Alisher Narzullo. Jitomirlik L.

Ashampoo_Snap_2017.06.30_16h26m56s_001_.png Ҳамон тирик қолганлигига ишонқирамай мудраб кўз очаётган киши атрофга олазарак боқди, мадорсиз қўлларини ҳаёт нишоналари тарк этиб улгурмаган кўкимтир юзларига олиб борди. Унинг бу ҳолати нариги дунё остонасидан мўъжиза туфайлигина ортига қайтган ва аросатда туриб чалкаш ҳаётини ақл тарозусига солиб дунёни англашга уринаётган, ҳақиқат излаётган гумроҳни эслатарди… Davomini o'qish

Van Yanmin. Hikmatlar

Ashampoo_Snap_2017.02.04_00h24m42s_001_.png    Яхши одамларга қутқу солишга қурби етадиган битта ҳам ёвуз куч йўқдир. Энг қўрқинчлиси — қалбнинг маккорлик иллатига мубтало бўлиши. Ана шунинг ўзиёқ инсонга қутқу солади. Агар инсон аёл гўзаллигига ўч бўлса, ишқивозлик васвасасини пайдо қилувчи кучлар, агар бойликка ружу қўйса, манфаатпарастлик ва таъмагирлик васвасасини уйғотувчи кучлар, агар у бўлар-бўлмасга ғазабланаверса, дарғазаблик васвасасини ҳосил қилгувчи кучлар, агар арзимаган нарсадан ҳам қўрқувга тушаверса, қўрқоқлик васвасасининг уйғотувчи кучлар таъсири остида бўлади. Davomini o'qish

Yuriy Kazakov. Yozuvchining matonati haqida & Teddi

Ashampoo_Snap_2017.06.28_14h02m48s_003_.png Атоқли адиб Юрий Казаков таваллудининг 90 йиллиги олдидан

 Ажойиб рус ёзувчиси Юрий Казаков ҳикояларини жуда яхши кўраман. Уларни ўқиганимда,юрагим юмшагандай,тиниқлашгандай бўлади. Айниқса, «Тушларингда маҳзун йиғладинг», «Ана, кучук югуриб ўтди», «Мовий ва яшил», «Йиғлайман ва бўзлайман»,  «Икковлон декабрда»   ҳикояларини соғиниб қайта- қайта ўқийман. Бу ҳикояларда инсон дарди, ёлғизлиги шундай самимий ифодасини топганки, ҳар гал юрак танҳоликдан азоб чекканда бу ҳикоялар мутолааси бамисоли малҳамдай ёрдамга келади. Davomini o'qish

XXI asr fors she’riyatidan: Gerus Abdolmalikiyon

Ashampoo_Snap_2017.06.22_17h01m54s_002_.pngЯнги давр форс шеърияти жаҳон адабиётини, бирламчи, янги Шарқ шеъриятини замонавий тажрибалар билан бойитган, янги шеър иқлимини мумтоз шеърият оҳанглари, ранглари билан бойитган шеъриятдир. Бугун сизга тақдим этилаётган  Герус (Гэрус) Абдолмаликиён  ана шу тажрибаларни давом эттираётган  ёш шоирлардан бири. Унинг шеърларини  иқтидорли ёш ўзбек шоираси Башорат Отажонова таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Zamonaviy ozarbayjon she’riyatidan 9 shoir

Ashampoo_Snap_2017.06.01_22h33m07s_001_.png     Замонавий озарбайжон шеърияти умумтуркча шеъриятнинг энг илғор анъаналар ва тажрибалар асосида ривожланиб бормоқда. Бугунги саҳифамизда ана шу шеъриятнинг тўққиз вакили: Одил Мирсайид, Адолат Аскарўғли, Расим Гаража, Ҳамид Херисчи, Салом Сарвон, Зоир Азамат, Оқшин Енисей, Эсмира Серова ва Нажот Мамедов ижодидан намуналар тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Yuxan Borgen. Yozuvchi bo’lmoq nima degani?

Ashampoo_Snap_2017.02.26_13h50m19s_002_.png   Ёзувчи бўлмоқ қалбингни одамларга ишониб очиб бермоқдир. Албатта, фикрларни баён қилиш билан боғлиқ ёзма фаолиятнинг бошқа шакллари ҳам бор. Улар истаган нарсага — илмга, техникага, ҳунарга, фалсафага, сиёсатга, динга тааллуқли бўлиши мумкин… Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. O’zbek matbuoti tarixidan lavhalar

Ashampoo_Snap_2017.06.14_16h13m12s_004_.png27 июн — матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни

  ”Тараққий” эҳтиёж, зарурат боис дунёга келганди.Шу боис ҳам қисқа фурсат ичида ҳақиқий маънода қўлма қўл бўлиб кетди.Айниқса, газетада думадаги депутатларнинг иш жараёнидаги сусткашлик, мадрасаларнинг қолоқлиги, замонавий таълим-тарбиядан узоқлашиб кетганлиги каби долзарб мавзуларда мақолалар берилиши чор мустамлакачиларини чўчитиб қўйди. Davomini o'qish

«Oltin meros» turkumidan musiqiy albomlar: Yunus Rajabiy, Ma’murjon Uzoqov, Komiljon Otaniyozov, Orifxon Hotamov, Ochilxon Otaxonov, Munojot Yo’lchiyeva

Ashampoo_Snap_2017.06.25_18h47m23s_001_.png    Ҳайит  туҳфаси сифатида  номлари ўзбек мусиқа ва қўшиқ санъатининг олтин китобидан муносиб ўрнини топган атоқли санъаткорлар: Юнус Ражабий, Маъмуржон Узоқов, Комилжон Отаниёзов, Ориф Ҳотамов, Очилхон Отахонов, Муножот Йўлчиева меросининг энг нодир намуналари жамланган ноёб  альбомларни тақдим этамиз. Davomini o'qish

Sotim Avaz. Mangulik so’qmog’i & Umid Bekmuhammad. Qutlashga arzirli asar

Ashampoo_Snap_2017.06.23_20h06m39s_001_.png    Билимлар манбаи, ақллар шамчироғи бўлмиш китоб ҳамиша, ҳамма замонларда муҳим манба бўлиб келган. Зеро, зиё улашиш, тафаккурга тиниқлик бахш этиш китобсиз амалга ошмоғи душвор. Инсон олдинга интилмоғи, маърифатли бўлмоғи учун китоб керак. Не тонгки, бу ҳаётий эҳтиёжни чуқур англамайдиган, ҳис ва идрок этмайдиганларнинг топилиши ҳам бор гап. Davomini o'qish

Lochin Elmuhammad. Ramazon gurunglari

Ashampoo_Snap_2017.06.17_16h16m25s_001_.png     Кичкиналигимдан кексаларнинг суҳбатига қулоқ тутишни хуш кўраман. Ибратомуз, пурҳикмат, эртакнамо воқеалар асосидаги гурунглар менинг бола қалбимда эзгуликнинг, соф-ликнинг, мурувватлиликнинг мужассамлашишига хизмат қилган бўлса, не ажаб. Бундай суҳбатлар инсон қалбига нур олиб киради. Айниқса, сокин оқшомларда ифторлик чоғларидаги кексаларнинг рамазон гурунгларига нима етсин! Davomini o'qish

Jahongir Qosimov: Kinoni kino qiladigan adabiyot!

Ashampoo_Snap_2017.06.20_22h50m15s_002_.png     Гоҳида бир эътирозга дуч келамиз: “Киноижодкорлар ўзбек адабиётидан, шарқ фалсафасидан мутлақ узоқ. Шу боис, улар миллатга хос нозик хусусиятларни у қадар илғамайди”. Ўйлашимча, бу таърифни кинорежиссёр Жаҳонгир Қосимовга нисбатан қўллаш инсофдан бўлмас… Davomini o'qish