Xurshidbonu Notavon. U yorim qayda mehmondir…

09

Ўн тўққизинчи юз йилликдаги озарбойжон адабиёти ва санъатида Хуршидбону Нотавоннинг ўэига хос ўрни бор. Унинг шеърлари халқ орасида Махсати хоним Ганжавий ва Ҳайрон хоним ғаэаллари каби машқур. Нотавониинг ўз қўли билан битилган китоби ва расмлари жамланган мураққа (альбом) Озарбайжон Қўлёзмалар институтида сақланмоқда. Нотавон чиэган миниатюра расмлари ўша вақтдаёқ Францияга қадар етган: 1860 йилда Қафқазга саёҳат қилган атоқли адиб Александр Дюма шоира билан учрашгани, унинг ижод намуналарини ватанига олиб боргани маълум. Davomini o'qish

Марк Алданов. Черчилль & Загадка и афоризмы Уинстона Черчилля

094
Этот человек родившийся 30 ноября 1874 года с внешностью раблезианского героя кажется и вправду шагнувшим в ХХ век откуда-то из Ренессансных времен: он и воин (в юности с оружием в руках демонстрировал чудеса храбрости), и политик (не нуждается в пояснении), и художник (его картины под псевдонимом «Чарльз Морин» появлялись на ежегодных выставках Королевской академии искусств, выставлялись в Париже и по достаточно высоким ценам приобретались коллекционерами), и литератор (в 1953 году Уинстон Черчилль был удостоен Нобелевской премии в области литературы, присужденной «за высокое мастерство в историческом и биографическом жанрах и за выдающиеся достижения в ораторском искусстве»)… Davomini o'qish

Moris Leblan. Qizil ipak sharf

093

Перголез кўчаси бўйлаб ўзидан олдинроқда кетаётган кишининг қуюшқондан ташқари хатти-ҳаракатлари инспектор Ганимарнинг эътиборини тортди. Бу йўловчининг эгнидаги кийимлари жуда ночор, декабрь ойи бошланганига қарамасдан похол шляпани бошига бостириб кийиб олган. Ўттиз ёки қирқ метр юргач тўхтар, шимини тўғрилар, ботинкасининг ипини боғлар ё бўлмаса эгилиб ердан ниманидир оларди. Ва ҳар сафар бир бўлак апельсин пўчоғини яширинча йўлак четига қўярди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Asteriyning uyi

037
Хорхе Луис Борхес — Аргентина ёзувчиси. Жаҳон адабиётида афсонавий шахс сифатида тан олинган. Борхес ўз ижодида инсон ақли нималарга қодирлигини кўрсатишга ҳаракат қилади. Унинг «Алеф», «Янги изланишлар», «Делатель», «Броудининг маълумотлари», «Йўлбарслар олтини» каби тўпламларидан инсон ақлини лол қолдирувчи кўплаб ҳикоялари ўрин олган. Борхес ҳикояни қандайдир бир қўлёзмага, тарихий воқеага ёки бирор-бир китоб воқеасига изоҳ тарзида бошлаётгандай кўринади-ю, сизни инсон онги яратган фантазиялар оламига қай тарзда олиб кирганини пайқамай қоласиз (Таржимондан). Davomini o'qish

Matsuo Basyo. Xokkular

Ashampoo_Snap_2017.01.08_21h26m30s_003_.png    Хокку (хайкай, хайку) Матсуо Басё «фуэки рюко» деб атаган, таржимаси «мангу ва ўтадиган» ёки «ўзгармас ва оний» деган маънони билдирган ижодий амал асосида яратилади. Басёнинг фикрича «ҳақиқий хокку ўзида икки унсурни мужассам этмоғи шарт: биринчидан, таассуротнинг оний ва доимийликка дохил бўлиши; иккинчидан, таассурот фақатгина ўз манбаи бўлмиш лаҳза ёки ҳодисага хос бўлиши талаб этилади. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. “Ul quyosh oq uydayu men…”

045
“Эски туркларда бир йигит уйланганда, — дейди Зиё Кўкалп, — ўзининг уйига келинни олиб келмаганидек, қайнатасиникига ҳам у бормасди. Зеро, ичкуёвлик бўлмаганидек, ичкелинлик ҳам йўқ эди. Йигит отасининг мол-мулкидан ўзига тегишли улушини, қиз эса оиласидан унга ажратилган бисотни олиб, ана ундан кейин бир уй қурилган. Мана шу янги уйга оқ уй, дейилган”. Davomini o'qish

Stefan Sveyg. Novella va hikoyalar

021

28 ноябрь — мен бениҳоя севган адиб Стефан Цвейг (Stefan Zweig) таваллуд топган кун

Видолашув мактубида Цвейгнинг ўзи шундай деганди: “Олтмиш ёшдан кейин ҳаётингни янгитдан бошлаш учун катта куч талаб қилинаркан. Менинг куч- қувватим эса узоқ йиллар давомида ватанимдан олисларда, сарсон-саргардонликда тугаб битди. Ўйлайманки, яхшиси, бошни баланд кўтариб, олий қадрияти озодлик бўлмиш тириклик китобига ҳозирнинг ўзида аёвсиз сўнгги нуқта қўйганим афзалдир. Мен барча ёр-биродарларимни олқишлаб қоламан. Узоқ давом этган қаро тундан кейин уфқни ана ўшалар кўришсин! Мен эса ғоят бесабрман ва улардан аввалроқ кетаман.” Davomini o'qish

Xurshid Davron. Osmonga talpingan shoir.

011     Юксак Ҳисор тоғларидан бошланган Кофарниҳон томонларда, Жангалобод қишлоғининг ён бошида жойлашган, наъматаклару ўриклар ўраган Гулмозорда бир қабр бор. Тириклардан йироқ,юлдузларга, ойу қуёшга яқин бир қабр. Гул билан мозор қўшилиб ном топган сокин маскан бағрида ўзбекнинг ардоқли шоири Асқар Маҳкам (Аллоҳ ўз раҳматига олсин) мангу уйқуда ётибди. Davomini o'qish

Мастура Исхакова. Факел любви (Мухаммад Саид Ахрари)

022

Саид Ахрари содержался в холодной одиночной камере восточного отделения Бутырской тюрьмы в Москве. Арестант был лишен всех человеческих условий существования. Он не мог элементарно написать ни одной строчки жене, оставшейся с четырьмя детьми в далеком Ташкенте. Никогда в жизни Саид Ахрари не мог предположить, что окажется в каменных застенках Бутырской тюрьмы, в Москве — столицы государства, за новую жизнь и идеи которого, он боролся. Недолго пришлось узнику терпеть допросы, холод, голод и издевательства. Он так и не узнал, кого же родила его ханум, и каким именем нарекла жена их ребенка? Davomini o'qish