Fozil Farhod. Jeton

09s   Курант занг урди…Ёмғирпўшимни эгнимга елвагай қилиб ташладим-да, хонадан чиқаётиб, варақлама тақвимдан ноябрнинг сўнгги санасини ҳам юлқиб олдим. Куннинг поёни олдинда эса-да, гўё шу билан бугун тамомлангандай. Davomini o'qish

Bolgariya she’riyatidan. Gulnoz Mo’minova tarjimalari

091     Ҳар бир миллат адабиёти унинг кўп асрлик тарихи, маданияти ва дунёқарашига мос бўлади. Болгария адабиёти ҳам бундан мустасно эмас. Жаҳоннинг барча халқларида бўлгани каби болгар адабиётининг туб илдизлари ҳам унинг бой фольклорига бориб тақалади. Мазкур адабиётнинг илк ривожланиш босқичларида диний ривоятлар алоҳида аҳамият касб этган. Болгария шоирлари ижодида ватан ва миллат ҳурлиги, қалб эркинлиги, ҳаёт мантиғи куйланади. Davomini o'qish

Lev Tolstoy yoxud uzilgan gul sabog’i

033     Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов шундай деган эди: «Истеъдодли ёзувчи десам, кўз олдимга биринчи бўлиб Лев Толстой келади. Пушкин, Достоевскийлар ҳам буюк. Эшитишимча, Лев Толстойга Нобель мукофотини бермоқчи бўлишганида ўзи рад этган экан. Бунинг учун унинг маънавий ҳаққи бўлган. Худо берган истеъдодни шон-шуҳрат, бойликка алишмайдиган ёзувчи ана шундай бўлади». Қуйида адибнинг «Ҳожимурод» қиссасидан парчалар сараладик. Davomini o'qish

Salvatore Kvazimodo. She’rlar

034    Ўз ижодини таржимонлик билан бошлаган Салваторе Квазимодо қадимги юнон шеърияти ва Вильям Шекспир асарларини итальян тилига ўгириб катта шуҳрат қозонди. Кейинчалик тўлиқ шеър ёзишга ўтган шоирнинг шеърлари кўҳна мифлар таъсирида ёзилди. 1959 йили адабиёт соҳасидаги Нобел мукофоти билан тақдирланган. Davomini o'qish

Tuvaning bosh shomoni Kara-Ool Dopchun-Ool nasihatlaridan

034    Агар нимадир қилмоқчи бўлсангиз, шубҳалардан халос бўлинг. Қўрқув тўғри йўлдан адаштиради. Қўрқув ёвузликларнинг асосий воситасидир. Илк марта уринганда ҳеч нимага эришолмасангиз, умидингизни йўқотманг. Ҳар қандай кичик ғалаба буюк ғалабаларга яқинлаштиради. Davomini o'qish

Izzat Sulton. Muqaddima. Tugallanmagan romandan ikki bob

02129 ноябрь — адабиётшунос олим, драматург Иззат Султон таваллуд топган кунга 105 йил тўлди

    Таниқли адабиётшунос олим ва драматург Иззат Султоннинг тугалланмаган «Муқаддима» романини ҳам мароқ, ҳам афсус билан ўқидим. Ажойиб манзара ва воқеаларнинг моҳирона тасвири нечоғли мароқ бағишлаган бўлса, романнинг тугалланмай қолганидан бениҳоя афсус чекдим. Олимнинг «Навоийнинг қалб дафтари» ҳар доим кутубхонамнинг назарим тушадиган жойида туради. Бу китобни қайта-қайта варақлайман. Davomini o'qish

Vinsent Van Gog: O’z yo’lingdan chekinma!..

033   Ван Гогнинг мактубларини бундан қарайб 40 йилча аввал ўқиганман. Мактублар билан танишганимда, уларда покиза қалбли,муҳаббати рад этилган, таҳқирланган, асарлари узоқ вақт тан олинмаганидан беҳад изтироб чеккан,ижодий изланишларидан доимо қониқмаган инсон қисмати мужассам бўлганини дил-дилдан сезиб,изтироб чекканман. Мана шу таассурот натижаси ўлароқ, мусаввирга бағишлаб шеър ёзганман, унинг бир мактубидан олинган ва муҳаббати учун ҳар қандай азобу қийноққа тайёр инсон юрагининг нидоси акс этган парчани «Бибихоним қиссаси» асаримга эпиграф қилиб олган эдим. Мана ўша парча: «Мен ёниб турган чироқ устида қўлимни тутиб: “Қўлимни қанча тутиб туришга чидасам, шу вақт ичида уни кўришга имкон беринг”, — деб ўтиндим. Аммо, улар чироқни ўчириб, “Сен уни кўрмайсан”, — дедилар…» (Хуршид Давроннинг «Пол Верлен, Винсент Ван Гог ва Рауф Парфи» мақоласидан) Davomini o'qish

Xusrav Shohoniy. Mahallamiz do‘xtirlari

09     Зиёли оилада туғилган Хусрав Шоҳоний асли машҳадлик бўлса-да, умрининг охиригача Теҳронда яшаган. У асосан новеллист, ҳажвиячи ҳикоянавис сифатида шуҳрат қозонди. Хусрав Шоҳоний табиатан ҳалол ва адолатпеша бўлганидан ижодининг етакчи мавзусини турмуш иллатларини, турли тоифа кишилари ўртасидаги мунофиқлик, амалпарастлик, мансаб-мартабасини суиистеъмол қилишни қоралаш каби масалалар ташкил қилади.‘‘Боружалининг кўргуликлари’’, ‘‘Ишратхона’’, ‘‘Оғиз-бурун ўпишганлар”, “Тўфон” ва бошқа ҳикоялари фикримиз далилидир. Davomini o'qish

Aleksandr Blok. She’rlar

033

28 ноябрь — атоқли рус шоири Александр Блок таваллуд топган куннинг 135 йиллиги.

    Улуғ рус шоири Александр Блок (1880-1921) ўзининг қисқа умрида бошидан Россиянинг муҳим воқеаларини кечирди ва бу унинг ўтли шеърида ўз аксини топди. Шоирнинг ота-онаси эрта ажрашиб кетишган бўлишса-да, Блок ҳамиша отасининг «қони»ни сезиб яшади. Шоирнинг онаси Александра Андреевна Бекетова ажойиб адиба эди. Онаси билан ўртасидаги руҳий ва маънавий яқинлик, меҳр — муҳаббат болалигидан то умрининг охиригача юрагидан ўчмади. У Бекетовлар оиласида ўсди. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Qaytish

006

    …Сен уйғонганингда қуёш аллақачон ҳовли адоғидаги тутнинг шохлари орасидан мўралаб турар, фарахбахш, осуда ёз тонгининг мусаффо ҳавоси дарахтлар соясини ҳали ҳам тарк этмаган; сен кеча қандай етган бўлсанг сўрида ўша ҳолатда юз тубан тушиб ухлаб қолган эдинг; сенинг бутун вужудинг кечаги ичкиликнинг асоратидан қақшаб оғрирди, кўнглинг айниб, томоғинг қуруқшиб қолганди — сен кеча уйга қай ҳолатда келганингни ҳам яхши эслолмадинг, улфатларинг сени машинага ўтирғизиб юборишганди. Davomini o'qish

Olimjon Davlatov. Bir bayt sinoati

03     Аллома ижодига мурожаат этган аксарият навоийшунослар “Алишер Навоийни англаш учун, энг аввало, у ўқиб-истифода қилган китобларни ўрганиш керак”, деган фикрни тасдиқлайдилар, аммо, афсуски, бу ҳақиқатга ҳамма вақт ҳам риоя қилинмайди. Навоий ижоди таҳлилига бағишланган мақолалардаги иқтибос ва далиллар ҳам, асосан, ХV асрдан кейинги (Ғарб олимларининг фикрларини ҳам шу қаторга киритиш мумкин) манбалардан олинади. Негадир, Навоий даврларигача бўлган адабий-тарихий, диний-фалсафий, тасаввуфий-ирфоний манбалар унчалик муомалага киритилмаган. Davomini o'qish

Asqar Mahkam. «Navro’z» to’plamidan she’rlar

002    Шеър сафарга даъват этган, қартайган бувисига суянчиқ бўлишни, укаларига мададкор бўлишни умид ва орзу қилган Асқарали узоқ йўлга отланди. Мақоми Самарқанду Бухородан кам бўлмаган Хўжандда таълим олди. Қирқ тўққиз йиллик умри Кофарниҳон билан Тошкент орасида эмас, икки безовта аср оралиғида кечди (Хуршид Давроннинг «Осмонга талпинган шоир» эссесидан. Эссени мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish