G’afur Shermuhammad. Langartog’ yo’lida

07

   Ўша пайтлар Лангар момонг тоғлар орасидаги қишлоқда ота-онаси ва икки акаси билан тинчгина яшаркан. Катта акаси қишлоқдаги бир қиз билан унаштириб қўйилган, тез орада уларнинг тўйи бўлиши керак экан. Кутилмаганда уруш бошланиб, момонгнинг катта акасини ҳам аскарликка олиб кетишибди. Орадан бир йил ўтиб акасининг жангда ҳалок бўлгани ҳақида хат келибди. Лангар момонгнинг отаси бундай шум хабарни кўтаролмай, тўшак тортиб ётиб қолибди. Лекин онаси анча иродали, тадбирли аёл экан, ўғлидан айрилганига қаттиқ қайғурса-да, ўзини йўқотмабди. Davomini o'qish

Nozim Hikmat. Dengiz bo’lmoq kerak. Miraziz A’zam tarjimasi

044ХХ асрнинг энг улкан шоирларидан бири Нозим Ҳикмат Ўзбекистонда ҳам бир неча марта бўлган. У 1958 йилда Тошкентда бўлиб ўтган Осиё ва Африка ёзувчилари конференциясида иштирок этган ва «Буюк инсон» шеърини ўқиб берган эди. Ўзбек тилида Нозим Ҳикматнинг «Танланган асарлар», «Бир севги афсонаси», «65 шеър», «Инсон манзаралари», «Сурур», «Ошиқ булут», «Қон гапирмас» сингари китоблари босилиб чиқкан. «Туркия ҳақида ҳикоя», «Бир севги афсонаси», «Ажал шамшири», «Анойи», «Сигир» каби пьесалари ўзбек театри саҳналарида қўйилган. Davomini o'qish

Somerset Moem. Yomg’ir

044

Сомерсет Моэм жаҳон адабиётида реалистик ҳикояларнинг моҳир устаси сифатида шуҳрат қозонган. Бу ҳикояларида ёзувчи китобхонни инсон руҳиятининг мураккаб дунёсига олиб киради, ҳаётга янгича назар билан — ҳам куюниб, ҳам кулиб қарашга мажбур этади. Адиб асарларига хос бўлган жонли, аниқ-тиниқ, ростгўй ва самимий тил уларнинг катта қизиқиш б илан ўқилишини таъм инлаган. Ёзувчининг сизга тақдим этилаётган “Ёмғир” ҳикояси жаҳон ҳикоячилигининг мумтоз намуналари қаторидан ўрин олган. Davomini o'qish

Chin elidan sohir sadolar

035
Адабиётимизда шу пайтгача кўринмаган жараёнлар пайдо бўлмоқда. Ана шундай дилни қувонтирадиган ҳодисалардан бири Шарқ халқлари тилларидан, яъни аслиятдан таржима қилаётган таржимонларнинг пайдо бўлаётганида намоён бўлмоқда. Бугун сизга ўтган аср Хитой шеъриятидан ёш мутаржим Гулноза Азимова қилган таржималарни тақдим этамиз. Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Ishq otashgohi

077

   Алишер Навоийнинг бу ғазали «Насруллойи» куйи билан қиёмига етказиб ижро этилганда киши ўзини осмону фалакда ҳис этади. Гўе паризодлар нурли зулфларин ёзиб, илоҳий тажаллий тимсоли ўлароқ, поклик ва мутлақ гўзалликка ташна дилларни ўйнаётгандай, оламнинг беҳудуд сиру асрорини тушунтираётгандай бўладилар. Davomini o'qish

Mukarrama Murodova. «Men — davrning kichik parchasi…»

usmon-nosir

    Икки йил аввал — 2012 йилнинг 13 ноябрида Усмон Носир туғилганига 100 йил тўлган эди. Афсуски, бу қутлуғ сана кенг нишонланмай,матбуотда номига бир-икки лавҳа бериш билан ўтиб кетди. Ҳолбуки, йил давомида Усмон Носирдек буюк шоирга бағишланган тадбирлар мактабу коллежларда,олий ўқув юртларида,маданият,санъат ва адабиёт билан боғлиқ ташкилотларда кенг нишонланиши зарур эди. Бу бизнинг  она юрт озодлиги йўлида ҳаётининг эрта палласида қурбон бўлган шоир олдидаги қарзимиз эди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So’zdan so’zning farqi bor…

09
Она Тил менга улкан бир юртга ўхшаб кўринади ва бизнинг ҳаммамиз унинг бағрида яшаймиз. У эса бизнинг бағримизда яшайди. Бу баландпарвоз гап эмас. Зеро, ўз тупроғингдамисан, ё Арктиканинг муз тоғларидамисан, қайда бўлма, фикрлаяпсанми, ўйлаяпсанми, демак, сен шу Тил билан бирга яшаяпсан. Сен унинг тириклигини ҳис этасанми, йўқми, барибир, сенинг тириклигинг унинг тириклигидан (Эшқобил Шукурнинг «Она тилимиз ҳужайралари ёхуд Сўз математикаси» мақоласидан) .
Davomini o'qish

Hofiz Sheroziy. G’azallar,ruboiylar,qit’alar.

022     Ҳофиз шеърлари табиийлиги, самимийлиги, ҳассос бир муҳаббат ва юксак бадииятга йўғрилганлиги, мазмуни теран ва серқатламлиги, фалсафасининг қуюқлиги, нозик ишораларга бойлиги, услубининг мураккаблиги учун ҳам унга «лисон ул-ғайб» — «ғойибнинг тили» сифатини берганлар. Ҳофиз Шарқда шунчалик шуҳрат тутганки, уни муқаддаслаштириб, илоҳийлаштириб, девонини фол китобига айлантирганлар. Шоир девони мадрасаларда махсус дарслик сифатида ўқитилган. Шарқда ҳофизхонлик катта шуҳрат қозонган. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Etakdagi kulba.

03

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Этакдаги кулба. Тошкент. «Akademnashr» нашриёти. 376 бет, 1000 нусха, 2014 / Nurulloh Muhammad Raufxon. Etakdagi kulba. Toshkent. «Akademnashr» nashriyoti. 376 bet, 1000 nusxa, 2014

«…мен кимман – ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолган, қийматсиз, тасодифий бир нарсаманми ёки яратилишимдан кўзланган олий мақсадлар туфайли юксак даражада қиймат берилган бир олий яралмишманми?! Ҳаёт нима – бугун бор, эртага йўқ бўладиган қийматсиз, мазмунсиз бир вақт тушунчасими ёки эртага ҳам давом этадиган абадий ҳаётнинг бошланғич палласими?! Ўлим нима – тасодифий келишнинг муқаррар якуни бўлмиш абадий йўқликми ёки вақтинчалик ҳаётдан абадий борликка, абадий ҳаётга ўтиш ҳолатими?! Davomini o'qish

Murotxon Mungan. Nega men yozaman?

006

Нега ёзаман? Бирор нима деб жавоб бериш керак бўлганида ҳам, нима деб жавоб беришни билмайман. Аксарият ёзувчилар бу саволга шундай жавоб берса, ажаб эмас. Ўзига жуда ишонган ёзувчиларни ҳам бу савол бироз эсанкиратиб қўяди; изоҳларида доимо умумийлик, мавҳумлик кўзга ташланади. Аниқ жавобга келганда кўпинча нега бор бўлганимизни ёки дунёга қувғин қилинганимизни изоҳлашдек қайдларга дуч келамиз. Davomini o'qish

Marchello Venturi . Biz hech qachon unutmaydigan yoz…

14
Ёз эди. Жазирама ёз – аввал ҳеч қачон бўлмаган жазирама ёз. 1944 йилнинг биз энди ҳеч қачон унутолмайдиган ёзи. Далаларда тупроқ ҳам ичидан нимадир куйдиргандек қуриган ва ёрилиб кетган, дарахтлардаги полопонлар гўё ақлдан озгандай. Чигирткалар ташналикдан кундузи ҳам чириллаб куярди. Чунки саратон жазирама эди, қонга чўмилгандай қизил эди. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin she’rlari uyg’ur tilida («Torim» jurnali,2014, 8-son).

014Веб-саҳифамиз билан уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Тилак Жўра, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим,  Мирзо Кенжабек, Муҳаммад Юсуф, Иқбол Мирзо, Беҳзод Фазлиддин  ва камина шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик.  Бугун сизга «Торим» журналида (2014 йил, 8-сон)  босилган  Беҳзод Фазлиддин шеърларини тақдим этамиз. Шеърларни истеъдодли шоир Ёлқин Азизий уйғурчага таржима қилган. Davomini o'qish