Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!
Жоним фидо элимга. Хуршид Даврон шеъри. Султон Али Раҳматов мусиқаси. Дилфуза Раҳимова куйлаган Davomini o'qish
Jahon, qardosh turkiy xalqlar va o’zbek tarixi, ilm-fani, adabiyoti va san’ati tarixidagi qutlug’ sanalar
Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!Жоним фидо элимга. Хуршид Даврон шеъри. Султон Али Раҳматов мусиқаси. Дилфуза Раҳимова куйлаган Davomini o'qish
Неруда ўз ижодида беш қитъа бадиий анъаналаринигина эмас, жўғрофиясини ҳам бирлаштирган, унинг шеърлари, достон, балладаларидан беш қитъанинг деярли йирик ва тарихий шаҳарларининг барчасини топиш мумкин. Нега шундай?.. Davomini o'qish
10 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ЭРКИН АЪЗАМ ТУҒИЛГАН КУНЎзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллуд топган кунга бағишланган «Ўзбекистон-24» радиоканалининг «Бугун» радиодастури. Дастурда адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев иштирок этган. 10.08.2022. Муаллиф: Дурдона Маъдиева. «Бугун» дастурининг телеграмдаги канали: https://t.me/DurdonaDilshod Davomini o'qish
Ой, булут, шамол, дала, йўл… Улар доим менинг шеърларимга кириб келаверади. Йўқ, булар шунчаки образлар эмас. Улар менинг бу дунёдаги доимий ҳамроҳларимдир. Шаҳарнинг энг гавжум, энг сершовқин жойида ҳам улар менинг ёнимда эканини ҳис этаман…
Davomini o'qish
Меҳрибон Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул айлаб, эзгу мақсадларимизни амалга оширишда Ўзи мададкор бўлсин. Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни мунаввар айласин! Davomini o'qish
17 июнь — Ўзбекистон халқ рассоми Жавлон Умарбеков таваллуд топган кунРассом Жавлон Умарбеков билан мени Акутагава Рюноскэ таништирган. Улкан япон адибининг ижоди билан қизиқиб, унинг номини дунёга машҳур қилган “Расёмон дарвозаси” новелласини ўзбекчалаштирдим. Унга сурат чизишни Жавлон акадан илтимос қилдим. Davomini o'qish
Бугун ўзбек прозасига янги нафас олиб кирган ёзувчи Назар Эшонқул 60 ёшга тўлди. Муборак бўлсин!Одам фақат яратганда шундай қиёфага киради, одам фақат бирор нарса яратган лаҳзалардагина яратувчининг нақадар улуғлиги ва қудратини ҳис этади. Бу ҳис ҳар бир одамга таниш. Бизнинг ишларимиз ўша Яратган яратганнинг яратганларидир… Davomini o'qish
Олимнинг Ўзбекистондаги дўстлари, ҳамкасблари ва талабалари ҳамда Осака, Токио, Берлин, Чикаго, Сеул, Пусан, Петербург, Қозон, Уфа, Олмаота, Туркистон, Душанбе, Боку, Истанбул, Анқара ва Муғладаги турколог ҳамкасблари билан шуғулланиши керак бўлган жуда кўп ишлар ўз фурсатини кутиб турибди… Davomini o'qish
30 май — Устоз Эркин Воҳидов хотираси куниУстоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Davomini o'qish
30 май — Атоқли ва ардоқли шоир Миртемир таваллуд топган кунТурган гапки, ўшанда ҳеч ким бу туғилган норасида келгусида врдооғли халқ шоири, Миртемир деб ном таратган эъзозли эл ўғли бўлиб етишишини башорат қилмаганди, албатта. бироқ шундай бўлди: ўша оила, ўша қурама қишлоқ, ўша қадим Туркистон табиати ва одамлари Миртемирнинг болалигини, дунёга, эзгуликка, яхшиликка ташна покиза қалбини, гўзал туйғуларини ардоқлади, улғайтирди (Отаёрнинг «Мен қуёшни кўргали келдим» эссе-қиссадан Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
style=»text-align: center;»>
Ўлжас Сулаймонов иккита улкан маданият: туркий ва рус маданияти ўртасида туриб,икковидан ҳам тенг озиқ олаётган шоир. Кенгроқ айтганда, у рус тилида ёзадиган қозоқ шоири, шахс сифатида эса Шарқ зиёлисидир. Рус шеърий санъатига ўзига хос дунёқараши билан кирган бу ижодкор дунё адабиётининг энг илғор намояндаларига қаторида турибди. Davomini o'qish
Бугун атоқли тожик шоири Лойиқ Шерали таваллуд топган кунХХ аср Шарқ шеъриятининг забардаст намояндаларидан бири, атоқли тожик шоири Лоиқ ҳаёт мазмунини ҳақиқат инкишофи ва бунёдида деб билди. Умр бўйи миллатни Рўдакий қадар, Фирдавсий ва Ҳофиз қадар кўтармоққа, юксак тоғлар бошидан заминга олиб тушмоққа интилди… Davomini o'qish