Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудининг 65 йиллиги олдидан
Усмон Азимнинг бу ҳикоясини бундан 21 йилча аввал сентябрь оқшомларидан бирида Аброр Ҳидоятов театри бош режиссёри Баҳодир Йўлдошевнинг иш кабинетида ўқиган эдим. Ўша куни биз одатдагидек театр ҳовлисидаги тут тагида ярим тунгача давра қуриб ўтирган, ҳамма тарқалгач, менинг Тошкенти азимнинг йўлдош шаҳарчаси бўлмиш олис Спутник мавзесида туришимдан хабардор Баҳодир ака «Кеч қолдингиз,Хуршид, автобуслар юрмай қўйган, шу ерда қолинг» деб иш кабинетида тунаб қолишимга рухсат берган эди. Ёлғиз қолгач, кабинетдаги китоб жавонини кўздан кечириб, «Шарқ юлдузи» журналининг 1991 йил, 8-сонини қўлимга олиб, Усмон Азим ҳикояларини ўқий бошлаган эдим. Ўша пайтгача фақат шеърини ўқиганим учунми, Усмон аканинг ҳикояларини жуда қизиқиш билан ўқиганим,ўқиб бўлиб ҳайратга тушганим ҳали-ҳануз ёдимда.. Davomini o'qish