Бахтиёр Каримов. Легко (ли) изменить историю?

08

Наши великие предки являются духовными кумирами для всего человечества. Они принадлежат не только нам, но и всему человечеству. Однако, ложная интерпретация истории их жизни и деятельности — это предательство всего человечества.В настоящее время они стремятся запечатлеть свои предательские претензии в кинолентах.
Davomini o'qish

Nozim Hikmat. She’rlar. Maqsud Shayxzoda tarjimasi

087

Менга ёзган мактубингиз жуда катта мужда бўлди. Ёшлик йилларимдан шивирлаб юрадиргон шоирим Нозим Ҳикматнинг бир пайтлар ўзбек тилида нашр этилган «65 шеър» китобидан шеърлар танлаб юборяпман. Хуршид ака, агар жоиз топсангиз сайтга жойласангиз дегандим. Нозим шеърияти мен севган шеърият (Муслимбек Мусалламов мактубидан). Davomini o'qish

Luqmon Bo’rixon. Tokchadagi tumor

02ф
Маҳобатли, муҳташам музейнинг озғин – ориқ, сап –сариқ, сийрак сочлари силлиқ таралган, бет, бўйин терилари буришган кекса ходимаси султон ва малика муҳаббати ҳақида ҳикоя қиларкан товуши алланечук титраб чиқар, тевараги ойнабанд,ичи митти чироқлар ёғдусидан чарағон токчада куйиб қовжираган юракдек тиришибгина ётган экспонатга тез – тез ишора қилар, гоҳо,ўз айтганларини пайдар – пай таржима қилаётган толхивичдек йигитга, гоҳо ҳазин ҳикоятдан ҳаяжонланиб сомеъ қотган, кўргазмадаги қоп қора тумор томон ихлос ва эҳтиром ила интилаётган сайёҳларга сарғиш гардишли кўзойнаги остидан саволчан – синовчан тикилар эди. Davomini o'qish

S.N. Sergeev-Senskiy. Yolg’iz ayol

009

Менинг хонамга девор-дармиён худди шундай энсизгина, бир деразали хона мавжуд бўлиб, унда бўйи пастак, ориққина, ўттиз ёшлардаги юзлари захил жувон истиқомат қиларди. Унинг туриш-турмушина кузатиш мен учун ҳеч қийинчилик туғдирмасди. Иккала хонани тахталардан қилинган юпқагина девор аждратиб турар, ҳар икки тарафдан елимланган гулқоғозлар эскилик ва бошқа сабаблар туфайли кўп жойлари девордан кўчиб, азбаройи юлиб ташланмаганлиги боисидан жойларида омонат осилиб турарди. Ана шудай омонат парчалардан бири девордаги тангадек туйнукни тўсиб турган бўлиб, гулқоғозни кўтариб, бир кўзни қадаганимча қўшни хонанинг кичкина бир қисмини бемалол кузатишим мумкин эди Davomini o'qish

Charlz Dikkensning muhabbat savdosi

012

   Диккенс уйланган пайтида муваффақиятли журналист ва таниқли адиб сифатида донг таратганди. У кўп ишлаш баробарида жуда катта пул ҳам топарди. Буларнинг барчаси ёшларга бахт-иқболдан ваъда берарди. Бундан ортиғини Диккенс ўшанда орзу ҳам қилмаган. Кэтрин эрини сидқидилдан севар, уни эъзозларди. Диккенс хотинига назокатли ҳис-туйғулар билан ёндашарди. Тўй арафасида у Кэтринга шундай деб ёзган: «Сен билан иккимизнинг олдимизда жуда узоқ йиллар турибди. Мен нимаики қилсам, нимагаки интилсам, ҳаммаси сен учун бўлади. Ҳаммаси хушбахтлигинг ва саодатинг учун. Сен бунга арзийсан!» Davomini o'qish

Murod Ibrohim. She’rlar & Matnazar Abdulhakim va Umid Bekmuhammad shoir haqida

Ashampoo_Snap_2018.01.03_22h21m19s_003_.png   Матназар Абдулҳаким “пойтахтдагина ижодий муҳит бўлади, вилоятларда эса “чекка шоирлар” яшашади деган ақиданинг нотўғрилигини ўзининг ижоди орқали исботлабгина қолмай, шогирдлари ижодиниям , пойтахтда туриб ижод қилгандан ҳам ортиқ даражада ўзбек шеърияти бўстонига олиб кираолди. Davomini o'qish

Ibodat Rajabova. Yangi she’rlar

021

Ибодат Ражабова шеърларида тарих, қадим Бухоро қадамжолари, жинкўчалари, асрорлари тилга киради гўё. Уларни ўқишга қодир саводингиз бўлмаса, англолмай хижолат тортасиз. «Бухоро кўчалари», «Варахша», «Эски қалъа манзаралари», «Рўдакийни соғиниб», «Афросиёб сўзи», «Наршахий туғилган қалъада», «Чўли Ироқ», «Кумушкент» «Вардонзе қалъаси ҳақида кичик бир достон», «Чорминор», «Чорбакр бораман» каби шеърлари сизни Бухорои шариф бўйлаб кездиради, юрагингизда юрт меҳрини ғулувга келтиради. Davomini o'qish

Фехми Кору. Разве Америку открыли не мусульмане?

0021

   Cumhurbaşkanı Erdoğan’ın söylediği şu: “Latin Amerika’nın İslâm’la tanışması 12. yüzyıla dayanır. Amerika’yı Kolomb değil, 1178’de Müslümanlar keşfetti. Kristof Kolomb anılarında Küba kıyılarında dağın tepesinde bir caminin varlığından bahseder. Yani Kolomb daha Amerika kıtasını keşfetmeden İslâm dini kıtada inkişaf etmiş, yayılmıştı.”
    Президент Эрдоган произнес буквально следующее: «Знакомство Латинской Америки с исламом восходит к XII веку. Америку открыл не Колумб, а мусульмане в 1178 году. В своих мемуарах Христофор Колумб упоминает о существовании мечети на вершине холма на побережье Кубы. А, значит, еще до того, как Колумб открыл американский материк, там развивалась и распространялась исламская религия». Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Ikki hikoya

090

Ўша йил баҳор серёғин келди. Ҳаммёқ сувга бўкди. Туну кун, ҳафталаб ёмғир ёғди. Лой, ботқоқдан одамнинг эси кетди. Ёмғир ортидаги шамолни айтмайсизми?.. Қанчалик ёқимли бўлмасин, барибир, безор қилиб юборди. Ҳаммаси майли-я, дарахт гулларини тўкиб юборгани ёмон бўлди-да. Бу йил ўрик кам бўлса керак. Олча ҳам шундай. Анор энди гуллайди. Қимматчилик бўлмаса гўргайди. Ҳаётнинг тўкинлиги йилнинг келишига боғлиқ экан-да… Davomini o'qish

Donishmandlar hokimiyat haqida

98

* Фиръавнлар аллақачонларданоқ халқни итоатда сақлаш сирларини билганлар: айбдорни жазоласанг, юртдаги айбдорлар қўрқади, айбсизларни жазоласанг бутун халқ қўрқади. * Ҳокимият аёлга ўхшайди, доимий хушомад қилиб, итоатда туришингизни ёқтиради. * Ҳокимият инсонни айнитади, мутлоқ ҳокимият инсонни мутлоқо айнитади. Davomini o'qish

Shavkat Odiljon. She’rlar

019    Шавкатжоннинг шеърларида ҳам мана шундай ярим ошкоралик бор. У ҳаммага маълум ва зерикарли гапларни айтишдан қочади. Муҳими, укамиз ўзи таъсирланган, кўрган-билган, ақли етган нарсаларни қаламга оляпти. Мен унга келгусида қоятошлардан, дарахтлардан, энг муҳими кўнгиллардан ўчиб кетмайдиган ижод намуналарини яратишида куч-қувват тилайман. Рост ва самимий шеърларининг умри узоқ бўлсин дейман. (Иқбол Мирзонинг оқ йўлидан). Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Uch ko’za xazina

033

Йўлда менга бир йўловчи ҳамроҳ бўлди. Гурунг яхши-да, дунёнинг бу буржидан кириб, нариги буржидан чиқдик. Лекин шунча гурунглар ичида ҳамроҳимнинг битта ҳикояси хотирамга ўрнашиб қолди. Келинг, бу воқеани сизга унинг ўз тилидан сўзлаб берай. Ахир, сўз тилдан тилга кўчади, меҳр дилдан дилга. Davomini o'qish