Набуо менга ўгирилди-да: “Бунча қайғули расм бўлмаса,” деди. Бу сўзларни эшитдим-у, ичимда ғалаён кўтарилгандек бўлди. Нима бўлганда ҳам жигаримдан бундай гапни кутмагандим. “Кўзингни каттароқ оч-да, диққат билан яхшилаб қара, ана ўшанда, ундаги гўзаллик сени мафтун этганига ўзинг ҳам амин бўласан!” – дедим мен ва худди кутганимдай бўлиб чиқди. Унга эртаси куни қуёш ёруғида қарагандим, қора ва кулранг туслар жилва қилмоқда эди. Ўшандан бери ҳар куни қараганим сари у менга яқинроқ бўлиб бораверди, гўёки мен билан гаплашиш учун тилга киргандек. Расм билан бўлган бу суҳбат менга Худонинг инояти эди. Ябуки бунчалик ибратомуз даражада ўзгарар деб ҳеч ўйламовдим. Davomini o'qish