Шоир Беназир Муҳаммад бетакрор рус шоираси Марина Цветаева шеърларини таржима қилар экан, ўз «ёзуви»га содиқ қолади ва таржимада ҳам ўзи шеър ёзишда амал қилган усулларни қўллайди, яъни сўзларни адабий тил нормаларига мос келмаган шаклда ишлатади, ҳатто модерн шеър унсурларидан фойдаланади. Албатта, бу ҳолат қанчалик ўзини оқлагани ё оқламаганини жиддий мушоҳада қилиш керак. Мен Беназир шеърлари ҳақида ёзганимда бу ҳақда қисман тўхталиб ўтган эдим (Мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Oy: Ноябрь 2014
Jasur Kengboyev. Havochin
Жасур Кенгбоевнинг “Ҳавочин” деган ҳикоясини ўқидим. Тушунолганим: ҳаётда рўй бермайдиган, қўл билан ушлаб бўлмайдиган гап, аммо чин гап. Бу миқти, рамзий ҳикоядаги кўнгил оғриқларини, юрак забтини, ғуссали истеҳзони, ўкинчу умидни қайси тилда ўқисак ҳам ўз изини қолдиради. Кўнгилнинг таржимаси кўнгил бўлади. Шакл топган тили, равон ифодаси, бадиий нияти таралган сочдай тўкис, тугал.Бу шахсий фикрим, албатта. Бор-ку, бўляпти-ку, демоқчиман (Шодмонқул Саломнинг «Кўнгил обидасига йўл» мақоласидан) . Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. Ko’ngil obidasiga yo’l
Боботоғда “Борми-йўқ”, деб аталувчи манзил бор. Бу манзилнинг ҳам ўзига хос муқаддаслиги, азизлиги ва шу азизлигини асословчи яловдор шаҳид-қабрлари, қадамжо мақомидаги айрим белгиларию хос ривоятлари мавжуд. Энг яқин аҳоли манзилидан икки кунлик йўл бўлган бу гўшага кишиларни чорлаб турувчи алоҳида жиҳатлари ҳам бордирки, “Борми-йўқ” сафари ҳануз давомлидир. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. She’rlar
Ўзбекистон пойтахтида ўқиш орзусига эриша олмаган Шавкат Ўш вилояти газетасида ҳарф терувчи, сўнг мусаҳҳиҳ бўлиб ишлайди. Бу газетада ўша пайтлар анча танилиб қолган шоир, дилкаш ва самимий инсон Турсунбой Адашбой ишларди. Шавкат Раҳмон у билан танишиб қолади ва битганларини кўрсатади. Тортинчоқ, қайсар, индамас бу истеъдодли йигитчанинг шеърлари шу тариқа вилоят газетаси саҳифаларида бирин — кетин босила бошлайди. Шундай кунларнинг бирида матбуотда Москвадаги Адабиёт институтига ижодий танлов эълон қилинади. Davomini o'qish
Zikir Muhammadjonov. Sanog’i ko’p, salmog’i baland rollar
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигига
Бухоро шаҳрида туғилиб ўсган Саъдихон Табибуллаев ҳам 1924 йили Москвага ўқишга борган бўйини кичик деб студияга олишмаган экан. У талабаликка қабул қилинмаган бўлса-да, дарсларга қатнашаверган. Ўқитувчиларнинг талабаларга топширган вазифаларини — этюдларни ҳаммадан кўра яхшироқ бажаргани учун у студияга қабул қилинади. Талабалик йилларидаёқ Сара Бернар ҳақида кўп ўқиганлиги учунми, Ҳамлет ролини тайёрлай бошлайди. У бу ролга астойдил берилиб кетганидан талабалар ичида Ҳамлет монологини ўқиганда ҳаммани ҳаяжонга солган экан. Davomini o'qish
Расстрел Достоевского
11 ноября родился Фёдор Миха́йлович Достое́вский — великий русский писатель, мыслитель, философ и публицист.
Все началось с того, что юный Достоевский, после того как написал свой первый роман «Бедные люди», стал узнаваемым в литераторском обществе (даже получил прозвище «новый Гоголь») и завоевал признание самого Белинского, знаменитого критика 19 века, под влиянием которого загорается в молодой, еще социально не сформировавшейся, личности писателя идея социализма. Davomini o'qish
Umar Sayfiddin. Naqarot
Юрагим йиртилиб кетгудек зирқирайди. Тиззаларим оғрийди. Билакларим устида гўё чумолилар юради. Лабларим, яноқларим титрай бошлади. Майхоначи қўрққанидан юзимга қарай олмайди. Чайқалганча эшик томон юрдим. Қоронғи зинадан тушар эканман, руҳимга, виждонимга кутилмаганда келиб теккан бир қамчининг кишини нобуд этувчи шартиллаган овозини энди аниқ-тиниқ эшитаётгандек эдим. Davomini o'qish
Rasul Hamzatov. «Mening Dog’istonim» kitobidan hikmatlar
Нафосат, яхшилик, раҳмдиллик, муҳаббат, гўзаллик, ватанпарварлик, ифтихор, нафрат каби тушунчалар туфайли шеърият пайдо бўлганидай, бу тушунчалар шеърият туфайли улуғвор. Улар шеъриятсиз, шеърият уларсиз мавжуд эмас. Davomini o'qish
Туркия президенти Американи мусулмонлар кашф қилганини айтди & Президент Турции усомнился, что Америку открыл Колумб & Cumhurbaşkanı Erdoğan: ‘Amerika’yı aslında Kolomb keşfetmedi’
* Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг таъкидлашича, мусулмонлар Американи Христофор Колумбдан уч аср аввал кашф қилишган
* Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган на закрытии первой конференции лидеров ислама Латинской Америки в Стамбуле заявил, что Америку открыли мусульманские мореплаватели, а не Христофор Колумб, сообщает турецкое издание Hurriyet. Davomini o'qish
Akutagava Ryunoske. O’rgimchak uyasining tolasi
Кунлардан бир кун Кандата ўрмон оралаб юрганида, сўқмоқ устида пилдираб кетаётган ўргимчакка кўзи тушади. Кандата уни босиш учун оёғини кўтаради-ю, ўйланиб қолади: «Йўқ, кичик бўлса ҳам, барибир тирик жонзот-ку. Бекордан-бекорга ўлдириб савоб топмайман». Davomini o'qish
A’zam Rahim. She’rlar & Rahimjon Ali. Bilasizmi sog’inchning yoshin?
Шеър гоҳ бизни қабулига киритса, гоҳида биз уни қабул қиламиз. Чақмоқдек чақнаётган лаҳзаларнинг оний ҳолатлари ичра кезиб юрган туйғуларни “чақнатиш” бу шоирнинг маҳорати. Шоир ўша лаҳзани суратга олиб беради. Айни шеърнинг туғилиш жараёни шоирдан катта истеъдод, кучли маҳорат ва албатта жасорат талаб этади. Davomini o'qish
«Yevropa» deb nomlangan jahannam
Колумбнинг кема дафтарида оролларнинг ҳайратомуз гўзаллиги ва аҳолисининг самимий, бахтиёр ва дўстона экани бир неча марта қайд қилинган. Биринчи алоқадан икки кун ўтиб, журналда мудҳиш ёзув пайдо бўлади: “Уларнинг ҳаммасини босиб олишимиз ва уларга ўзимиз истаган нарсани қилдиришимиз учун 50 та аскар етади… Davomini o'qish