Бу маълумотларни келтиришимдан мақсад шунда-ки, бугунги кунда «ўзбек» этноними хусусида ёзилган илмий мақола-ю манбаъларда аксарият бу атамани бепоён Дашти Қипчокда истиқомат қилган турк уруғларининг айрим қисми ўзларини эркин, ҳеч кимга бўйсунмаган деб билганлари сабабли «ўзбек», яъни «ўзига бек» деб атаган деб даъво қилинса, яна бир гуруҳ олимлар Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (яшаган йиллари: 1283-1341, тахтда ўтирган йиллари: 1213-1241 ) номидан келиб чиққан деб ёзишлари асоссиз эканлигини ва бу исм жуда қадимдан мавжуд эканини, демак, «ўзбек» илдизини ҳам олисдан излаш лозимлигини уқтириб ўтишдан иборат. Davomini o'qish
Bo'lim: Badiha, esse, maqola, suhbat
Adib maqola, esse, suhbatlari
Isikava Takuboku. She’rlar (Beshliklar) & Xurshid Davron. Takuboku va tanka haqida
20 феврал — суюкли шоир Ишикава Такубоку таваллудининг 130 йиллиги
Дунёда муаллифидан кўра кўпроқ шеърларига атаб ўзига хос «ҳайкал»лар — белгили тошлар ўрнатилган ягона шоир бор. Бу шоирни юртдошлари беҳад қаттиқ суядилар, эъзозлайдилар. Унинг шеърини ёддан билмайдиган японияликни тополмайсан, десам, сўзимга ишонинг — бу лоф эмас, бу айни ҳақиқат. Davomini o'qish
Xurshid Davron. O’chmagan ovoz, so’nmagan qon & Oybek. Sozim
Мазкур мақола ёзилганига 40 йил бўлади. Орадаги вақт тарих учун арзимас бўлса-да, у тоталитар тузумнинг кун-паякун бўлгани ва Ўзбекистон учун янги давр бошлангани каби икки катта жаҳоншумул воқеани қамраб олган. Бу вақт мобайнида менинг дунёқарашимда,ватандошларим руҳониятида улкан ўзгаришлар содир бўлди. Менинг адабиётга,хусусан,шеъриятга бўлган қарашларимда,табиий равишда,ўзгаришлар юз берди. Аммо, менинг Ойбек шеъриятига бўлган тушунчаларимда,унинг шахсиятига бўлган муносабатимда жиддий ўзгариш бўлмади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Onamning bir umrlik sabog’i & Bolalik haqida she’rlar
Донишманд Чингиз Айтматов “Юрагида болалигини сақлай олган ижодкоргина истеъдодлидир” деган эди. Демак, катталардай яшаб, боладай ёзиш деган тушунчани , ижодкор умри давомида орттирган тажрибаси билан болаларга хос соддалик, беғуборлик ва меҳрни уйғун эта олиши деб тушуниш керак. Davomini o'qish
Mirzo Bobur. Devon & Xurshid Davron. Mirzo Boburning ikki ruboiysi sharhi.
14 феврал — Мирзо Бобур таваллуд топган кун
Одатда ғазал ва рубоий шарҳига киришган адабиётшунос олимлар уларнинг бадиий табиатини ёритишни асосий мақсад қиладилар. Мен эса шарҳ этажагим асарнинг,масалан,Алишер Навоий қитъаларининг ёки Мирзо Бобур рубоийларининг ёзилишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни аниқлашга эътиборимни қаратаман. Бу менинг бошқа шарҳловчилардан фарқли жиҳатимдир. Шарҳни айни шу тарзда баён этишдан мақсад нима? Бу мақсад бир қатор асарларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни билмаслик оқибатида уларнинг нотўғри талқин этиш,изоҳлаш давом этаётганини кўриб,бу нотўғри англашни тузатиш истагидан туғилган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Mirzo Bobur pirlari. Ikkinchi maqola. Mavlono Abdulloh Qozi & Maxdumi A’zam
14 феврал — Мирзо Бобур таваллуд топган кун
Бобур мирзонинг ёшлигидаги илк пири Хожа Мавлоно Абдуллоҳт Қози бўлиб, «Бобурнома»да ёзилишича, бу зот Шайх Бурҳониддин Қилич авлодидан ва Хожа Аҳрори Валининг халифаларидан бўлган. Хожа Аҳрор Вали вафот этганларидан сўнг, Бобур мирзонинг отаси Умаршайх мирзо Хожа Мавлоно Қозини пир тутган. Шунинг учун ёш Бобур мирзо ҳам отаси вафотидан сўнг ушбу муршидни пир ва устоз деб билган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ustoz ibrati & Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov
28 декабрь — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун. Оллоҳим устозимни, ўзбекнинг тенгсиз шоирини раҳматига олган бўлсин
Эркин Воҳидов бутун ижоди мисолида бизга, ўзидан кейинги авлодга энг аввало, миллий қадриятлардан узилмай ижод қилиш лозимлигини уқтиради. Бу билан у, ҳар қандай ижодкор асрий анъааналарни ўзида мужассам эта олгандагина нафақат миллий адабиёт, шу билан бирга дунё адабиётининг бир қисми бўла олиш ҳақида ўгит беради. Davomini o'qish
Anons. Tez kunda: O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron «Hayot va Xayol yo‘llarida» teleloyihasida
Анонс. Тез кунда: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон «Ҳаёт ва Хаёл йўлларида» телелойиҳасида Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bosqinchilik qahramonlik bo’ladimi? (1990)
Бу мақола 1990 йилнинг 28-29 март кунлари ёзилган ва ёзилишига «Звезда Востока» журналининг 1990 йил 3-сонида босилган Михаил Поповнинг “Ак-паша – белый генерал” мақоласи, рус рассоми В.Верешчагиннинг “От Оренбурга до Ташкента” йўлномасидан олинган парчалар бошида берилган журнал сўзбошиси сабаб бўлган эди. Бугун эса бу масала яна долзарб бўлмоқда… Davomini o'qish
Xurshid Davron: Bibixonim qissasini nima uchun yozdim?
Хуршид Даврон 1990 йилда «Бибихоним қиссаси ёхуд чала қолган достон» қиссасини нима учун ёзган? Шунингдек, қиссадаги шеърлардан бир парча ўқийди. Шеърларни юборган қашқадарёлик адабиёт муаллимаси, илми бир адабиётшунос олимдан кам бўлмаган Хуршида Атауллоҳга раҳматлар бўлсин. Шеърдаги айрим исмлар ва атамаларни тўлиқ англашингиз учун асарни тўлиқ ўқишни истасангиз Davomini o'qish
Kibriyo Qahhorova. Chorak asr hamnafas. & Xurshid Davron. Kibriyo opani eslab & Muhammad Ochil. Bir uchrashuv tarixi & Kibriyo Qahhorova. Hujjatli film
Кибриё опа ҳаёт бўлганларида айни шу кунларда 100 ёшга кирган бўлардилар. Ишончим комилки, Абдулла Қаҳҳордек донишманд адибнинг ҳам турмушда, ҳам адабий фаолиятида садоқатли ёрдамчиси бўлган, таржимон сифатида ўзбек китобхонини жаҳон адабиётининг энг сара асарлари билан таништирган Кибриё Қаҳҳорованинг хизмати ҳеч қачон унитилмаслиги учун етарли асос бўлади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Xalq ichra bo’lginu Haq birla bo’lgil.
16 сентябр – Баҳоуддин Нақшбанд куни
Буюк ватандошимиз, тариқат пири Хожа Баҳоуддин Нақшбанд кунлари муносабати билан 1993 йили «Ватан» газетасида чоп этилган ушбу мақолани тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
