Umid Bekmuhammad. Xiva xonligi tarixidan lavhalar

021

   “Қарғишга қолмайин десанг, уйимни бузма”, дея дадил гапирди хонга бева аёл.Бу гапдан сўнг хон бева аёл озор кўрмасин, қарғишга қолмайин, деб унинг уйини буздирмади.Шу тариқа қаъла девори айнан шу жойдан ўз йўналишини ўзгартириб давом этган… Davomini o'qish

Halima Ahmedova. Dil ustiga ko’prik qurib & Abdulla Ulug’ov. Hur gulsan,hayot

034
Инсоннинг ҳаёти қувончу ташвишлардан иборат. Буни қалбдан ҳис қилган истеъдодли шоира Ҳалима Аҳмедова ўз шеърларида инсоннинг кўнгил кечинмаларига мурожаат этади.Шоиранинг аксарият шеърлари ўзининг маънодорлиги, оҳангдорлиги, равонлиги ва бадиий хусусиятлари жиҳатидан мукаммал. Шу боисдан улар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Davomini o'qish

Epikur. Minokevsga maktub

022

    Қаноат эса хотиржамлик ва бахтиёрликнинг калитидир. Хоҳишларимизнинг баъзилари табиий. Баъзилари эса асоссиз. Табиий хоҳишларимизнинг ҳам маълум қисмигина зарур. Қолганларига эҳтиёж йўқ. Бунинг фаҳмига етиб, уларни ажрата оладиган киши улардан танасини соғлом тутиш ва тафаккурини бойитишда фойдаланади. Бу аснони ҳаётнинг мазмуни ва умрнинг хайрли давоми деб билади. Биз доимо кўнглимиз ва танамизнинг эҳтиёжини босадиган нарсаларни қидирамиз. Азобланганимиздагина, ҳузур-ҳаловатни истаймиз. Davomini o'qish

Ashuro kuni fazilatlari

023
Ашуро айёмида жамоати касир алар (Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қ. т. р;) хизматида ўлтуруб эрдилар ва алар маърифатда сўз айтадур эрдилар. Ногоҳ бир йигит кирди. Зоҳидлар суратида, эгнида хирқа ва кифтида сажжода ва бир гўшада ўлтурди. Ҳазрат Хожа анга назар қилдилар. Ул йигит дедики, Ҳазрат Рисолат с. а. в. дебдурларки, [Мўминнинг фаросатидин қўрқинг! Чунки у улуғ ва қудратли Аллоҳ нури билан боқади]. Бу ҳадиснинг сирри недур? Davomini o'qish

Hamza Hakimzoda Niyoziy. G’azallar (Fors tilidagi g’azallari ham)

04
Ҳамза ўз ижодини анъанавий лирик шеърлар — ғазаллар ёзишдан бошлади. У «Ниҳоний» (яширин, махфий маъноларини билдиради) тахаллусида ижод қилди ва 1905-1914 йилларда ушбу тахаллусда яратган шеърларини тўплаб, «Девони Ниҳоний»ни тузди. Девонга шоирнинг 177 шеъри киритилган бўлиб, улардан 150 таси ғазал, қолганлари маснавий, мураббаъ, мухаммас, мусаддас ва 1 мактубдан ташкил топган; булардан 165 та шеър ўзбек тилида, 10 та шеър форс-тожик тилида, 2 та шеър ўзбек ва рус тилида ширу-шакар жанрида ёзилган. Davomini o'qish

Художественный фильм «Возвращение» (Qaytarma)

01418 мая 1944 года — депортация крымских татар

Картина рассказывает о трагической дате в истории крымскотатарского народа – 18 мая 1944 года – сталинской депортации крымских татар. В центре сюжета фильма – летчик, дважды герой Советского Союза Аметхан Султан. В мае 44-го года после освобождения Севастополя Аметхан отправляется в отпуск в родную Алупку. На его глазах 18 мая и начинается депортация крымских татар. Режисер-постановщик картины – Ахтем Сеитаблаев, он же сыграл и главного героя картины – Аметхана Султана. Davomini o'qish

Fathulla Namozov. Abdulla Qahhorning ikki oilasi

087

Шоир ва ёзувчиларнинг шахсий ҳаётини улар ижодидан ажратиб, алоҳида тасаввур этиш мумкин эмас. Шахсий ҳаётнинг ёзувчи, шоир ижодида қанчалик муҳим ўрин тутишини машҳур адабиётшунос олим Озод Шарофиддинов ўринли тарзда шундай таърифлаган эди: “Ёзувчи ҳар куни мунтазам равишда иш столига ўтириб, қоғоз қоралаши керак. Бунинг учун биринчи навбатда хаёли жойида бўлиши, турмушнинг бирор икир-чикир ташвишини ўйламаслиги керак. Фақат хотиржам бўлгандагина бирон маънили нарса чиқади”. Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. Jodu

022

   Уни биринчи марта кўрганимда, “Наҳотки, ер юзида шундай гўзал аёллар ҳам бор?”, — деб ўйлагандим. Негаки, у тимқора сочларини елкаси узра ёйиб, оппоқ садафдек тишлари кўриниб шунақанги силкиниб кулгандики, худди эрка шамолда ҳилпираб, турган даста оқ гулни эслатди: озод, қўл етмас ва нозик… Беихтиёр “турмуш ўртоғи қанчалик бахтли бўлса керак”, — деган ўй ўтди хаёлимдан. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Xaykular

023

    Буюк япон адиби Рюноскэ Акутагава мероси нафақат дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган ҳикоялардан иборат. У, шунингдек, Текодо тахаллуси билан япон мумтоз шеърияти, хусусан, хайку (учлик) жанри анъаналарига амал қилган ҳолда шеърлар ёзган. Бугун унинг хайкуларидан айримларини Холдор Вулқон таржимасида сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Maxtumquli. Asarlar

033
Махтумқули, Асарлар. Тошкент. «Истиқлол нури» нашриёти, 500-бет, 2014. Таржимонлар: Абдумўмин Жумаев, Жуманазар Зулпиев. Тақризчилар: Хуршид Даврон, Шафоат Раҳматуллоҳ Термизий, Муҳаррирлар: Аннақул Жаббор, Сирожиддин Иброҳим / Maxtumquli, Asarlar. Toshkent. «Istiqlol nuri» nashriyoti, 500-bet, 2014.  Tarjimonlar: Abdumo’min Jumaev, Jumanazar Zulpiev. Taqrizchilar: Xurshid Davron, Shafoat Rahmatulloh Termiziy, . Muharrirlar: Annaqul Jabbor, Sirojiddin Ibrohim Davomini o'qish

Nega Navoiyni qo’msaymiz?

003
Ўзбек қирқ ёшга етганида Навоийни қўмсаб қоларкан. Фақат ўзимга тегишли бўлганида бундай кескин хулосани матбуотга кўтариб юрмас эдим. Ишонаверинг, мен тенгиларнинг қайси биридан сўрасангиз, бу фикримни тасдиқлашади, кафолат бераман. Қизиғи шундаки, уларнинг орасида Ғарб адабиётига буткул ружу қўйганлари ҳам, ўзбек адабиёти у ёқда турсин, умуман мумтоз шарқ адабиётини писанд қилмай юрганлари ҳам, Гомердан бошлаб, Гонгора, Эдуард Юнггача, Кантдан тортиб Ницше, Фрейд, Фромму Карл Юнгларгача, Жойсдан Кафка-ю Беккет ва Камюгача сув қилиб ичганлари ҳам талайгина. Davomini o'qish