Lochin Elmuhammad. Ramazon gurunglari

Ashampoo_Snap_2017.06.17_16h16m25s_001_.png     Кичкиналигимдан кексаларнинг суҳбатига қулоқ тутишни хуш кўраман. Ибратомуз, пурҳикмат, эртакнамо воқеалар асосидаги гурунглар менинг бола қалбимда эзгуликнинг, соф-ликнинг, мурувватлиликнинг мужассамлашишига хизмат қилган бўлса, не ажаб. Бундай суҳбатлар инсон қалбига нур олиб киради. Айниқса, сокин оқшомларда ифторлик чоғларидаги кексаларнинг рамазон гурунгларига нима етсин!

Лочин ЭЛМУҲАММАД
РАМАЗОН ГУРУНГЛАРИ
Туркум
09

Ashampoo_Snap_2017.06.17_16h38m07s_002_.pngКичкиналигимдан кексаларнинг суҳбатига қулоқ тутишни хуш кўраман. Ибратомуз, пурҳикмат, эртакнамо воқеалар асосидаги гурунглар менинг бола қалбимда эзгуликнинг, соф-ликнинг, мурувватлиликнинг мужассамлашишига хизмат қилган бўлса, не ажаб. Бундай суҳбатлар инсон қалбига нур олиб киради. Айниқса, сокин оқшомларда ифторлик чоғларидаги кексаларнинг рамазон гурунгларига нима етсин!

АҚЛЛИ НОШУКУР

Оёғи остидаги емишга қаноат қилмай, ҳар томонга югургилаётган қўй-эчкиларнинг ношукурлигидан қаҳрланиб турган чўпон ёнига оппоқ «Ласетти» машинаси келиб тўхтади. Уловнинг совутгич мосламасига чўлда юрган чўпондан сув олиб қўяётган киши куюнганча гапира кетди:

— Чўпон ака, ҳаётдан тўйиб кетдим. Бугун бу кам, эртага у кам. Бира тўла 5 та мошинга тўлов қилгандим. Ҳали мошинадан дарак йўқ. «Процент»га берган пулимни ололмаяпман. Доллар курси ошиб боряпти, бу ёқда эса бизнесим «ўтириб» қоляпти. Тўрт қаватли иморатнинг зўрға уч ой деганда уч қаватини кўтарсак-а. Шуям яшашми?!

Чўпон гарчи унинг кўп сўзларига тушунмаса-да, англадики, ақл берилган одамнинг кўзи ҳеч тўймас экан, ақлсиз мавжудотлардан хафа бўлмаса ҳам бўларкан.

ОТАНИНГ КЎНГЛИ

Карим ота бугун ифторликни сабрсизлик билан кутмоқда. Ҳаво иссиқлигидан томоғи қурийди…

Комилжон унинг ёлғиз ўғли. Фермер. Кеча невараларидан эшитди: ўғли томорқасида етиштирган бодрингларини бозорга чиқарибди. «Ифторликка, ёз тафтидан сўлғинлашган ташна вужудга иккитагина бодринг малҳам бўлади-да», хаёлидан ўтказди ота. Унинг қуруқсиқ томоғига нимадир тиқилгандай бўлди…

Шомга яқин Комилжон келди. Қўли қуруқ.

— Ҳа, бобой, рўзалар билан чарчамаяпсизми? Ота, озроқ пул керак. Пенсияни олибсиз, деб эшитдим, бериб туринг. Ташвишлар кўпайиб қолди. Ҳозиргина беш юз кило бодрингни чиқардим. Пули индинга, шунга…

Ота ўғлига бир даста пулни узатар экан, кўз олдида кўм-кўк, баррагина бодринг намоён бўлди…

УМИДВОРЛИК

Шоҳиста ҳар йили умид билан рўза тутади. Гарчи ичиб, маст-аласт юрса-да, эри Икромнинг ҳам дарди ичида. Барибир унинг юраги тубида ялт этган умид учқуни бор. Шундай бўлмаса, кеча қўшниси Холниса момога маошидан ифторлик учун ул-бул ҳадя этмасди.

Икром ва Шоҳистанинг орзусидаги ўғил туғилганда ҳозир ўн тўрт ёшга тўлган бўларди.

Холнисо момо саҳарликда уларни узоқ дуо қилди…

Арафа куни Икромнинг мазаси қочиб шифохонага тушди. Шоҳиста юрагини ҳовучлаб шифокорга илтижо қилди ва … ҳушидан кетиб йиқилди.

Ҳайит куни Холниса момо хушхабар эшитди:

«Икром яқинда ота бўлармиш!»

ЯХШИ ГАПЛАР

— Яхши боринг, йўлингиз бехатар бўлсин!..

— Яхши етиб келдингизми? Овқатингиз тайёр, сиз хуш кўрадиган — манти”.

“Болалар, дарсдан бўш вақтларда эртак китоблар ўқишни унутмаяпсизми? Шуни ёдда сақлангки, эзгулик ҳамиша ёвузлик устидан ғолиб келади!”

— Ўғлим, маош олибсан, қўшнимиз Ҳакима холангдан хабар ол. Бечора ёлғизланиб қолди. Дуосини ол, кам бўлмайсан…

— Табриклайман!

— Вой, нима билан, ахир бугун байрам эмас-ку?!

— Ёнингда эканимнинг ўзи катта байрам эмасми?!

— Худди шундай. Борингизга шукр, дадаси!”

— Отахон, хавотир олманг, неварангизни эртага операция қиламиз, ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетади. Нима?! Пул?! Биз қасамни пулга сотмаймиз!

— Йиғламанг, ўзингизни шод қилинг. Шодлик — уни маҳкам тутганлар билан бирга!

— Қўшнижон, товуғингиз томорқамизда кезиб юрибди. Қаранг, тағин ўт оралаб тухумини ташлаб кетмасин. Бировнинг ҳақи ёмон-а!

— Ука, мана буни олиб қўй, йўқ, дема, бехижолат олавер, жиянларингдан ортгани, ҳар ҳолда талабасан — пул ортиқчалик қилмайди…

МАСХАРАБОЗ

У ҳар куни ҳаммани кулдиради.
У ҳар куни ҳамманинг кўнглини севинчга тўлдиради.
У ҳар куни кўзгуга боқиб, юз-кўзига бўёқ суради.
У ҳар куни ўзини “масхарабоз” эканини унутмайди.
У ҳар куни ўзини “Одам” эканини унутганини билмайди…
У ҳар куни қалб кўзгусига боқишни хаёлига келтирмайди…
У ҳар куни қайсидир кўнгилни ризо қилишни унутган…
У ҳар куни кимнидир севишини ҳис қилмайди…
У ҳар куни Онасини йиғлатади…

МУБОРАК ОЙ ЁFДУЛАРИ

Тирикликнинг барча яхшиликларини ўзида мужассамлаштирган туйғулар, ниятлар, орзу-умидлар, қадриятлар, урф-одатлар ва беғараз амаллар йиғиндисини эзгулик деб атаймиз. Ўзбек халқи эзгулик билан туғилади, нафас олади ва яратган ато этган шу неъмат ила элу юртга хизмат қилади, ўтаётган тинч-хотиржам, фаровон кунларга шукроналар қилиб яшайди. Рамазон ойи ташрифи билан кўнгилларда эзгулик тушунчалари кенг ёйилади. Шу муқаддас ойда менталитетимизга хос азалий меҳр-мурувват, хайр-саховат, қўшничилик ҳақлари, кўмакка эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш каби эзгу амалларни бажаришга ошиқамиз. Ҳар оқшом файзли хонадонларда рўзадорлар учун ифторликлар қилинади. Бир пиёла чой устида кексаларимиз савоб ишлар, яхши амаллар, рамазон удумлари ҳақида суҳбатлашишади, ёшларга панду насиҳат қилишади.

Албатта, улуғлар айтганидек, эзгулик илдиз отган маконда ёвузликка, афсус-надоматга ўрин бўлмайди. Яхшиликлар билан яшаётган пок қалбли, барчага эзгуликни, омонликни соғинувчи инсонларни кўкларга кўтарсангиз арзийди. Афсуски, беш қўл баробар эмас, дунёнинг бошқа халқлари ҳавас қилган ибратли, ҳикматли ҳаётимизга шукр қилмайдиган, атрофда бўлаётган ўзгаришлар, воқеа-ҳодисаларни кузатиб фикр қилмайдиган, эътиборсиз, ношуд, бепарво, «меники тўғри» қабилида иш тутадиган кимсалар ҳам учраб турибди орамизда.

Қуйида инсонни тўғри хулоса чиқаришга, эзгу ўйларга бошловчи ҳаёт манзаралари акс этган ҳикоялардан сўзлаймиз.

БОЛАНИ ЖАЗОЛАМА!

Райҳона кечки овқатни тайёрлашга эринди. Ҳатто мурғак болакайларга, рўзадор қайнотасига ҳам ичи ачимади. Овқат, деб хархаша қилаётган укаларини овутиш «вазифа»си топширилган Комилжон онасининг берилиб сериал томоша қилаётганини дераза оша кўрди. «Укаларим, мени эшитинглар, дадам телефонда айтди, бугун кўп пул олиб келаркан, кейин сизларни истироҳат боғига айлантириб келаркан. Ҳозирча мен «Рамазон» айтиб «пул ишлайман» ва сизларга дўкондан юмшоқ кулча олиб келаман, унгача жим ўтиринглар», дедию ўртоқлари сафига қўшилди. Кўчада таниш қўшиқ янгради:

«Рамазон айтиб келдик биз уйингизга…»

Алламаҳалда бир этак ширинликлар кўтариб келган болани онаси қўлида хивчин билан кутиб олди.

— Яшшамагур, тирранча, гадойлик қилиб қайларда санғиб юрибсан? Отангга ўхшамай ўл! Ўргилдим, «Рамазон айтими»нгдан. Қани, кир, бир боплаб таъзирингни бериб қўяй-чи.

Чол орага тушди:

— Келин, болани жазоламайдилар, тарбия бериш ва ўрнак бўлиш керак, ёдингизда тутинг! Қолаверса, болапақир жазолашга лойиқ айб иш қилгани йўқ. Ота-бобосидан қолган одатни қилса, гадойлик қилди дегани эмас бу. Қаранг, укаларининг хурсандлигини. Акаси олиб келган ширинликни маза қилиб ейишини кўринг, буларнинг. Дунёда болани хурсанд қилишдан ортиқ бахт йўқ!

Қайнотасининг сўзига амал қилмай, Комилжонга хивич билан ташланган аёл бирданига тўхтаб қолди. Остонада тўлиб-тошиб келган болаларнинг отаси турар эди.

БИР ПАРЧА ЕР

Холбуви момонинг арзини маҳалла оқсоқоли ҳам тингламади. Бетавфиқ раис бойваччага ён босди:

— Момо, бу ёғингиздан у ёғингиз яқин қолган бўлса, нима қиласиз дунё талашиб? Ундан кўра жимгина рўзангизни тутиб, намозингизни ўқиб юраверинг, шу бир парча ерни қизғониб зарилми? Бировнинг устидан арз қилишни ким қўйибди, сизга? Беринг, Соҳиббой ерига қўшиб ола қолсин. Тарвуз экаман, деяпти. Яшаб турсангиз, ёзнинг иссиғида муздеккина тарвуздан еб, танингиз яйрайди.

Раиснинг айтгани бўлди. Шўрлик кампирнинг оҳига ҳеч ким қулоқ тутмади.

Чолидан қолган, ширин хотиралари кечган, гўдаклигидаёқ ёмонлар тўймас дунёдан ўтган фарзандлари қувалашиб ўсган ҳовлисига трактор солиб ғолибона тиржайиб турганларга қараб, момонинг кўзларидан ёш тирқиради: «Оллоҳим, ўзинг раҳмдилсан! Эртага жоним узилган куни бир парча ерга зор қилмасанг бўлди!»

ОТДАН ЙИҚИЛГАН ТОFА

Рамазон ойининг йигирма еттинчига ўтар кечаси. Адолат хола амалдор укасиникидан умидсиз бош эгиб кўчага чиққанида, ёмғир томчилар эди. Хавотири қалбини кемира бошлаган аёл ўйлади: «Оббо, буёғи қандоқ бўлди? Мен ундан нажот кутсам, — отамдан қолган уйдан кўчасизлар, ҳовлини бўшатиб қўйинглар, дедими, укагинам? Ёлғизлик қурсин, ҳали вояга етмаган, суяги қотмаган неварам билан қандоқ ҳам уй қилардик. Ишонган биттагина сигиримиз бор. Ботиржонга нима дейман? Тоғасининг гапларини эшитса, унинг қалби тош қотмайдими, кўнгли ундан қолмайдими? Энди нима қилдим? Ҳа, майли, Аллоҳ меҳрибон, шу қишдан омон-эсон чиқсак, бир чора кўрармиз».

Ярим тун. Ёмғир қорга айланди. Нобакор ука опасининг биттаю битта сигири ётган оғилхонаси тарнови тагини ариқ қилиш билан овора. Унинг наздида эски молхонанинг тагига зил кетадию, опаси ва «шумқадам» жиянининг умиди том остида қолиб, сўнади…

Банданингмас, худонинг айтгани бўлади. Орадан йиллар ўтди. Жиян йиқилиб, суруниб улғайди, уйлар қурди, эл ичида ҳурмат қозонди. Ҳов, ўша йили отга минган тоға бир куни ногоҳ йиқилдию қайтиб ўрнидан турмади. Тилсиз ётган жойида беш ўғлига дардини айтолмай, опасидан кечирим сўрай олмай, ўз ёғига ўзи қовриларди.

УМИДИНГНИ УЗМА!

— Ҳа, болам, нима қилди, сенга? Юрагим қинидан чиқиб кетай деди-я!
— Ҳеч нарса, энажон, бироз мазам бўлмади…
— Энанг ўлсин, Сарвижон, нимага сенинг юрагинг оғрийди…

Сарвигул қайнонасини келин бўлиб тушган кунидан буён «энажон» дейди. У ҳақиқатан ҳам қайнонасига худди қизидек хизмат қилди, бирон марта ўз ҳаётидан нолимади. Ўғил-қизлар кўрди, тўйлар қилди. Бироқ… Катта ўғли Асомжоннинг фарзанди йўқ. Укаларининг болаларини елкасида опичлаб юрганини кўриб онаизорнинг бағри ситилиб кетади. Кеча бир дўхтир Асомни бепушт эканини айтибди. Шунга Сарвигулнинг…

— Дўхтирларинг худодан ҳам билимли бўлибдими, айтаверади. Умидингни узма! Шундай ёруғ кунларда Оллоҳдан неварамга бир парча этни, бахти тўкис фарзандлар сўрайман…

Момонинг гапи тугамай, ифторлик тайёрлаётган рўзадор келин боши айланиб йиқилди. Қизиқ, ўша дўхтир энди бутунлай бошқа хабарни айтиб, Сарвигулни оёққа турғизди.

0000tqxw.jpg  Kichkinaligimdan keksalarning suhbatiga quloq tutishni xush ko‘raman. Ibratomuz, purhikmat, ertaknamo voqealar asosidagi gurunglar mening bola qalbimda ezgulikning, sof-likning, muruvvatlilikning mujassamlashishiga xizmat qilgan bo‘lsa, ne ajab. Bunday suhbatlar inson qalbiga nur olib kiradi. Ayniqsa, sokin oqshomlarda iftorlik chog‘laridagi keksalarning ramazon gurunglariga nima yetsin!

Lochin ELMUHAMMAD
RAMAZON GURUNGLARI
Turkum
09

Lochin Elmuhammad (Elmatov) 1979 yil 16-iyunda Qashqadaryo viloyati Chiroqchi tumani Toshli qishlog‘ida tug‘ilgan. “Xazina” Qashqadaryo viloyat iqtisodiy-ma’rifiy gazetasida muxbir bo‘lib ishlaydi. She’rlari, hikoyalari va maqolalari matbuotda muntazam chop etilib turadi. Uning “Baxtingizman” (2009), “Onam diydori” (2012), “Qalbim sen bilan” (2013) nomli she’riy to‘plamlari nashr etilgan.

09

ABS8Gvf1c10a.jpgKichkinaligimdan keksalarning suhbatiga quloq tutishni xush ko‘raman. Ibratomuz, purhikmat, ertaknamo voqealar asosidagi gurunglar mening bola qalbimda ezgulikning, sof-likning, muruvvatlilikning mujassamlashishiga xizmat qilgan bo‘lsa, ne ajab. Bunday suhbatlar inson qalbiga nur olib kiradi. Ayniqsa, sokin oqshomlarda iftorlik chog‘laridagi keksalarning ramazon gurunglariga nima yetsin!

AQLLI NOSHUKUR

Oyog‘i ostidagi yemishga qanoat qilmay, har tomonga yugurgilayotgan qo‘y-echkilarning noshukurligidan qahrlanib turgan cho‘pon yoniga oppoq “Lasetti” mashinasi kelib to‘xtadi. Ulovning sovutgich moslamasiga cho‘lda yurgan cho‘pondan suv olib qo‘yayotgan kishi kuyungancha gapira ketdi:

— Cho‘pon aka, hayotdan to‘yib ketdim. Bugun bu kam, ertaga u kam. Bira to‘la 5 ta moshinga to‘lov qilgandim. Hali moshinadan darak yo‘q. “Protsent”ga bergan pulimni ololmayapman. Dollar kursi oshib boryapti, bu yoqda esa biznesim “o‘tirib” qolyapti. To‘rt qavatli imoratning zo‘rg‘a uch oy deganda uch qavatini ko‘tarsak-a. Shuyam yashashmi?!

Cho‘pon garchi uning ko‘p so‘zlariga tushunmasa-da, angladiki, aql berilgan odamning ko‘zi hech to‘ymas ekan, aqlsiz mavjudotlardan xafa bo‘lmasa ham bo‘larkan.

OTANING KO‘NGLI

Karim ota bugun iftorlikni sabrsizlik bilan kutmoqda. Havo issiqligidan tomog‘i quriydi…

Komiljon uning yolg‘iz o‘g‘li. Fermer. Kecha nevaralaridan eshitdi: o‘g‘li tomorqasida yetishtirgan bodringlarini bozorga chiqaribdi. “Iftorlikka, yoz taftidan so‘lg‘inlashgan tashna vujudga ikkitagina bodring malham bo‘ladi-da”, xayolidan o‘tkazdi ota. Uning quruqsiq tomog‘iga nimadir tiqilganday bo‘ldi…

Shomga yaqin Komiljon keldi. Qo‘li quruq.

— Ha, boboy, ro‘zalar bilan charchamayapsizmi? Ota, ozroq pul kerak. Pensiyani olibsiz, deb eshitdim, berib turing. Tashvishlar ko‘payib qoldi. Hozirgina besh yuz kilo bodringni chiqardim. Puli indinga, shunga…

Ota o‘g‘liga bir dasta pulni uzatar ekan, ko‘z oldida ko‘m-ko‘k, barragina bodring namoyon bo‘ldi…

UMIDVORLIK

Shohista har yili umid bilan ro‘za tutadi. Garchi ichib, mast-alast yursa-da, eri Ikromning ham dardi ichida. Baribir uning yuragi tubida yalt etgan umid uchquni bor. Shunday bo‘lmasa, kecha qo‘shnisi Xolnisa momoga maoshidan iftorlik uchun ul-bul hadya etmasdi.

Ikrom va Shohistaning orzusidagi o‘g‘il tug‘ilganda hozir o‘n to‘rt yoshga to‘lgan bo‘lardi.

Xolniso momo saharlikda ularni uzoq duo qildi…

Arafa kuni Ikromning mazasi qochib shifoxonaga tushdi. Shohista yuragini hovuchlab shifokorga iltijo qildi va … hushidan ketib yiqildi.

Hayit kuni Xolnisa momo xushxabar eshitdi:

“Ikrom yaqinda ota bo‘larmish!”

YAXSHI GAPLAR

— Yaxshi boring, yo‘lingiz bexatar bo‘lsin!..

— Yaxshi yetib keldingizmi? Ovqatingiz tayyor, siz xush ko‘radigan — manti”.

“Bolalar, darsdan bo‘sh vaqtlarda ertak kitoblar o‘qishni unutmayapsizmi? Shuni yodda saqlangki, ezgulik hamisha yovuzlik ustidan g‘olib keladi!”

— O‘g‘lim, maosh olibsan, qo‘shnimiz Hakima xolangdan xabar ol. Bechora yolg‘izlanib qoldi. Duosini ol, kam bo‘lmaysan…

— Tabriklayman!

— Voy, nima bilan, axir bugun bayram emas-ku?!

— Yoningda ekanimning o‘zi katta bayram emasmi?!

— Xuddi shunday. Boringizga shukr, dadasi!”

— Otaxon, xavotir olmang, nevarangizni ertaga operatsiya qilamiz, hech narsa ko‘rmaganday bo‘lib ketadi. Nima?! Pul?! Biz qasamni pulga sotmaymiz!

— Yig‘lamang, o‘zingizni shod qiling. Shodlik — uni mahkam tutganlar bilan birga!

— Qo‘shnijon, tovug‘ingiz tomorqamizda kezib yuribdi. Qarang, tag‘in o‘t oralab tuxumini tashlab ketmasin. Birovning haqi yomon-a!

— Uka, mana buni olib qo‘y, yo‘q, dema, bexijolat olaver, jiyanlaringdan ortgani, har holda talabasan — pul ortiqchalik qilmaydi…

MASXARABOZ

U har kuni hammani kuldiradi.
U har kuni hammaning ko‘nglini sevinchga to‘ldiradi.
U har kuni ko‘zguga boqib, yuz-ko‘ziga bo‘yoq suradi.
U har kuni o‘zini “masxaraboz” ekanini unutmaydi.
U har kuni o‘zini “Odam” ekanini unutganini bilmaydi…
U har kuni qalb ko‘zgusiga boqishni xayoliga keltirmaydi…
U har kuni qaysidir ko‘ngilni rizo qilishni unutgan…
U har kuni kimnidir sevishini his qilmaydi…
U har kuni Onasini yig‘latadi…

MUBORAK OY YOFDULARI

Tiriklikning barcha yaxshiliklarini o‘zida mujassamlashtirgan tuyg‘ular, niyatlar, orzu-umidlar, qadriyatlar, urf-odatlar va beg‘araz amallar yig‘indisini ezgulik deb ataymiz. O‘zbek xalqi ezgulik bilan tug‘iladi, nafas oladi va yaratgan ato etgan shu ne’mat ila elu yurtga xizmat qiladi, o‘tayotgan tinch-xotirjam, farovon kunlarga shukronalar qilib yashaydi. Ramazon oyi tashrifi bilan ko‘ngillarda ezgulik tushunchalari keng yoyiladi. Shu muqaddas oyda mentalitetimizga xos azaliy mehr-muruvvat, xayr-saxovat, qo‘shnichilik haqlari, ko‘makka ehtiyojmand kishilarga beg‘araz yordam berish kabi ezgu amallarni bajarishga oshiqamiz. Har oqshom fayzli xonadonlarda ro‘zadorlar uchun iftorliklar qilinadi. Bir piyola choy ustida keksalarimiz savob ishlar, yaxshi amallar, ramazon udumlari haqida suhbatlashishadi, yoshlarga pandu nasihat qilishadi.

Albatta, ulug‘lar aytganidek, ezgulik ildiz otgan makonda yovuzlikka, afsus-nadomatga o‘rin bo‘lmaydi. Yaxshiliklar bilan yashayotgan pok qalbli, barchaga ezgulikni, omonlikni sog‘inuvchi insonlarni ko‘klarga ko‘tarsangiz arziydi. Afsuski, besh qo‘l barobar emas, dunyoning boshqa xalqlari havas qilgan ibratli, hikmatli hayotimizga shukr qilmaydigan, atrofda bo‘layotgan o‘zgarishlar, voqea-hodisalarni kuzatib fikr qilmaydigan, e’tiborsiz, noshud, beparvo, “meniki to‘g‘ri” qabilida ish tutadigan kimsalar ham uchrab turibdi oramizda.

Quyida insonni to‘g‘ri xulosa chiqarishga, ezgu o‘ylarga boshlovchi hayot manzaralari aks etgan hikoyalardan so‘zlaymiz.

BOLANI JAZOLAMA!

Rayhona kechki ovqatni tayyorlashga erindi. Hatto murg‘ak bolakaylarga, ro‘zador qaynotasiga ham ichi achimadi. Ovqat, deb xarxasha qilayotgan ukalarini ovutish “vazifa”si topshirilgan Komiljon onasining berilib serial tomosha qilayotganini deraza osha ko‘rdi. “Ukalarim, meni eshitinglar, dadam telefonda aytdi, bugun ko‘p pul olib kelarkan, keyin sizlarni istirohat bog‘iga aylantirib kelarkan. Hozircha men ”Ramazon“ aytib ”pul ishlayman“ va sizlarga do‘kondan yumshoq kulcha olib kelaman, ungacha jim o‘tiringlar”, dediyu o‘rtoqlari safiga qo‘shildi. Ko‘chada tanish qo‘shiq yangradi:

“Ramazon aytib keldik biz uyingizga…”

Allamahalda bir etak shirinliklar ko‘tarib kelgan bolani onasi qo‘lida xivchin bilan kutib oldi.

— Yashshamagur, tirrancha, gadoylik qilib qaylarda sang‘ib yuribsan? Otangga o‘xshamay o‘l! O‘rgildim, “Ramazon aytimi”ngdan. Qani, kir, bir boplab ta’ziringni berib qo‘yay-chi.

Chol oraga tushdi:

— Kelin, bolani jazolamaydilar, tarbiya berish va o‘rnak bo‘lish kerak, yodingizda tuting! Qolaversa, bolapaqir jazolashga loyiq ayb ish qilgani yo‘q. Ota-bobosidan qolgan odatni qilsa, gadoylik qildi degani emas bu. Qarang, ukalarining xursandligini. Akasi olib kelgan shirinlikni maza qilib yeyishini ko‘ring, bularning. Dunyoda bolani xursand qilishdan ortiq baxt yo‘q!

Qaynotasining so‘ziga amal qilmay, Komiljonga xivich bilan tashlangan ayol birdaniga to‘xtab qoldi. Ostonada to‘lib-toshib kelgan bolalarning otasi turar edi.

BIR PARCHA YER

Xolbuvi momoning arzini mahalla oqsoqoli ham tinglamadi. Betavfiq rais boyvachchaga yon bosdi:

— Momo, bu yog‘ingizdan u yog‘ingiz yaqin qolgan bo‘lsa, nima qilasiz dunyo talashib? Undan ko‘ra jimgina ro‘zangizni tutib, namozingizni o‘qib yuravering, shu bir parcha yerni qizg‘onib zarilmi? Birovning ustidan arz qilishni kim qo‘yibdi, sizga? Bering, Sohibboy yeriga qo‘shib ola qolsin. Tarvuz ekaman, deyapti. Yashab tursangiz, yozning issig‘ida muzdekkina tarvuzdan yeb, taningiz yayraydi.

Raisning aytgani bo‘ldi. Sho‘rlik kampirning ohiga hech kim quloq tutmadi.

Cholidan qolgan, shirin xotiralari kechgan, go‘dakligidayoq yomonlar to‘ymas dunyodan o‘tgan farzandlari quvalashib o‘sgan hovlisiga traktor solib g‘olibona tirjayib turganlarga qarab, momoning ko‘zlaridan yosh tirqiradi: “Ollohim, o‘zing rahmdilsan! Ertaga jonim uzilgan kuni bir parcha yerga zor qilmasang bo‘ldi!”

OTDAN YIQILGAN TOFA

Ramazon oyining yigirma yettinchiga o‘tar kechasi. Adolat xola amaldor ukasinikidan umidsiz bosh egib ko‘chaga chiqqanida, yomg‘ir tomchilar edi. Xavotiri qalbini kemira boshlagan ayol o‘yladi: “Obbo, buyog‘i qandoq bo‘ldi? Men undan najot kutsam, — otamdan qolgan uydan ko‘chasizlar, hovlini bo‘shatib qo‘yinglar, dedimi, ukaginam? Yolg‘izlik qursin, hali voyaga yetmagan, suyagi qotmagan nevaram bilan qandoq ham uy qilardik. Ishongan bittagina sigirimiz bor. Botirjonga nima deyman? Tog‘asining gaplarini eshitsa, uning qalbi tosh qotmaydimi, ko‘ngli undan qolmaydimi? Endi nima qildim? Ha, mayli, Alloh mehribon, shu qishdan omon-eson chiqsak, bir chora ko‘rarmiz”.

Yarim tun. Yomg‘ir qorga aylandi. Nobakor uka opasining bittayu bitta sigiri yotgan og‘ilxonasi tarnovi tagini ariq qilish bilan ovora. Uning nazdida eski molxonaning tagiga zil ketadiyu, opasi va “shumqadam” jiyanining umidi tom ostida qolib, so‘nadi…

Bandaningmas, xudoning aytgani bo‘ladi. Oradan yillar o‘tdi. Jiyan yiqilib, surunib ulg‘aydi, uylar qurdi, el ichida hurmat qozondi. Hov, o‘sha yili otga mingan tog‘a bir kuni nogoh yiqildiyu qaytib o‘rnidan turmadi. Tilsiz yotgan joyida besh o‘g‘liga dardini aytolmay, opasidan kechirim so‘ray olmay, o‘z yog‘iga o‘zi qovrilardi.

UMIDINGNI UZMA!

— Ha, bolam, nima qildi, senga? Yuragim qinidan chiqib ketay dedi-ya!
— Hech narsa, enajon, biroz mazam bo‘lmadi…
— Enang o‘lsin, Sarvijon, nimaga sening yuraging og‘riydi…

Sarvigul qaynonasini kelin bo‘lib tushgan kunidan buyon «enajon» deydi. U haqiqatan ham qaynonasiga xuddi qizidek xizmat qildi, biron marta o‘z hayotidan nolimadi. O‘g‘il-qizlar ko‘rdi, to‘ylar qildi. Biroq… Katta o‘g‘li Asomjonning farzandi yo‘q. Ukalarining bolalarini yelkasida opichlab yurganini ko‘rib onaizorning bag‘ri sitilib ketadi. Kecha bir do‘xtir Asomni bepusht ekanini aytibdi. Shunga Sarvigulning…

— Do‘xtirlaring xudodan ham bilimli bo‘libdimi, aytaveradi. Umidingni uzma! Shunday yorug‘ kunlarda Ollohdan nevaramga bir parcha etni, baxti to‘kis farzandlar so‘rayman…

Momoning gapi tugamay, iftorlik tayyorlayotgan ro‘zador kelin boshi aylanib yiqildi. Qiziq, o‘sha do‘xtir endi butunlay boshqa xabarni aytib, Sarvigulni oyoqqa turg‘izdi.

005

(Tashriflar: umumiy 211, bugungi 1)

Izoh qoldiring