Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (Aprel, 2015)

02

  Устоз Абдулла Ориповнинг сўнгги йилларда ҳам дард,  ҳам шавқ билан ижод қилаётгани ҳар бир ўзбек шеърияти ихлосмандини қувонтириши табиий. Бугун ҳам атоқли ва ардоқли шоирнинг апрель ойида ёзган шеърларини сизга тақдим этамиз ва шижоатли қалам соҳибига Яратгандан узоқ умр тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Alber Kamyu. Isyon va san’at.

09

Альбер Камю (1913-1960) – француз адиби. “Бегона”, “Таназзул” каби қиссалари, “Ўлат”, “Бахтли ўлим” романлари, “Калигула”, “Қамал ҳолати”, “Мавҳумлик” – каби пьесалари, “Сизиф ҳақида асотир”, “Асотир ва қиёфа”, “Никоҳ”, “Немис дўстга мактуб”, “Исёнкор одам”, “Таъқиб ва салтанат”, “Ижод ва эркинлик” каби эсселари билан Европа бадиий тафаккурини бойитган ва уни янги босқичга кўтарган ХХ асрнинг забардаст адиби. Гарчи Камю ўзини файласуф деб ҳисобламаган бўлса ҳам фалсафий-бадиий эсселар учун уни ҳақли равишда ўз даврининг “Ақллар ҳукмдори” деб аташади. Қуйида эълон қилинаётган эсселарда санъатнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган.
Davomini o'qish

Viktor Alimasov. Isyonkor odam

09

    «Исён — деб ёзади Албер Камю, — инсоний кўрсаткичлардан бири, у бизнинг тарихий реаллигимиздир. Биз исёндан қочмаслигимиз, балки ундан ўз қадриятларимизни излашимиз даркор”.
Davomini o'qish

Yo’ldosh Solijonov. Sizif va absurd

03    Очиғи, мен Ғарб адабиёти назарияси, хусусан, сўнгги йилларда истеъмолга кириб келган ва жуда кўп қўлланилаётган модернизм, постмодернизм, абсурд, экзистенциализм, сюрреализм каби атамалар моҳиятини яхши билмайман. Уларни англашга, қанча кўп билишга интилганим сайин бу борада билимларим камлигини кўпроқ англаяпман. Davomini o'qish

Jon Maksvell Kutzee. Xo’jayin va Xizmatkor. Nobel mukofoti ma’ruzasi

03   Кўп йиллар илгари, у кимсасиз оролдаги ҳаётини қоғозга туширишга аҳд қилганида, қарасаки, тилига сўзлар келмаяпти, қалам қоғоз устида юришни хоҳламаяпти, ҳатто бармоқлари қимирламаяпти. Шунга қарамай, у ўзини мажбур қилди, сўз кетидан сўз топиб, жумла ортидан жумла тўқиб, кундан-кунга ёзувчилик кўникмасини оширди ва ниҳоят, гап Жумавойга бориб тақалганда саргузаштларни силлиқ ва шариллатиб ёзиб ташлади. Davomini o'qish

«O’zbekistonni ko’rgimiz keladi…»

07   Шундоққина ён қўшнимиз бўлмиш Афғонистон Ислом Республикасининг олти вилоятида кўп сонли ўзбеклар истиқомат қилишини юртдошларимизнинг ҳаммаси ҳам билишмас экан. Чунки баъзиларга улар билан интернет тармоғи орқали мулоқот қилганимни айтганимда, “Афғон тилини яхши биласанми?” дея таажжуб аралаш савол беришди. Афғонистонда ўзбек миллатига мансуб аҳоли яшашини оддий ҳолдек қабул қила олишмади. Назаримда, улар ўзбекларни фақатгина Россияга ишлаш учун бориб, шу туфайли бироз муддат ўша ёқда яшаб келади, деб ўйлайдиганлардан эди.

Davomini o'qish

Yolg’on emas, g’araz

02
   «Озодлик» радиосининг «Ўзбек хонандалари Қримдаги «россияпарастлар» тадбирида қатнашади» сарлавҳаси билан эълон қилинган хабарини майда бир ёлғон деб қабул қилиб бўлмаслигининг битта сабаби бор.  Бу майда ёлғонга қурилган хабар моҳиятида мени бениҳоя ғазаблантирган  ёвуз ғараз сингдирилган.

Davomini o'qish

Boburiy shahzodalar hayoti haqidagi drama va dunyo sahnasidagi qonli o’yinlar

077 08 Аввал ўзингга боқ, кейин… 08 Принстон университети олимлари: Бугунги Америка демократик давлат эмас   08  BBCдан қўнғироқ ва ундан кейинги икки суҳбат 08  Баҳодир Йўлдошев эски пьесани шундай саҳналаштирдики… 08 Пол Крейг Робертс: Ғарб оммавий ахборот воситалари «алдоқчилар армияси»сига айланган, Ғарб дунёсида ҳақиқат ўлдирилган. 08 Ашраф ака айтган гапга мутлақо қўшилмайман.  08  Австралия телевидениеси журналисти Скотт Макинтайр нега ишдан ҳайдалди? 08  Эшитадиган қулоқ борми? Davomini o'qish

Sevara Hayitboyeva. Ertaklar

07

  Ҳали коллежда таълим олаётган  жиззахлик ёш ёзувчи қизим  Севара Ҳайитбоева шеър ёки ҳикоя эмас, эртак ёзади. Очиғини айтаман, Севара айни шу жиҳати билан диққатимни тортди. Чунки болалигимдан эртак ўқишни яхши кўраман.  Яқиндагина Севара  хоразмлик  ёш ёзувчи Маъруф Менгли билан хонадонимда  бўлишган ва адабиёт ҳақида, хусусан, бадиий эртак жанри ҳақида ҳам  узоқ суҳбатлашган эдик. Севаранинг эртакларини сизга тақдим этар эканман, бу ҳали хамир учидан патир эканини, ёш ёзувчи келажакда бизни бадиий етук ва кутилмаган воқеаларга бой эртаклари билан қувонтиришини орзу қилиб қоламан. Davomini o'qish

Rahimjon Rahmat. Yanqalar va to’rtliklar

08   Ироданг — эгаси йўқ эшак. Бу эшакни дуч келган одам мийиғини чиқариб миниб юрибди. Ақлинг — карвонидан адашган ит. Боёқиш ким бир тишлам нон берса, ўшанинг кетидан думини ликкиллатиб эргашаверади… Davomini o'qish

Muhammad Yoqub Bobojonov. «Gulposhsho» so’zi-ismning ma’nosini axtarib

07

    Гулпошша синглим, сен ўша вақтларда ҳам-мани бир савол билан қийнаб юборган эдинг:
-Мени исмимнинг маъносини айтиб беринглар?
Онам бечора:
-Бу исмни сенга момонг қўйган, тирилиб келса айтиб берар, -деб жаҳли қўзирди.
Davomini o'qish

Mahmud Az-Zamaxshariy. Hikmatlari va «Nozik iboralar» kitobi

3334 Аз-Замахшарийнинг чуқур билими, даҳоси ва фаннинг турли соҳаларига оид ўлмас асарлари ҳали у ҳаёт пайтидаёқ бутун мусулмон Шарқида унга катта шуҳрат келтирган. Алломани чуқур ҳурмат ва меҳр билан «Устоз ул-араб ва-л-ажам» («Араблар ва ғайри араблар устози»), «Фахру Хваразм» («Хоразм фахри») каби шарафли номлар билан атаганлар. Машҳур олимлар, шоирлар, адиблар даврасида у доимо пешволардан бири бўлиб, қизғин илмий баҳслар, мунозараларда унинг фикри инобатга олинарди. Мана шундай улкан обрў-эътибор, эҳтимол, даҳо ўз асарларидан бирида «ва инний фи Хваразм каабат ул-адаб» («Чиндан ҳам мен Хоразмда адиблар учун бир каъбаман») деб ёзишига асос бўлган бўлса керак! Davomini o'qish