Куни-кеча шоира қизим Бахтинисо Маҳмудовадан мактуб олдим. Бахтинисо қисқагина мактубининг якунида шундай ёзибди: «Яқинда Башорат опа шеърларини ўзим учун кашф этдим. Ёзганлари бирам самимий, бирам дилбарки!..»». Davomini o'qish
Oy: Июнь 2017
Jan-Pol Sartr. Mahbus.
21 июнь — француз адиби ва файласуфи Жан-Поль Сартр таваллуд топган кун
Бизни саройдай кенг ёп-ёруғ хонага итариб киритиб юборишди. Ёруғдан кўзлар қамашиб кетди, мен кўзларимни юмдим. Бир лаҳзадан сўнг назарим столга, стол ортида аллақандай қоғозларни варақлаб ўтирган фуқаро кийимидаги тўрт кимсага тушди. Бошқа маҳбуслар бир четда тўда бўлиб туришарди. Биз хонани оралаб ўтиб, уларга қўшилдик. Кўпчилигини мен танирдим, қолганлари, афтидан муҳожирлар эди. Davomini o'qish
Qadam Sayid Murod. Bugun bu dard buncha tip-tiniq & Na gunohim bor mani?
Авлоддошим, узоқ йиллик қўшним бўлмиш раҳматли Қадам Сайид Муроднинг шеърларини қўшиқ қилиб айтмаган хонанда йўқ эди 80-йилларда. Отажон Худойшукуров, Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳамроқулов, Ортиқ Отажонов, Охунжон Мадалиев, Султонпошша Ўдаева, Юлдуз Абдуллаева ва яна…яна… Ўша қўшиқларнинг бир қисми бугун сизга тақдим этилаётган «На гуноҳим бор мани» тўпламидан ўрин олган. Davomini o'qish
Yusuf Chetindog’. “Alisher Navoiy va Usmonli she’riyati” nomli kitobidan
Буюк шоиримиз Алишер Навоий ҳаётлик давридаёқ “Хитойдин то Хуросон”гача бўлган ҳудудда шуҳрат қозониб улгурган эди. Замондошлар ва кейинги давр ижодкорлари ҳазрат Навоийнинг улкан меросидан катта илҳом, завқ олди. Юсуф Четиндоғнинг “Muharrir” нашриётида чоп этилган “Алишер Навоий ва Усмонли шеърияти” номли китобида ҳам худди шу масала тадқиқ қилинади. Davomini o'qish
Nodirabegim Ibrohimova. Ikki hikoya
Нодирабегимни илк ҳикоялар тўплами билан қутлаймиз
Нодирабегим Иброҳимованинг ҳикоялари тўплам ҳолида хулоса чиқариш учун Кенгашга келиб тушганида даставвал папка устидаги ёзув диққатни тортди: “Ёнингдаги бахт”. Ҳолбуки, мазкур тўпламдаги ҳикояларда бахт деган сўзнинг ўзи учрамайди. Davomini o'qish
Ro’zimboy Hasan. Surxondanmisiz, Qo’qondanmi? & Ro’zimboy Hasan haqida ikki maqola & Jayxun mirobi
Саҳифа таниқли ўзбек журналисти Рўзимбой Ҳасаннинг 60 йиллигига бағишланади
Рўзимбой Ҳасан ўтган асрнинг 80-90 йилларнинг бошида ўзбек матбуоти тарихида сезиларли из қолдирган, ўз ўрни, нуфузига эга бўлган журналист. Айни санада 60 ёшга тўлган қалам соҳибининг нега энди мақолалари кейинги даврда камнамо бўлиб қолди? Davomini o'qish
Sodiq Chubak. Qabrda birinchi kun
Куз қуёши кун сайин хира тортиб бормоқда. Гўё саратон иссиғи унинг ҳамма қайноқ нурларини ютиб юбориб, ўзини анча толиқтириб қўйгандай. Боғ ичидаги катта ҳовуз теварагини ўраб олган улкан чинорлар боғ деворининг устидан қалин соя ташлаб турибди. Ёзда чинорларнинг барглари орасидан бу ерга тангадек нур ўтмасди. Лекин ҳозир уларнинг улуғворлигидан путур кетганди. Ҳозир уларнинг усти чанг билан қопланган, барглар ерни қуёш нурларидан сақлашга ожизлик қилиб қолган эди. Davomini o'qish
Emili Dikinson. She’rlar & Karim Bahriyev. Emili Dikinson va Rauf Parfi
Александр Блок бир шоира ҳақида бундай деган эди: “У эркак кишининг қошида тургандай шеър ёзади, шеърни Худонинг қошида тургандай, Худо кўриб тургандай ёзиш керак». Эмили Дикинсон — шеърини Худонинг кўз ўнгида тургандай ёзадиган шоира эди… Davomini o'qish
Muhammad Rahmon. She’rlar & «Abadiy nido» kitobidan she’rlar
Бугунги шеърлардан зериксам, дилим тоза сатрларни қўмсай бошласа, Муҳаммад Раҳмон китобини олиб, ўқий бошлайман. Ўша лаҳзаларда бирга ишлаган ёшлик дамларимизгина эмас, шеър билан нафас олган кунлар, шеър деб уйқусиз ўтган тунлар хотираси кўз ўнгимда жонланади. Муҳаммад Раҳмон авлоддошларим даврасидаги энг забардаст шоирлардан бири эди (Хуршид Даврон хотираларидан). Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Men nima uchun yozaman? & » Mendan «Men»gacha» to’plamidan
Ёзувчи Назар Эшонқулни 55 ёши чин юракдан табриклаймиз
Биз ҳар бир нарсадан – ўзимизни ўраб турган борлиқдан тортиб, бизга, ҳаётимизга дахлдор бўлган барча нарсадан ненидир излаймиз. Бу «не»дир асли ўзимиздан ўзга нарса эмас. Худди кўзгуга қарагандай ўзга аксларда ўзимизни кўрамиз, таъсирланамиз, хулоса қиламиз. Бизни ўраб турган олам бизга кўзгудир. Бизнинг қаршимизда турган одам бизга кўзгудир. Ёнимиздан оқиб ўтаётган издиҳом бизга кўзгудир. Ёнимизда юз бераётган воқеалар бизга кўзгудир. Биз ўқиётган китоблар бизга кўзгудир. Davomini o'qish
Yahyo Akengin. She’rlar
Яҳё Акенгин янги миллий адабиёт оқими деб аталмиш миллий сезги, тушунча, хаёлот ва реаллик йўлидан юриб келаётган шоирлардан биридир, деб таъриф беради турк адабиётчиларидан Содиқ Турол. Davomini o'qish
Nazar Shukur. «Vaqt xiyoboni» kitobidan & O’roz Haydar. «U hamma bilan el bo’lib ketardi…»
Назар Шукур ўтган асрнинг 80-йиллари ўзбек шеъриятига ўктам овози билан дадил кириб келди. Унинг шеърлари тезда китобхонлар, мунаққидлар ва устозлар назарига тушди. Бунга сабаб унинг шеърларидаги самимият, соддалик билан бирга теран маънонинг уйғунлиги эди. Минг афсуски, бевақт, фожиали ўлим шоирни орамиздан эрта олиб кетди. Аммо у қолдирган бебаҳо бойлик — гўзал шеърлари йиллар силсиласига дош бериб яшаб келмоқда… Davomini o'qish