Моцарт шу даражада камбағал эдики, у ўзининг фақирона, ғариб уйини иситиш учун бир боғлам ўтин харид қила олмасди. Шу боис номини абадийлаштирган илоҳий мусиқаларни яратаётиб, қўлларига жун пайпоқ кийиб ўтирар, шу билан иссиқни сақламоқчи бўларди. Моцарт ўттиз беш ёшида сил касали билан оғриб, вафот этган. Бу даврга келиб, унинг ҳаётий қуввати, дармони тамомила поёнига етган, очлик, совуқ ва ҳаётнинг тартибга солинмаган уқубатлари бу одамни адойи тамом қилганди. Davomini o'qish
Oy: Ноябрь 2014
Adabiyotga kirib boriladi…mi?
Шоирнинг пайдо бўлишини эса мантиқ билан тушунтириб бўлмайди. Шундайки, йиллар давомида тақир бўлиб ётган тупроқдан кутилмаганда қип-қизил лолақизғалдоқ пайдо бўлади. Ҳайрон бўласиз: илгари бу жойда лолақизғалдоқ кўкарганини ҳеч кўрмагандим, уруғи қайдан келиб қолди экан. Ёки йиллар давомида тупроққа қоришиб ётган лолақизғалдоқнинг уруғи қулай шароит туғилиб жонланиб қолдимикан. Davomini o'qish
Sevgi to’g’risida hikmatlar
Севги ҳеч қачон кексаймайди. Эҳтимол киприк тўкилиб соч оқарар, балки ёноқлардан нур кетиб, ажин тушар, лекин севган юрак ҳеч қачон кишининг қаҳратон совуғини ҳис қилмайди. Ундан хали ҳам ёзнинг тафти уфуриб турган бўлади (Леонардо да Винчи). Davomini o'qish
Xurshid Davron she’rlari uyg’ur tilida («Tangritag» jurnali,2014, 4-son).
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг шеърлари сўнгги 3 йил ичида Хитойда уйғур тилида нашр этиладиган «Мойбулоқ», «Торим», «Қизилсу», «Кушан маданияти», «Оқсув адабиёти» ва бошқа бир қатор адабий нашрларда эълон қилинди. Бу йил ҳам унинг шеърлари бир неча адабий нашрлар ва тўпламларда эълон қилинди. Бугун Хуршид Давроннинг «Тангритоғ» журналида (2014 йил, 4-сони) босилган шеърларини сизга тақдим этамоқмиз. Шеърларни истеъдодли шоир Ёлқин Азизий уйғурчага таржима қилган. Davomini o'qish
Альбер Камю. Нобелевские речи
Один восточный мудрец всегда просил в своих молитвах Аллаха, чтобы тот милостиво избавил его от жизни в интересное время. Поскольку мы не мудрецы, бог нас от этого не избавил, и мы живем в интересное время. Во всяком случае, оно не позволяет нам терять к нему интерес. И современным писателям это известно. Когда они говорят, их критикуют, на них нападают. Когда же они из скромности умолкают, вокруг только и говорят что об их молчании, шумно порицая их за него. В этом оглушительном гомоне писатель не может больше рассчитывать на уединение, где никто не спугнет дорогие ему мысли и образы. До сих пор воздержание от слова, худо ли, бедно ли, всегда было возможным в истории человечества. Тот, кто не одобрял, имел возможность смолчать или заговорить о другом. Сегодня все изменилось, и даже молчание кажется подозрительным. Davomini o'qish
Alber Kamyu publitsistikasida inson omili
Альбер Камю эссечилиги теран фалсафа ва жозибадор сўз санъатини ўзида мужассамлаштирган. Унинг эсселарида ҳаёт машаққатлари, бу азобу қийноқлар гирдобига ташланган инсон ҳақидаги фикрлари тобора чуқурлашганини, ана шу теран ўйлар силсиласида ижодкор ўз шахсиятини, борлиғини ҳам фош этганини кўрамиз. Камю эсселарида шахсий туйғулар, ҳасратлар, миллат тақдиридан ҳам устун турувчи умуминсоний масалалар ўртага ташланади. Davomini o'qish
Alber Kamyu. Ikki falsafiy esse
7 ноябрь — Жаҳон адабиётининг ёрқин вакили Альбер Камю таваллуд топган кун
Биз — инсонлармиз. Озод юракларнинг адоқсиз соғинчини қондириш бизнинг бурчимиздир. Нимаики тилка-пора қилинган бўлса, уни қайтадан бутлаш, бўлакларга ажралган бўлса, бирлаштириш, очиқдан-очиқ адолатсиз дунёда баҳоли қудрат адолат мезонини ўрнатиш, аср хасталиги билан заҳарланган халқларда бахт-саодат рўёбига ишонч уйғотишимиз лозим. Албатта, бу фавқулодда, киши қўлидан келмайдиган иш. Аммо шуни ҳам унутмайликки, узоқ йиллар зўр бериладиган саъй- ҳаракатни талаб қилувчи мақсадларни ҳам ҳамиша киши қўлидан келмайдиган ишлар деб ҳисоблашган. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Maktublaridan namunalar
Камина сизни икки маротаба Париждаги ўз уйингизда кўрмоққа ҳаракат қилган эдим, ноилож, энди хат ёзишга мажбур бўлдим. Фавқулодда қувонч билан шуни айтишим жоизки, мен сизнинг “Баҳор еллари” романингиздан нақадар чуқур, қанчалар чек-чегараси йўқ таассуротлар олганимни таърифлашга сўз топа олмайман. Бу мен мутолаа қилган барча улуғ китоблар ичидаги энг ажойибидир. Ва у ўзининг ботиний дунёси, одамлар ва предметлардаги теран фалсафаси билан, мазмун-моҳияти билан мени ларзага солди (Мопассаннинг Иван Тургеневга ёзган мактубидан). Davomini o'qish
Jabbor Eshonqul. Eposdan romanga. Birinchi maqola
Сўнгги пайтларда роман ҳақида яна баҳс-мунозарлар авжига чиқа бошлади. Бу табиий, албатта. Чунки, кейинги ўн йил ичида шунчалик кўп роман чоп этилдики, бу китобхонларни ҳам, адабиётшуносларни ҳам бир оз шошириб қўйди. Шу пайтгача энг «мураккаб» деб ҳисобланиб келинган бу жанрда ёзувчиларнинг бунчалик самарали ижод қилиши, албатта, ноодатий ҳодисадир. Энг ачинарлиси, сохта кечинма, майда-маиший масалаларни юмалоқ ёстиқ қилиб, атайлаб шишириб, уч-тўрт юз бетга келтирилган ёки кичик бир ҳикояга ҳам арзимайдиган кечинмалар тасвирланган қораламани ҳам «роман», «мини роман» деб эълон қилаётганлар ҳам учрамоқда. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Sharq she’riyatidan tarjimalar
Устоз Эркин Воҳидов нафақат оташин шоир ва драматург, шу билан бирга жонкуяр публицист ва адабиётшунос сифатида ҳам самарали ижод қилиб келмоқда.Унинг таржима соҳасидаги фаолияти эса ўзбек таржимачилик мактабида алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг таржима соҳасидаги маҳорати буюк немис шоири Ҳётенинг «Фауст» асари таржимасида (1974) юқори чўққига кўтарилди. У етук таржимон сифатида рус, гуржи, тожик ва авар шеъриятининг ёрқин шоирлари шеърларини ўз она тилида сўзлата олди. Бугун сизга Эркин Воҳидовнинг Шарқ шеъриятининг тенгсиз намояндалари Ҳофиз, Мирзо Бедил, Мирзо Ғолиб, Муҳаммад Иқбол, Улфат ижодидан қилган таржималарини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Mullanafas. She’rlar
XIX асрда яшаб ўтган туркман шоирлари орасида энг машҳурларидан бири, туркман мумтоз адабиётида “ишқ мулкининг султони” деб ном олган ажойиб шоир Мулланафас Қодирберди ўғли (1810-1862) ижодида Шарқ шеърияти анъаналарига хос панд-насиҳатлар, халқона қадриятлар, муҳаббат, ватанпарварлик ва бошқа олий инсоний фазилатлар юксак илҳом, шоирона эҳтирос ила куйланган. Davomini o'qish
Volfgang Borhert. Oshxona soati
Одамлар унинг ўзларига томон яқинлашиб келаётганини пайқашди, чунки унда диққатни тортадиган нимадир бор эди. Унинг юзи қаримсиқ кўринса-да, бироқ юришидан унга йигирма ёш берса бўларди. Қаримсиқ юзли кимса одамлар ёнига, скамейкага ўтирди. Кейин уларга қўлидаги нарсани кўрсатди. Davomini o'qish