21 ОКТАБР — ЎЗБЕК ТИЛИ КУНИ
Она тилимизнинг аҳамияти, унинг тарихи ва ривожига таъсир кўрсатган буюк аллома боболаримиз, ўлмас асарларга бағишланган шеърларимни сизга тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish
Jahon, qardosh turkiy xalqlar va o’zbek tarixi, ilm-fani, adabiyoti va san’ati tarixidagi qutlug’ sanalar
21 ОКТАБР — ЎЗБЕК ТИЛИ КУНИОна тилимизнинг аҳамияти, унинг тарихи ва ривожига таъсир кўрсатган буюк аллома боболаримиз, ўлмас асарларга бағишланган шеърларимни сизга тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish
21 ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУННИНГ 34 ЙИЛЛИГИБизнинг миллатимиз буғдой донаси кабидир, тупроқ орасида кичкина бир уруғи қолса ҳам янгидан уйғониб, бутун боққа таралур… Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур. Davomini o'qish
Бизнинг жуда бой, чиройли тилимиз бор, бу тилда ифода этиб бўлмайдиган фикр-туйғу, ҳолат йўқ. Хақиқатан ҳам ўзбек тили ўзининг сўзга бойлиги, мусиқийлиги, оҳангдорлиги, сўз бирикмаларининг қулайлиги, мақол, матал ва ибораларнинг кўплиги, сўзларининг сермаънолиги билан бошқа тиллардан ажралиб туради. Шу маънода учун бой ва катта тарихга эга бўлган тилимизни ва ундаги бебаҳо асарларни авайлаб-асраб кейинги авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Davomini o'qish
«Адабиёт газетаси»нинг Устоз Рауф Парфининг 80 йиллигига бағишланган махсус сони билан танишинг / «Адабиёт газетаси»нинг Устоз Рауф Парфининг 80 йиллигига бағишланган махсус сони билан танишинг (Саҳифамизнинг пастида газетанинг PDF форматида мутолаа қилинг ёки юклаб олинг. Davomini o'qish
12 сентябрь — атоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кунВатанини топган ёки уни англашга интилаётган, юрагида Ватани яшайдиган шоирлар бор. Булар, шубҳасиз, шеъриятни қисмат билган, қалб ва виждон амри билангина қалам тебратадиган, дунёда кечаётган воқеа-ҳодисаларга, у ё бу даражада масъул, гражданлик даражаси юқори истеъдодлардир. Шавкат Раҳмон ана шундай шоирлардан. Davomini o'qish
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг 80 йиллиги Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 80 йиллигига бағишланган учрашувлар: 12 сентябр соат 15. 00 да Ўзбекистон Миллий кутубхонасида, 18 сентябрда Самарқанд Давлат Университетида (илмий-амалий конференция тарзида), 20 сентябрда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида бўлиб ўтади.
Davomini o'qish
12 сентабр — Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун Шоирларнинг баланд овозда шеър ўқишларига кўникиб қолганмиз. Эҳтимол, шундай бўлиши табиийдир. Лекин секин, бир маромда шеър ўқийдиган — Шавкат Раҳмонга ўхшаган — шоирлар ҳам бўладики, уларнинг овози ортида улкан қалб, буюк идрок яширинганини ҳис этганингда гўё ғафлат уйқусидан уйғониб кетасан киши… Davomini o'qish
4 сентябрь — улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Беруний таваллуд топган кунИлм даргоҳига кирар экансан, қалбинг кишини оздирувчи иллатлардан, одамни кўр қилиб қўядиган ҳолатлардан, чунончи, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, рақобатдан, очкўзликни қули бўлишдан озод бўлмоғи даркор Davomini o'qish
Тилак шеъриятга сиғинар, қалбидаги энг юксак ҳис-туйғу, шодлик ва кадар, ҳасрат ва армонларни шеърият билан боғлаб, шеър тилида ифодалашга интиларди. Ботиндаги ғам-ғусса зоҳирда кулгига дўниши ва кўзда ҳамиша шаффоф бир мунг аксланиб туришини мен Тилак Жўрада кўрганман. Тилакдаги қушдай енгиллик ва холислик руҳининг моддий манфаат, шахсий ғараз, нафсоний иддаолардан кирланмаганлиги билан ҳам вобастадир… Davomini o'qish
21 март — таниқли ёзувчи Ражаббой Раупов таваллуд топган кунРажаббой Раупов ўзбек адабиёти китобида ўз саҳифасига эга ижодкор. Ёзувчи адабиёт майдонига қўйган илк қадамлариданоқ Одил Ёқубов ва Саид Аҳмад каби устоз адиблар, энг муҳими, ўзбек китобхони назарига тушди. Чунки,ёзувчининг ҳикоя ва қиссалари ҳаётни ҳаққоний ифодалаши,демак ҳаётийлиги билан ажралиб туради. Унинг асарлари айни шу ҳаётийлиги билан қимматлидир. Davomini o'qish
Шу кунларда ўзбек халқининг буюк шоири, туркча шеъриятнинг ёрқин сиймоси Абдулла Орипов таваллудининг 82 йиллиги шеърият мухлислари томонидан кенг нишонланмоқда. ХХ аср ўзбек шеърига бамисоли Наврўздай уйғониш олиб кирган устозимизни қутлуғ айёми барчамизга муборак бўлсин. Davomini o'qish
21 март — Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзо таваллуд топган куннинг 75 йиллигиЕтти йилча аввал Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Алишер Мирзо кетма-кет нашр этилган икки китобини: «Каллахоналик йигитча» ва «Мусаввир» номли автобиографик романларини туҳфа қилганидан бошим осмонга етган эди. Зеро, Алишер Мирзо ёшликдан меҳр қўйган акам, 80-йилларда узоқ йиллик суҳбатхонамиз бўлмиш Шуҳрат Абдурашидов билан биргаликда ишлаган устахоналарида маънан биродарлашган инсондир. Бугун иқтидорли мусаввирнинг туғилган куни «Каллахоналик йигитча»дан айрим бобларни мамнуният билан тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish