Юрак, Моҳ, Тун, Изтироб каби умуминсоний ва умумназмий мавзуларга мурожаат қилади, уларни ўз кечинмалари билан тўлдириб, пардозлаб, ҳар бири ҳақида бетакрор фалсафий мушоҳадалар юритади. Davomini o'qish

Alber Kamyu. Isyon va san’at.

09

Альбер Камю (1913-1960) – француз адиби. “Бегона”, “Таназзул” каби қиссалари, “Ўлат”, “Бахтли ўлим” романлари, “Калигула”, “Қамал ҳолати”, “Мавҳумлик” – каби пьесалари, “Сизиф ҳақида асотир”, “Асотир ва қиёфа”, “Никоҳ”, “Немис дўстга мактуб”, “Исёнкор одам”, “Таъқиб ва салтанат”, “Ижод ва эркинлик” каби эсселари билан Европа бадиий тафаккурини бойитган ва уни янги босқичга кўтарган ХХ асрнинг забардаст адиби. Гарчи Камю ўзини файласуф деб ҳисобламаган бўлса ҳам фалсафий-бадиий эсселар учун уни ҳақли равишда ўз даврининг “Ақллар ҳукмдори” деб аташади. Қуйида эълон қилинаётган эсселарда санъатнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган.
Davomini o'qish

Viktor Alimasov. Isyonkor odam

09

    «Исён — деб ёзади Албер Камю, — инсоний кўрсаткичлардан бири, у бизнинг тарихий реаллигимиздир. Биз исёндан қочмаслигимиз, балки ундан ўз қадриятларимизни излашимиз даркор”.
Davomini o'qish

Ibrohim G’ofurov. Muhabbat ma’rifati.

098

Ер юзида шу бизнинг кунларимизгача қанча одам болалари ўтган бўлса, бари муҳаббат, севиш, яхши кўришни бошидан кечирган. Албатта, ибтидо замонларидаги муҳаббат ва севги билан янги ҳамда ҳозирги замонлардаги муҳаббат, севги ўртасида еру осмонча фарқлар бўлгани табиий. У бундан кейинги инсониятнинг даврларида ҳам ҳеч шак-шубҳасиз бўлади. Davomini o'qish