Alisher Navoiy. Mukammal asarlar to’plami. 20 tomlik. T. 3. Xazoyin ul-maoniy: G’aroyib us-sig’ar

3 tom

Muallif: Alisher Navoiy / А л и ш е р Н а в о и й
Mas’ul muharrir:Porso Shamsiyev / Порсо Шамсиев
ISВN 5—648—00151—7 (т. 3)
ISВN 5—648—00150—9
Nashriyot: Т.: «Fan», 1988, varaqlar soni: 616


02

TАҲРИР ҲАЙЪАТИДАН
011

Алишер Навоий лирик меросининг мукаммал нашри илк бор 1959-1960 йилларда Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти томонидан тайёрланган ва Ўзбекистон ССР ФА нашриёти томонидан амалга оширилган эди. «Хазойин ул-маоний» девонлари нашрини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний мукофоти лауреати, филология фанлари доктори, профессор Ҳамид Сулаймон тайёрлаган эди. 1956-1960 йилларда тайёрланган илмий-танқидий текст ва транслитерация асосан Совет Иттифоқидаги фондларда сақланаётган қўлёзмалар (Ленинграддаги Салтиков-Шчедрин номли Давлат халқ кутубхонаси, инв. Хаников-55, 904- 1498-1499 й., Тошкент, ЎзССР ФА ШИ, инв, № 677, XVI аср ва Ленинград, ДХК, инв. Дорн-558, 1001-1004-1592-1596 й.) ва бошқа нусхалар асосида тузилган эди. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейи, ЎзССР ФА Қўлёзмалар институтининг директори, профессор Ҳамид Сулаймоннинг фаолияти бнлан кейинчалик Алишер Навоийнинг мўътабар икки куллиётининг фотонусхаси қўлга киритилди. Булар Алишер Навоий куллиётининг Истанбулда, Тўпқопи саройи фондида (инв. № 808) сақланаётган нусхаси, 901-902-1495-1497 йиллари хаттот Дарвеш Муҳаммад Тоқий томонидан Ҳиротда кўчирилган ҳамда Париж Миллнй кутубхонасида (инв. № 316—317) сақла-наётган, 930—933-1525—1527 йилларда котиб Али Ҳижроний томонидан Ҳиротда кўчирилган икки жилдлик куллиёт фотонусхаларидир. Ҳар иккала куллиёт композиция ва мундарижа жиҳатидан бир-бирига яқин.
Шундан сўнг «Хазойин ул-маоний» илмий-танқидий текстини профессор Ҳамид Сулаймон Ленинград, Душанба, Истанбул, Париж қўлёзма нусхалари асосида қайта тузнб чиқди. Алишер Навоий «Хазойин ул-маоний»сининг ушбу тўлиқ нашрини ўша илмий-танқидий текст ҳамда аввалги нашр ва юқорида зикр этилган тўрт қўлёзмага муқояса қилиб чиқилди ва босмага тайёрланди. Биринчи нашрда турли сабабларга биноан йўл қўйилган айрим нуқсонлар шу иш жараёнида имкон борича бартараф этилди.
Мазкур нашрнинг I ва II томларидаги асарлар кейинчалик шоир томонидан «Хазойин ул-маоний»га киритилган. Шунннг учун айрим шеърларда шоир томонидан қилинган тузатиш ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Алишер Навоийнинг «Хазойнн ул-маоний» асари Ўзбекистон ССР «Фан» нашриёти томонидан чоп этилмоқда бўлган 20 жилдлик шоир асарларининг тўлиқ нашрида III («Ғаройиб ус-сиғар»), IV («Наводир уш-шабоб»), V («Бадойиъ ул-васат»), VI («Фавойид ул-кибар») жилдларни ташкил этади.
«Хазойин ул-маоний»га кирган девонларнинг қайта кўрилган ва тўлдирилган мазкур нашрини филология фанлари кандидати Ф. Қ. Сулаймонова раҳбарлиги остида филология фанлари кандидатлари М. Ш. Ҳамидова, Ш. У. Шарипов, Л. Н. Серикова ва илмий ходимлар М. Иноғомхўжаева, М. Баҳодирова, М. Ҳайруллаевалар амалга оширдилар.

tumor

ҒАРОЙИБ УС-СИҒАР

ДЕБОЧА

Шукру сипос ул қодирғаким, чун адам осойишгоҳидин вужуд оройиши оғоҳлариға жилва берди, инсонни сойир маҳлуқотдин нутқ шарафи била мумтоз қилди.

Р у б о и я:

Улким, чу жаҳон хилқатин оғоз этти,
Сунъи қилкини нақшпардоз этти.
Инсон хайлин нутқ ила мумтоз этти,
Нутқ аҳлини назм ила сарафроз этти.

Ва ҳамди беҳаду қиёс ул сониъғаким, чун иборат жавоҳирин назм силкига тортди, ул гулшани Эрамойинни назм аҳли хомайи гавҳарафшони била рашки нигорхонайи Чин ва ғайрати хулди барин ясади.

Р у б о и я:

Чун хайли башарға нутқ комин берди,
Ул нутқ ила назм иҳтиромин берди.
Назм ичра балоғат интнзомин берди,
Таркибнда эъжоз мақомин берди.

Жаллат олоуҳу ва аммат нуамоуҳу ва ло илоҳа ғайруҳу.
Ва дуруди номаъдуд ул анбиё ҳалқасининг хотамиғаким, инн аш-шеъра лаҳикматун ва инн ал-баёна ласиҳркун нуктаси била шуаро поясин ҳукамо мартабасиға чектию баён рутбасин сеҳр манзиласиға тортти.

Р у б о и я:

Улким чу балоғат этти даъво, иъроб
Кўргуздилар ул даъво аро кўп итноб.
Чун нуктасида қилди аъён гавҳари ноб,
Даъвогари гавҳарлари бўлди сиймоб.

Ва саллоллоҳу алайҳи ва ало олиҳи ва асҳобиҳи ва саллам.
Аммо баъд сўз байт ул-ҳарамининг бодияпаймойи ва назм шоҳбайтининг зевароройи алфақир-ул-ҳақир Алишер ул-мутахаллис би-н-Навоий сутираъуюбуҳу ва ғуфира зунубуҳ, андоқ арз қилурким, бу хоксори паришонрўзгор кичик ёшдин ўзумни шеърнинг паришон савдосиға гирифтор бўлғанимнию туфулийят замонидин кўнглумни[нг] назмнинг пароканда васвосиға машъуфу шефтавор бўлғанин ва мотақаддам шуароси малик ул-каломлари дастури била жамъу тартибида саъй қилғанимнию неча мартаба анинг тадвинида мураттаблар иртикоб қилиб ҳар синф шеърға зебу тазйин ва оройишу ойин берганимнинг кайфиятин бурун-ғи девоним фиҳрастидаким, «Бадойиъ ул-бидоя»-ға мавсумдур, шарҳ била арз қилиб эрдим. Андин сўнгра дағи ул жамъу тартибдин бошқа яна ҳар тақриб била ҳар навъ абётким, айтилиб эрдию ҳар навъ ғазалиётким, йиғилиб эрди, ул хаёл шабистонининг дурахшон ахтарларину ул кўнгул махзани-нинг дурахшон гавҳарларин дағи иккинчи девонимдаким, «Наводур ун-ниҳоя»ға машҳурдур, рабту тартиб •бериб, дебочасинда шарҳ била аиззайи асҳобу ажиллайи аҳбоб хидматларида арз қилиб эрдим. Андин сўнгра хаёлимға келур эрдию кўнглумга эврулур эрдиким, —

Р у б о и я:

Шоирлиғ ила. шуҳра қилиб отимни,
Зойиъ қилдим шеър ила авқотимни.
Эмди тузайин тенгрига тоотимни,
Кўп элга мушавваш этмай абётимни.

Р у б о и я:

Чунким қаридим, умрни барбод этмай,
Кўнглумни йигитлар ғамидин шод этмай,
Ҳар лаҳза биров ишқида фарёд этмай,
Ҳолим шарҳин назм ила бунёд этмай!

Р у б о и я:

Эллик била олтмишқа етти қадамим,
Не маъноким, бўлмади эркин рақамим,
Не турфаки, сабт этмади эркин қаламим
Кнм, йўқ биридин хотир аро жуз аламим.

— агарчи бу нигориш топқан икки девон тартибида ва гузоришқа кирган икки дафтар тадвинида ҳам бу фақири номуроду ҳақири ношодға ҳеч ихтиёр йўқ эрди, невчунки барчаси султоний ҳукмлару эҳсону таҳсинлар ва хоқоний амрлару таълиму талқинлар била эрди, андин сўнгра худ хотирға келмас эрдиким, бир ғазал ҳусн баҳори ғазолалари таърифида ё ишқ оташкасида ша-роралари тавсифида тугатгаймен, балки бир байт бир шўхнинг жамоли дилфурузи бобида ё ўз кўнглумнинг дарду сўзи шарҳида назм силкига киюру олғаймен ё хаёлимға кечура олғаймен.

Р у б о и я:

Комин қилур эрмиш одамийзод хаёл,
Нақш айлар эмиш кўнглига юз фикри маҳол,
Мундин ғофил қолибки, ҳаййи мутаол
Келтургуси тонгла анинг оллиға не ҳол.

Р у б о и я:

Ҳам демагида йўқ эътиборе кишига,
Ҳам қилмоғида йўқ ихтиёре кишига.
Тақдир аро чун йўқ иқтидоре кншига,
Не қилғаниға не эрк боре кишига.

Яна рўзгор ҳаводисидин ул фикрлар барча кўнглумдин борди ва ишқи ожизкуш зулму бедоди ул хаёлларни хотиримдин чиқарди, оллимға онча душғорлиғлар юзландию теграмга онча саъб гирифторлиғлар айланди ва сипеҳр бошимға онча бало тоши оттию ишқ сипоҳининг лагадкўби заиф пайкарим била сўнгакларимни онча оёқ остида ушаттиким, не сўзумдин хабариму не ўзлугимдин асарим қолди. Ишқим ошуби туғёнида ҳар суубатким юзланур эрди, чун бир ҳамдард рафиқим йўқ эрдиким, дардимдин шаммае изҳор қилғаймен, бирор байт бирла ул ҳол мазмунин назм қилиб кўнглумни холий қилур эрдим ва жунунум шиддати ғалаёнида ҳар ошубким, оллимға келур эрди, чун ҳамзабон мушфиқим йўқ эрдики, махфий ўтумни ошкоро этгаймен, бирор матлаъ била ул маънони адо қилиб, қаттиғ ҳолимни шарҳ этар эрдим. Бу восита била кўнглум ўтиға ороме ва ишқим бедоди ноҳамворлиғиға андоме ҳосил бўлур эрди.
Бу навъ била оз вақтда кўп шеър айтилдию ҳар навъ назм теграмга йиғилди. Ишқим шўру ғавғоси вақтида ва жунунум торожу яғмоси фурсатида худ қайда онча таскину сомоним бор эрдиким, айтилған паришон абётқа жамъу тартиб бера олғаймен ва йиғилған пароканда шарҳи ҳолотқа рабту қоида қўя олғаймен. Чун ул таърихдин муддате ўттию ул вақтдин фурсате ароға кирди, фалак ҳаводисининг ул қаттиғ эсадурғон сарсари таскин тутти ва ул ранжу ташвирдин йиллар ранжурлуқ тортқан тандек, балки жонидин маҳжур қолған бадандек чиқтим, набзимға ҳаракат маъдуму нафасимнинг кирар-чиқари номаълум, таним ўн қатла андин заифроқким нол ва кўнглум бир замон ўз ҳолида бўлса, яна ўн соат беҳол.
Ва икки мураттаб бўлған девонлардин янги айтилған абёт адади аксар ва ҳар байти лафзу маъно била даржлиғ гавҳар демайким шуълалиғ озар; хотирға келур эрдиким, агар бу авроққа рабту тартиб берилмаса, бир ҳаводис тундбоди эскач, ҳар саҳфасин бир ён совурғай ва агар бу гулбаргларни зебу ойин била бир гулдаста боғланмаса, бир навойиб насими еткач, ҳар варақин бир ён учурғай. Ва агар рабту тартибини ҳавас қилсам, ҳавасимға қайда ул қувватки, икки байтни бир-бирига марбут боғлаштура олғай ва хаёлимда қайда ул жамияту ҳолатки икки лафзин бир-бирига яраштура олғай. Бу ажздин хомам тили лолу бу забунлуқдин ўз тилим шикаста мақол эрдиким, ногаҳ иноят насими ҳидоят гулшани ройиҳасин еткура киришти ва саодат мунҳийси давлат равзаси муждасин келтура бошлади, яъни ҳукми қазожараёну фармони вожиб ул-изъон бу банда отиға ул Султони соҳибқирондин етиштиким, қуллари ҳукмидин азим уш-шаън салотин бош торта олмаслар ва бандалари фармонидин нофизи фармон хавоқин бўюн тўлғай олмаслар.

Р у б о и я:

Шоҳики, фалакка етса фармони анинг,
Топмоққа сукун суръати даврони анинг.
Гар ҳашрға тегру бўлса поёни анинг,
Қилмоқ ҳаракат бўлмағай имкони анинг.

Р у б о и я:

Минг бандаси хоқон била қайсар янглиғ,
Юз чокари Дорову Сикандар янглиғ.
Ҳам тахтиға поя чархи аҳзар янглиғ,
Ҳам тожиға қубба меҳри анвар янглиғ.

Р у б о и я:

Маврусий қул жинси баний Одам анга,
Мерос ила мулк жумлайи олам анга,
Ҳайрон караму жуд ишида Ҳотам анга,
Нўширвон адл ичинда тобиъ ҳам анга.

Р у б о и я:

Фаъъоли қазо ҳукмиға анбоз келиб,
Ғаддори қадар амриға дамсоз келиб,
Базми аро Зуҳра нағмапардоз келиб,
Анжоми замон давриға оғоз келиб.

Р у б о и я:

Ҳақ кўнглин анинг биликка махзан айлаб,
Ҳар фанда ариғ зотини якфан айлаб,
Жоҳи тахтин[и] чархи мусамман айлаб,
Туфроқдек ул ўзин фурутан айлаб.

Р у б о и я:

Иқбол анга давлат майи пайваст тутуб,
Бу бода била жонин анинг маст тутуб,
Ҳақ ани сипеҳрдин забардаст тутуб,
Туфроғдин ул вале ўзин паст тутуб.

Р у б о и я:

Ҳам қиблайи иқбол ҳарими жоҳи,
Ҳам Каъбайи омол бийик даргоҳи,
Шаҳларнинг дардмандию огоҳи,
Бу турфаки, дардмандларнинг шоҳи.

Ас-султон-убну-с-султон ва-л-хоқону-бну-л-хоқон, муизз-ус-салтана ва-д-дунё ва-д-дин Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодурхон халлада-л-лоҳу таъоло мулкаҳу ва султонаҳ ва афозаъал-ал-оламин бнрраҳу ва иҳсонаҳ.

Р у б о и я:

Бўлғанча сипеҳр даври коми бўлсун,
Афлок уза базм иҳтишоми бўлсун.
Ҳам даргаҳи шоҳлар мақоми бўлсун,
Йилда бир аларға бори оми бўлсун.

Р у б о и я:

Ҳар лаҳза қил анга юз иноят, ё раб,
Оллиға ёрут шамъи ҳидоят, ё раб,
Ҳам умрини айла бениҳоят, ё раб,
Ҳам давлатиға етурма ғоят, ё раб.

Бу янглиғ фалактазйин даргоҳдину бу навъ аршойин баргоҳдин хитоби садматомизу ҳукми ҳайратангиз етишти. Мазмуни буким, эй қадимий бандайи хосу эй бойирий ходими завий-ул-ихтисос, бурунғи икки девонким, бизнинг ҳукму хитобимиз била мураттаб қилдинг ва куллиёту жузвиётин бизнинг машварату таълиму истисвобимиз била тузаттингким, бирининг ишқомиз абётидин бу эски дайрнинг рафиъ тоқида ушшоқнинг шўру ғавғосидур ва яна бирининг шавқангиз ғазалиётидин бу қадимий маниъ гунбад равоқида муҳаббат аҳлининг хўйу алолоси. Андин сўнгра йиғилған ашъорнингу назм риштасиға тортилған дурри шаҳворнинг адади бурунғи девонлардин ортқан чоғлиғдурур ва бу латофати сифоти хўблар ва малоҳати симоти маҳбублар била яна икки девон тартиб берса бўлурдек маълум бўладур. Нетгунгдурким, бу ишдин дилбандроқ бўлғайу не қилғунгдурким, бу шуғлдин судмандроқ бўлғай. Эмди авло будурким, бу ғариб ишга кўнгул келтургайсен, балки ҳукм бу эрурким, бу ажиб амрға хома сургайсену тафаккур хилватгоҳида хаёл шўху раънолари била базм тузгайсен ва то фалак гардиш қилур башар жинсининг хаёлиға келмаган аъжубани элга кўргузгайсен. Ўзунг билурсенким, назм ҳаримининг хосларию шеър баҳрининг ғаввослариким, руҳпарвар наволиғ анфосларидин замона базми тўлубтур ва хаёл дарёсидин чиқарғон қийматий гуҳарларидии даврон либоси жавоҳир била мурассаъ бўлубтур, ҳеч қайси оламнинг рубъи маскунин ола олмайдур ва тўрт гавҳардин мураккаб бўлған башар хайли ҳеч қайсидин тўрт девон ёдгор қолмайдур. Бир ўз асрида ганжи маънавий Амир Хусрав Деҳлавийни дерларким, султон Маликшоҳ Алп Арслон отиға тўрт девон мураттаб қилмиш бўлғайу хотимасини анинг оти била музайял этмиш бўлғай ва бу иши ул замоннинг яхши-ёмони қулоғига етмиш бўлғай, агарчи бу сўз мазкурдур, аммо ул девонлар маъдумдур ва ул маъдумларнинг агарчи асомийси мавжуддур, аммо вужуди номаълумдур. Хаёлиға ўткариб, вараққа нигориш қилмағанму эркин, ё тилига кечуруб, тартиб юзидин насаққа гузориш бермаганму эркинким, «Хамса»сию сойир манзум кутубу расоили ўз ҳоли била мавжуддур. Бу тўрт девони замон аҳлидин меҳру вафо ва инсофу мурувватдек нобуд. Чун сенга тавфиқ мадад қилиптуру бу мақсуднинг ҳеч кимга йиғилмаған моддаси йиғилиптур, тиларбизким, фурсатни ғанимат билгайсену бу муддао ҳусулиға рағбат қилғайсен.
Бу ҳукм чун қулоғимға етишти, ажзу забунлуқ ўтининг дуди кўнглумдин димоғимға етиштиким, ҳукм қавий эрдию маҳкум заиф ва амр бағоят куллий эрдию маъмур асру наҳиф ва раъша пайкаримға тазалзул солдию хавосу хаёлим хайли бир-биридин қўзғалди. Не узр айтурға заҳраву журъатим ва не қабул қилурға ҳавсалаву қувватим, агарчи узр дилпазир эмас эрди, аммо ўз ажзи ҳолимни арзға еткурмакдин ҳам гузир эмас эрди.

Р у б о и я:

Дедимки, бу ишдаким, бўлурмен маъмур,
Ҳар нечаким тутмасам ўзумни маъзур,
Лек иштаки, аждаҳоға келтургай зўр,
Зўр эткай ўзига, истаса қилмоқ мўр.

Ул ҳумоюн замирнинг ойинайи гетийнамойида равшану пайдодур ва ул покиза кўнгулнинг жоми жаҳоноройида мубарҳану ҳувайдоким, бу бандайи фақирға не нотавонлиғлар шикаст бердию бу заррайи ҳақирға не саргардонлиғлар даст берди. Агарчи маразимға сиҳҳат умиди пайдо бўлуптур, аммо ҳануз ғизо била шарбатким, ичилур ейилур, мисқол тарозуси бнла тортилур ва тонгдин ақшомғача соат шишасиға кўз тикилур ва агарчи заъ-фимға қувват имкони зоҳир бўлуптур, аммо ҳануз бузуғ кошонамдин чиқарға қўпмоқ тиласам, осилған идбори анкабут торлари дастгирим бўлуб мадад еткурмагунча, тебранмакка тобу тавон ва ҳаракатқа мақдур, балки имкон йўқтур; пашша юз пили дамон торта олмаған юкни нечук тортқай, батахсиским, мажруҳу ранжур дағи бўлғай, мўрча минг шери жиён қила олмаған ишни нечук қила олғай, хусусанким, бемору сиҳҳат тариқидин маҳжур дағи бўлғай.

Р у б о и я:

Аввал икки девонға чу қилдим рағбат,
Ҳам эрди йигитлик мададим, ҳам сиҳҳат,
Бўлдум чу қарию хаста, йўқ ул қувват
Кўргузгали андоқ нималарга журъат.

Куллийраги буким, ул давовин тартибида Султони соҳибқироннинг олий табъининг ислоҳу иҳтимоми беҳад ва ҳар жузвий нуктада тағйиру таълими мо ло каломи беадад эркан жиҳатдин ул иш саранжом сувратин пайдо қилди ва ифтоҳидин ихтитомиға дегунча тартиб рақами чекилди. Бу заъфу нотавонлиғим замонида бу ажзу забунлуқу бесомонлиғим туғёнида Султони соҳибқироннинг раъйи оламоройию замири хуршидтаъсири гўёким баъзи авқотда олам кишвари фатҳиға азмсозу баъзи ҳолотда кишвар аҳли ободонлиғиға сеҳрпардоз ва баъзи замонда айшу нишот била илиги зарпошу баъзи авонда тоату ибодат била кўзи гуҳарпошлиқка мутааммилу муштағил учун бу хошок дарёдек кўнглига кирмасу бу зарра қуёшдек замириға пайдо эрмас. Ва Султони соҳибқироннинг ҳиммат юзидин иҳтимомию саъй ғоятидин таълими бардавоми бўлмаса, мундоқ душвор иш илгари бормоғи мутаассир, балки хаёлимға кечурмағи мутааззирдур.
Мундоқ ҳукм бўлғандин сўнгра гаҳ-гоҳи ҳолимдин огоҳ бўлмаса неткаймену лаҳза-лаҳза аҳволимдин хабар тутмаса нета олғаймен. Қумурсқа Сулаймоннинг хотириға келмаса, не маҳалли таажжубу таҳайюр, Суҳо чархи гардон сатҳида кўрунмаса, не маҳалли ҳайрату тааззур. Бу хоксор чун бу дарди дилларимни изҳору номуродлиғларимни ошкор қилдим ва мазаллат туфроғиға тазаллум била йиқилдим, иноят боргоҳидин садо келдию ҳидоят коргоҳидин нидо етиштиким, кўнглунгни солма ва бу навъ савдову васвос хаёлиға қолмаким, биз ҳеч ҳолда сенинг ҳолингдин ғофил эмас эркандурбиз, аммо бу ҳолдин сен ғофилу кўнглумиздин ҳаргиз ёдинг зойил эрмас эркандур ва бу маъно сенинг кўнглунгдин зойил. Андоқки бурунғи икки девонинг такмилида риоятдин ҳеч навъ тағофул воқиъ бўлмади ва раҳнамолиғу иноятдин ҳеч турлуг такосул суврат боғламади, эмди дағи ҳамул дастур била, балки андин ҳам ортуғроқ, мунда ҳам ҳамул қонун била, балки андин ҳам афзунроқ, аҳволингдин хабар тутулғусидур ва ҳароз вақтда сарвақтингға етилгусидур. Чун заъфи ҳолинг бизга зоҳиру пайдодур, шафқату банданавозлиғлар била не ерда қолсанг ўткарилгусидур ва чун шикаст аҳволинг бизга равшану хувайдодур, марҳамату навосозлиғлар била ҳар мушкилинг бўлса ҳал қилинғусидурур.

Р у б о и я:

Шаҳдин чу бу навъ лутфу эҳсон топтим,
Уммид дағи беҳаду поён топтим,
Зулмат аро эрдим, оби ҳайвон топтим,
Иўқ-йўқки, ўлуб эрдим, янги жон топтим.

Кўнглумга ўзга қувват кирди ва табъимға ўзга жавдату жалодат ҳосил бўлди, килким жардайи тезкомиға ўзга равонлиғу хаёлим саҳоби барқхиромиға ўзга гавҳарафшонлиғ юзланди. Қабули бармоғин кўзумгаву миннат илигин кўксумгаву жонпарвар сўзумга қўйдум ва замир хилватгоҳини хавотир ғавғосидин муаррову кўнгул зистгоҳини васовис ҳужумидин мубарро қилдим. Хома учин тез эттиму табъ оби ҳаётин оташангиз. Ва ўтган айёмда айтилған матлаълар субҳи бидоятин мақтаълар шоми ниҳоятиға пайваставу кечкан ҳангомда битилган паришон абёт гавҳарларин такмил риштасиға тортмоқ била пайваста қила бошладим.

Р у б о и я:

Кун бор эрдиким бир ғазалу икки ғазал,
Бал уч ғазалу тўрт ғазал баъзи маҳал.
Маҳвашлардек бори латофатда масал,
Боғлаб кийибон юзга ҳила тўнға ҳулал.

Бу назоҳат шабистонининг парданишинлари юз минг зебу зийнат била табъ хилватхонасидин жилваи ноз қилиб чиқиб, сойир абнойи жинс силкига кирарлар эрди ва бу малоҳат нигористонининг нозанинлари минг туман оройишу намойиш била хаёл хилватхонасидин хироми дилнавоз била ҳаракат кўргузуб, яна абкори фитнаосорға қўшулурлар эрди. Чун бу мавзун ҳаракатлик дилкашлару бу матбуъ сифатлик шўхвашлар эллик, олтмиш ё юзга яқин бўлсалар эрди, бу фақир савдойий бир тожирдекким, малик-ут-тужжор деса бўлғай,—

Р у б о и я:

Юз ҳур сифат барчасининг нозу фани,
Кашмирийю румийю хитоу хўтаний,
Ким бир шаҳ учун кетургай ул тойифани,
Тожир ўзин айларга баҳо бирла ғани.

— кашмирийси сеҳрсозлиғда дилрабову дилкаш ва румийси турктозлиқда кофиройину фарангийваш ва хитойиси хунрезлиғда новакзану шершикор ва хўтанийсн фитнаангизлиғда шерафкану ғизолакирдор, бу шамойилу ойин била ва бу зеболиғу тазйин била Султони соҳибқироннинг ҳарами саройиға киюрур эрдим ва бирин-бирин ул ҳазратнинг кимёасар назариға еткурур эрдим.
Ва ул ҳазрат иноят кўзи била ул раъноларни кўруб ва илтифот назарин ҳар бирига еткуруб, қайси бирининг ҳариру хулласида қусуре кўрунса ё ул ҳуллаву ҳарирни мурассаъ қилған жавоҳирда адами муносабат сабабидин футуре зоҳир бўлса, ул либосларни чиқариб, хизонайи хосдин муносиб ранглиг хазу дебо либослар барча қийматий гавҳарлар била тарсиъ қилғон келтуруб ул шўхларға кийдурур эрди ва ҳар қайсини ўз муносабатиға кўра тартиб била ўз олий мажлисида ўлтуртур эрди, яъни айтилған абёт барча латойифосор ва сабт бўлған ашъор барча заройифшиорким, эллик, олтмиш ё юз ғазалға яқин йиғилса эрди, ҳазрати Султони соҳибқироннинг фирдавсосо суҳбатидаву сипеҳрфарсо ҳазратида ҳозир қилиб арзға еткурур эрдим ва ул ҳазрат аларға шафқат юзидин боқиб, қайси маъно шўхинингким таркиби хилъатида ва алфози кисватида бетакаллуфлуқ кўрса, ўз ганжинайи замири хизонасидин муносиб алфоз била ул либосларға тағйир бериб ва ул алфоз кисватида санойиъ жавоҳиридин номуносиблиғ маълум қилса, ўз хизонайи хотири ганжхонасидин ёқуту лаъли рангин ва гавҳару дурри самин била ул зебу зийнатқа табдил еткуруб, ҳар ғазални тартиб юзидин ўз ўрниға рақам қилур эрди.
Ва бу фақири бебизоату бу фақири беиститоат ул таълимларни ўзумга дастур қилиб ҳамул дастур била ул забту тартибға шуруъ қилур эрдим. Мундин бошқа дағи ул ҳазратнинг кўп хосса маънолари хаёлотину ғариб мазмунлари мақолотин ва дилпазир ташбиҳларн назокатину беназир танбиҳлари жазолатин бурунғи икки девоним дебочасида шарҳ била мазкур қилиб эрдиму тафсил била мастур этиб эрдим. Бу девонларда дағи ҳамул дастур била маоний жавоҳири шоҳворидин ва алфоз нақшу нигоридин ва таркиб салосату латофатидин ва чошний ҳолату ҳароратидин ҳеч жузве жузъийётдин йўқтурким, ул ҳазратнинг муборак табъининг анда куллий дахли бўлмамиш бўлғай. Балки асли хаёл ул ҳазратнинг бўлуб, бу банда ҳам ул ҳазратнинг буйруғи таълими била анда жузвий дахле қилмиш бўлғаймен. Бу жиҳатдин бўлаолғайки, бу девонлар ул ҳазратнинг адилсиз табъидек беназиру ҳар шоҳ байти ўз ҳумоюн зотидек оламгир бўлғай. Чун бу маъно гавҳарлари барча ул ҳазратнинг табъи баҳридину зеҳни конидин ҳосил бўлди ва алфозу иборат хазойини ҳамул маънолар гавҳаридин тўлди, бу маънодин анинг отин X а з о й и н у л-м а о н и й қўюлди.

Р у б о и я:

Ё, раб, бу хазойинки, мен эттим маъмур
Ким, хозини жаннат анга хуштур ганжур.
Чун келдн футурлуқ кўнгулларга сурур,
Берма андин кўнгул суруриға футур.

Р у б о и я:

Бу баҳрки, ганжи ломаконий дедилар,
Ҳар қатрасин оби зиндагоний дедилар.
Шаҳ махзани табъидин нишони дедилар
Ким, ани «Хазойин ул-маоний» дедилар.

Агарчи хуршиди оламтобнинг фалакни бир давра қилған замониға йил от қўюптурлар ва йилким, иборат тўрт фаслдиндур, ҳар фаслға дағи бир от таъйин қилибдурлар. Бу наййири аъзам фалакни бир давра қилғанининг монандиким, баҳрий(у] конийу наботийу ҳайвонийнинг натойижи анда зоҳир бўлур, мунда дағи жамиъ ул натойиждин далилу асар топса бўлур. Тўрт фаслининг муқобаласидаким, тўрт девон воқиъ бўлуптур, ҳар қайсиға бир-муносиб от дарбойист эди, ул сабабдин аввалғи девонниким, туфулийят баҳори ғунчасининг ажиб гуллари ва сиғар гулзорининг боғчасининг ғариб чечаклари била ороста бўлуб эрди, «Ғ а р о й и б у с-сиғар» дейилди. Ва иккинчи девонниким, йиғитлику ошуфталиғ ва шабобу олифталиғ ёзию даштида юзланган нодир вақойиъ била пийроста бўлуб эрди, «Н а в о д и р у ш-ш а б о б» аталди. Ва учунчи девонниким, васат-ул — ҳаёт майхонасида ишқ била шавқ паймонасидин юзланган бадииъ нишотлар кайфиятин ёзилиб эрди. «Б а д о й и ъ у л-в а с ат» от қўюлди. Ва тўртунчи девонниким, умрнинг охирларида юзланган ишқ дарду ранжи фойидалариким, жонсўз оҳ урмоқу жон топшурмоқдурким, анда сабт бўлубтур, «Ф а в о й и д у л-к и б а р» лақаб берилди.
Умид улким, бу тўрт девонким, Султони соҳибқирон оти била музайялдуруру алқоби била мутарраз, ҳам анинг отидек рубъи маскунда тўлғайу ҳам анинг алқобидек тўртунчи кўкка дегинча мунташир бўлғай. Шукрким, бу банда назм василасию шеър воситаси била тамом умрумни ул ҳазратнинг мадҳи била кечурдум ва барча ҳаётимни анинг дуоси била ўткардим.
Туфулийят авониким, етти — секкиз ёшдин йигирма ёшқача чинаса бўлғайким, умр фусулининг навбаҳори ва ҳаёт гулшанининг шукуфаву гулзоридур, анинг мадҳида «Ғаройнб ус-сиғар» била сарф қилдим.
Шабоб замониким, йигирмидин ўттуз бешгача деса бўлғайким, ҳам бу фусулнинг ёзидурурким, йигитлик чашмасорининг ҳаётбахшлиғининг оғозидур, анинг васфида «Наводир уш-шабоб» била кечурдим.
Ва куҳулат айёмиким, ўттуз бешдин қирқ бешга дегинча қиёс қилса бўлғайкнм, бу фусулнинг хазонидурким, тириклик боғининг баргрезининг нишонидур, анинг таърифида «Бадойиъ ул-васат» била ўткардим.
Ва қирқ бешдин олтмиш яқиниғачаким таъйин қилса бўлғайким, бу фусулнинг қишидурким, кишининг хам қад била адам йўлиға кириб, замон аҳли била хайрбод қилишидур, анинг дуосида «Фавойид ул-кибар» била ниҳоятқа еткурдум.

Р у б о и я:

Сарф эттим анга умр баҳорин дағи,
Бўстони ҳаёту лолазорин дағи,
Оллида хазони зарнисорин дағи,
Кофурфишон қиш била қорин дағи.

Ва бу авқот мобайнида ҳар миқдорким, фурсат топтим, хоҳ «Хамса» назмидину хоҳ «Назм ул-жавоҳир» ва «Мажолис ун-нафойис»у «Зубдат ут-таворих» ва сойир таснифлар иштиғолидин ҳам ул ҳазрат дуойи давлатиға авқотимни сарф қилдим. Ва биҳамдиллоҳ андоқ муродлар касб эттимким, менинг абнойи жинсимнинг юзидин бирига муяссар бўлмайдур ва андоқ мақсудларға еттимким, аларким, мендек юз, балки минг қуллари бор эрди, бирининг соғари орзуси менга нишот еткурган май била тўлмайдур. Биҳамдиллоҳи таолоки, бу авқотдаким умр водийсининг кўпрагин анинг давлатидин муродлар била қатъ этибмен ва ҳаётнинг ниҳоятиға комлар, балки комронлиғлар била етибмен, ҳеч турлуг армон хотиримда қолмайдуру ҳеч навъ орзу кўнглумда синғанин хаёлим топа олмайдур. Ҳар не дунё муродию зоҳир комронлиғидур сурубмен ва сўзумнинг сийту садосин анинг мадҳида етти фалакка еткурубмен. Улча орзу ҳайсийятидину армон жинсидин қолиптур, охират йўлининг суҳулату осонлиғи ва ботин мулкининг иёлату комронлиғидур. Ва ул вобастадур ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг тавфиқи била амри итоатиға ва расул саллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатию шариатинннг мутобаатиға. Умидим улдурким, ул ҳазрат давлатидин бу иқболға дағи сарбаланду бу саодатқа дағи баҳраманд бўлғаймен.
Бу бобда бир неча сўз ўз арзи ҳолимни тиларменким, зоҳир қилғаймену ул нишотим гули очилғандин мен ҳам нишотдин ғунчадек очилғаймен ва ул арзадоштим саводин бу дебоча зайлида сабт эткаймену биткучиларга ҳам бу фиҳрастдин бу арзадоштни айирмасқа васийят эткаймен, то кун сўнги бу дебочани ўқуған элга бу арзадоштим била бу муддаомға етканим нишонае бўлғай возиҳу далиле бўлғай лойиҳ. Бу жиҳатдан то олам инқирози бўлғусидур Султони соҳибқирон давлатиға дуо қилғайлар ва шафқату бандапарварлиғиға сано дегайлар.
Қуллуқ арзадошт улким, бу бандаға ёш улғайған чоғда заъфе юзланди, ва ул заъф риштаси риштадек заъфлиғ пайкаримға андоқ чирмандиким, ул қуёшдек замирға равшандур. Ҳоло мизожим истиқоматдин мунҳарифу баданимда неча марази мухталифдур ва атиббо иложимдин ожизу маъзул ва аҳиббо мизожимдин мутаажжибу малул. Димоғим паришонлиғидин сўзум номарбуту хаёлим ошуфталиғидин ҳолим номазбут. Бағрим қизиғанидин жисмимда ҳуммойи лозим ва кўнглум озғанидин бошим айланмоғию кўзум қорармоғи дойим. Не тонгдин ақшомғача ўзумга бир дам ғизодин, ком, не ақшомдин тонгғача тарфат-ул-айне кўзумга уйқудин ором. Хотирим савдоомиз хаёллардин мушавваш, бесарудиллиқдин ҳар неча дилкаш сўз бўлса кўнглумга нохуш. Меъдамнинг ҳазм қилур ғизоси замона аҳлининг изоси, кўнглумнинг нишот базмида майи ноби фалак тийғи оқизған бағир хуноби. Нотавонеким, юқори мазкур бўлғандек ғизо қилур, оши мисқол тоши била бўлғай, агар гоҳи заиф хотири шарбат майли қилғай, ул дағи бу тош тарозуси била тортилғай, киши қўлдамайин ердин қўпарида кўп озор бўлғайу асо мадади бўлмағунча ердин қадам кўтармаги душвор, сайр ҳавосин қилса ики инсонға отландурур — тушурурида ҳаммолвашлиқу отланғандин сўнгра пайкари юкидин бир ҳайвонга мурдакашлик, тушкандин сўнгра бу сайр кўфтидин аъзоси нокор, бу озурдалиғдин яна бир кеча-кундуз тебрана олмай, андоқки бир йиллиқ бемор, иссиғ нафасларидин ҳаётининг гули пажмурдаву нафасининг оғир кирар-чиқаридин заиф тани озурда.

Р у б о и я:

Ҳар шому саҳарға тегру ингранмоқ иши,
Бу ёнидин ул ёниға айланмоқ иши.
Гаҳ-гоҳ иситма ўтидин ёнмоқ иши,
Гаҳ тўнгдуруридин яна чирманмоқ иши.

Рубоия:

Не жисмида тобу не танида қувват,
Не кўнглида хушлуқ, не ўзида сиҳҳат.
Мундоқ кишининг муносибидур узлат,
Вайронасидин чиқмоқ анга не нисбат.

Султони соҳибқироннинг инъоми бағоятидину эҳсони бенаҳоятидин умрин бу давлатлиғ даргоҳдаву ҳаётин бу саодатлиғ боргоҳда юқори ўткан шарҳ била сарф эткан банданинг илтимоси будурким, мазкур бўлған тараддуду машаққатлардин озод бўлғай, ва ғамгин кўнгли бу навъ заъф айёмида нисбатсиз қайғулардин шод, мундоқ умрдаким, букун тонглалиғ маълум эрмас,—

М и с р а ъ:

Иш тенгрига тавбаю инобат бўлғай,

— ва ўткан умр маъсият била узр тақсирида тоату надомат. Бу ҳолатда дағи авқотнинг покизасида ул ҳазратнинг дуосиға машъуф бўлғусидур ва дуову ниёзи нақдининг хулосаси анинг фархунда рўзгориға масруф.
Умид улким, ул ҳазрат давлатидин андоқким дунё иқболу комидин мустафид бўлдум, охират кому иқболидин ҳам ноумид бўлмағай[мен]. Ул остоннинг қулларининг бу қул била ёрлиғ нишони улдурким, Султони соҳибқирон иноятидин бир ёрлиғ нишони битилгай ва бу бандани султоний иморатнинг байт-ул-мағфирасида сойир жорубкашларидин бирининг ўрниға мансубу сарафроз этилгайким, бу уфтодалиғ айёмида боре ул остонада йиқилғаймен. Қувватим бўлғанда супургу олиб, илгим била ва қувватим бўлмағанда супургу ўрниға кирпигим била ул остонани супурур баҳонаси била кўзумни ул мунаввар равза туфроғидин ёрутғаймен ва ул остонани бу супургу бирла ариғу бу уйин ул сурма била ёруғ тутқаймен ва бу хидматни дунёву охиратим шарафи билгаймен.
Сўзум узалдию адо қиладурған мақсудум йироқ қолди. Агарчи хомамнинг гавҳарафшонлиғиға ниҳоят йироқдур ва лекин дуо гавҳарфишонлиғи била ихтисор қилмоқ яхшироқ.

Р у б о и я:

То даҳр уза бу гунбади даввор ўлғай,
Ул гунбад уза собиту сайёр ўлғай,
То собиту сайёрға осор ўлғай,
Тенгри бори ҳолингда нигаҳдор ўлғай.

Р у б о и я:

Тахтинг бўлсун сипеҳри ахзар чоғлиғ,
Чатринг рифъатда меҳри анвар чоғлиғ.
Мулкунг бару баҳр аро Сикандар чоғлиғ,
Лекин умрунг Нуҳ паямбар чоғлиғ.

Р у б о и я:

Ҳам даргаҳинг иқбол макони, ё раб,
Ҳам бошинг уза тожи Каёний, ё раб.
Жомингда зилоли зиндагоний, ё раб,
Андин санга умри жовидоний, ё раб.

tyum

ҒАЗАЛЛАР

АЛИФ ҲАРФИНИНГ ОФАТЛАРИНИНГ ИБТИДОСИ «ҒАРОЙИБ»ДИН

1

Ашрақат мин акси шамсил-каъси анвор ул-худо,
«Ёр аксин майда кўр» деб, жомдин чиқти садо.

Ғайр нақшидин кўнгул жомида бўлса занги ғам,
Йўқтур, эй соқий, майи ваҳдат масаллик ғамзудо.

Эй, хуш ул майким, анга зарф ўлса бир синған сафол,
Жом ўлур гетийнамо, Жамшид, ани ичкан гадо.

Жому май гар буйладур, ул жом учун қилмоқ бўлур,
Юз жаҳон ҳар дам нисор, ул май учун минг жон фидо.

Дайр аро ҳуш аҳли расво бўлғали, эй муғбача,
Жоми май тутсанг менн девонадин қил ибтидо.

Токи ул майдин кўнгул жомида бўлғач жилвагар
Чеҳраи мақсуди маҳв ўлғай ҳам ул дам моадо.

Ваҳдате бўлғай муяссар май била жом ичраким,
Жому май лафзин деган бир исм ила қилғай адо.

Сен гумон қилғандин ўзга жому май мавжуд эрур.
Билмайин нафй этма бу майхона аҳлин, зоҳидо.

Ташналаб ўлма Навоий, чун азал соқийсидин
«Ишрабу, ё айюҳал-атшон» келур ҳар дам нидо.

2

Зиҳе ҳуснунг зуҳуридин тушуб ҳар кимга бир савдо,
Бу савдолар била кавнайи бозорида юз ғавғо.

Сени топмоқ басе мушкилдурур, топмаслиғ осонким,
Эрур пайдолиғинг пинҳон, вале пинҳонлиғинг пайдо.

Чаман оташгаҳига оташин гулдин чу ўт солдинг,
Самандардек ул ўтдин кулга ботти булбули шайдо.

Не ишка бўлди беором кўзгу аксидек Мажнун,
Юзи кўзгусида аксини гар кўргузмади Лайло.

Қуёшқа гаҳ қизармоқ, гоҳе сарғармоқ эрур андин
Ки, сунъунг боғида бор ул сифат юз минг гули раъно.

Недин юз гул очар ишқ ўтидин булбул каби
Вомиқ Юзингдин гар узори боғида гул очмади Азро.

Каломингни агар Ширин лабида қилмадинг музмар
Недин бас лаъл ўлур Фарҳоднинг қон ёшидин хоро.

Жамолинг партавидин шамъ ўти гар гулситон эрмас,
Недин парвона ўт ичра ўзин солур Халилосо.

Малоҳат бирла туздунг сарвқадлар қоматин, яъни
Ки, мундоқ зеб бирла ул алифни айладинг зебо.

Қаноатнинг далилин инзиво қилдинг яна бир ҳам
Далил ушбуки қониъ ҳарфидин халқ айладинг анқо.

Навоий қайси тил бирла сенинг ҳамдинг баён қилсун,
Тикан жаннат гули васфин қилурда гунг эрур гўё.

3

Эй, сафҳайи рухсоринг азал хаттидин иншо,
Дебочайи ҳуснунгда абад нуқтаси туғро.

Заррот аро ҳар зарраки бор, зикринга зокир,
Амтор аро ҳар қатраки, бор, ҳамдинга гўё.

Машшотайи сунъунгдурур улким, нафас ичра
Кун кўзгусин ақшом кулидин қилди мужалло.

Кун шакли юзинг саждасидин бўлди мушаккал,
Тун турраси қаҳринг елидин бўлди мутарро.

Сунъунг қилибон субҳни ул навъ мушаъбид
Ким, меҳр ўтин оғзидин этар ҳар нафас ифшо.

Гўёки куяр оғзи ул ўт ҳирқатидинким,
Анжумдин ўлур обилалар гирдида пайдо.

Муҳтож сенинг даргаҳинга хусраву дарвеш.
Парварда сенинг неъматинга жоҳилу доно.

Гул юзида булбул сенинг асроринга нотиқ,
Шамъ ўтида парвона сенинг ҳуснунгга шайдо.

Ушшоқ аро, ё рабки, Навоийға мақоме
Бергилки, сенинг ҳамдинга бўлсун тили гўё.

4

Эй ҳамд ўлуб маҳол фасоҳат билан санга,
Андоқки, қурб тақвову тоат билан санга.

Топмоқ ажиб фикру таҳайюл била сени,
Етмак маҳол ақлу фаросат билан санга.

Чун койинот зубдаси ожиз кўруб ўзин,
Ҳамд айта олмас онча балоғат билан санга.

Изҳори ажз биздин адаб таркидур, басе
Юз минг қусуру нуқсу касофат билан санга.

Ҳар тийра рўзгорки, васлингға йўл топиб
Сендин, етиб чароғи ҳидоят билан санга.

Лутфунг рафиқим ўлмаса не ҳадки еткамен
Бошдин аёғ гуноҳу залолат билан санга.

Лутф айлагилки мумкин эмас қилмасанг қабул,
Етмак тамоми умр ибодат билан санга.

Чун сендин ўзга йўқ панаҳим қочмайин нетай
Журму гунаҳдин оҳу надомат билан санга.

Исёни кўп Навоийнингу йўқ уётиким,
Истар етишса мунча хижолат билан санга.

5

Илоҳо, подшоҳо, кирдигоро,
Санга очуғ ниҳону ошкоро.

Сабур исми била қилсанг тажаллий,
Қилиб Намрудға юз минг мудоро.

Қачонким зоҳир этсанг «танзиъ-ул-мулк»,
Сикандарнинг бўлуб мағлуби Доро.

Йўлунг муҳлик тоши ёқути аҳмар,
Эшигинг тийра гарди мушки соро.

Суҳо бўлса шабистонингда толиъ,
Бўлуб нури қуёшдек оламоро.

Навоий нафс зулмотиға қолмиш,
Сен ўлмай Хизри раҳ чиқмоқ не, ёро?!

Қиёматда гуноҳин афв этарга
Расулингни шафиъ эт, кирдгоро.

6

Эй, нубувват хайлиға хотам баний Одам аро,
Гар алар хотам, сен ул отким, эрур хотам аро.

Юз эшигинг туфроғиға сурта олғайменму деб,
Чарх қасридин қуёш ҳар кун тушар олам аро.

Анжум ичра оразинг меърож шоми уйлаким,
Тушса дурри шабчароғе ҳар тараф шабнам аро.

Не учун киймиш қора ҳарён солиб жайбиға чок,
Фурқатингдин Каъба гар қолмайдурур мотам аро,

Соф кўнглида юзунг меҳрини гўё асрамиш,
Туш чоғи ҳар кун қуёш акси эмас Замзам аро.

Машъале бўлмиш малак илгида равзанг бошиға,
Ой чароғи кечалар бу нилгун торам аро.

Қум эмас Батҳодаким, меҳри жамолинг ҳажридин
Зарра-зарра жисми бир-бирдин тўкулди ғам аро

Йўл эмас, Ясрибда йиртибдур юзин тирноғ ила
Мақдаминг то етмади ул водийи хуррам аро.

Итларинг махсусу маҳзундур Навоий, кошки
Кирса бу маҳрум ҳам ул зумрайи маҳрам аро.

7

Зиҳе жавлонгаҳинг афлок уза майдони «ав адно»,
Буроқингға тўқуз гунбад бу тўққуз гунбади хазро.

Қилиб чун хай гулоби майл наълайнинг, бўлуб андин
Малак раъноларининг жабҳасиға чарх сандалсо.

Эсиб раҳмат насими чун дамодам сунбулунг сари,
Бўлуб руҳонийлар жайби лаболаб анбари соро.

Фалак қолиб буроқингдин, эмас васфи фалаксуръат,
Қамар ёруб жамолингдин, эмас наътинг қамарсиймо.

Юзунгдин анжум, анжумдин қуёш нур иктисоб айлаб
Анингдекким, қуёшдин ою ойдин қийргун ғабро.

Фалак водийлари қатъиға азминг чун суруб маркаб,
Хирад пайкига ҳам аввал қадамда ранж ўлуб пайдо.

Рафиқинг тойир андоқким Сулаймон оллида ҳудҳуд,
Буроқинг сойир анжум шоҳи устинда сипеҳросо.

Қилиб бу сайр аро маъшуқ васли кўйида манзил,
Тилаб саргашта ушшоқиға ҳам раҳмат уйин маъво.

Навоий хуш кўрар оламни отинг зикридин, йўқса,
Анга дўзах аро ўтдекдурур дунёву мо фиҳо.

8

Ҳар гадоким, бўрёйи фақр эрур кисват анга,
Салтанат зарбафтидин ҳожат эмас хилъат анга.

Ким фано туфроғиға ётиб қўяр тош узра бош,
Тахт уза эрмас музаҳҳаб муттако ҳожат анга.

Шаҳ юруб олам очар, дарвеш оламдин қочар;
Ҳам ўзунг инсоф бергилким, бу не нисбат анга

Ҳар не, шаҳ мақсудидур, дарвешнинг мардудидур!
Кўр не ҳимматдур мунга, не навъ эрур ҳолат анга.

Фақр кўйи туфроғин шаҳ мулкига бермас фақир,
Мулк кўрким, тенг эмас туфроғ ила қиймат анга.

Шаҳ сипаҳ чекса, фақир аҳволиға етмас футур,
Бу вале чеккач нафас, барбод ўлур ҳашмат анга.

Шаҳ эмастур бир нафас осуда дўзах ваҳмидин,
Эй хушо дарвешким, мардуд эрур жаннат анга.

Шаҳға сидқ аҳли дамидин машъали давлат ёрур,
Меҳрдекким, субҳ анфоси очар талъат анга.

Шоҳға шаҳлиғ мусалламдур, агар бўлғай мудом,
Шоҳлиғ таркин қилиб, дарвеш ўлур нийят анга.

Мумкин эрмас шаҳлар ичра буйла ниятлиғ, магар
Шоҳи Ғозийким, муяссар бўлди бу давлат анга.

Шоҳлар дарвешию дарвешлар шоҳики, бор
Шоҳлиғ суврат анга, дарвешлик сийрат анга.

То шаҳу дарвеш бўлғай айлагил, ё раб, аён,
Шоҳдин хидмат мунга, дарвешдин ҳиммат анга.

Гар Навоий сўз узатти фақрдин эрмас деманг,
Бўлмағунча ҳукм шаҳдин қайда бу журъат анга?!

9

Ул паривашким, бўлубмен зору саргардон анга,
Ишқидин олам менга ҳайрону мен ҳайрон анга.

Уқларингдин дамбадам таскин топар кўнглум ўти,
Бордурур бир қатра су гўёки ҳар пайкон анга.

Бир диловардур кўнгулким, ғам сипоҳи қалбида,
Оҳи новак, тоза доғидур қизил қалқон анга.

Новакининг парру пайконида рангин тус эрур
Ёки кўнглумдин чу паррон ўтти юқмиш қон анга.

Номаи шавқум не навъ ул ойға еткай, чунки мен
Эл отин ўқур ҳасаддин ёзмадим унвон анга.

Хизри хаттингнинг ажаб йўқ сабзу хуррам бўлмоғи,
Лаббалаб чунким берур су чашмайи ҳайвон анга.

Эй хушо, муғ кўйиким, рифъат била зийнатда бор
Меҳр анга бир шамсаву кўк тоқидур айвон анга.

Истамиш булбул вафо гулдин магарким жоладин
Бағри қотмиш ғунчанинг, баским эрур хандон анга.

Қилмамиш жонин фидо жононға етмас дер эмиш,
Эй Навоий, ушбу сўз бирла фидо юз жон анга

10

Синса кўнглумда ўқунг суртуб исиғ қондин анга,
Пай масаллик чирмағаймен риштайи жондин анга.

Бодайи лаълинг мизожи руҳпарвардур басе,
Гўйиё мамзуж этибсен оби ҳайвондин анга.

Ўқи кўнглум шуъласин гаҳ сокин этти, гоҳ тез,
Гаҳ ўтун бўлди, гаҳе су урду пайкондин анга.

Дарду ғам бўстонининг товусидур кўнглум қуши,
Гул бўлуб жисмимда кескан наъл ҳар ёндин анга.

Не кабутар ета олур ул қуёшқа, не насим,
Эй кўнгул, ҳолингни эълом айла афғондин анга.

Кўзга то кирмиш хаёлинг совуғ оҳим ваҳмидин,
Боғламиш мен қўре ҳар сори мужгонднн анга.

Эй Навоий, йиғламоқ оҳимға таскин бермади,
Ваҳ, бу не ўтдурки, йўқ таъсир тўфондин анга.

11

Ваҳки ишқинг зоҳир этсам ваҳм эрур ўлмак манга,
Гар ниҳон тутсам дағи жон хавфидур бешак манга.

Келган эрмиш ул Масиҳ ўлганларин тиргузгали,
Мен тириг, ваҳ, яхшироқ бу умрдин ўлмак манга.

Жузв-жузвумни, фиғонким, мунфак этти тийғи ҳажр
Бир-биридин лек ўзидур жузви лоянфак манга.

Кўнглум ўтидин йиғоч кулдур, башок бир қатра су.
Ногаҳ ул шўхи жафокеш отса бир новак манга.

Олтун эзиниб-эриб куйган «сою» холис бўлур,
Не ажаб сарғарса юз, еткан сою эмгак манга.

Чок айлармен ёқа ул қоши ёни кўргач-ўқ,
Ким хадангин отса ҳойил бўлмағай кўнглак манга.

Бода ҳажридин оқармиш кўзларим, эй пири дайр,
Айлагил май шишасидин синдуруб айнак манга,

Сарсари ҳижрон, вужудум хирманин андоқ совур
Ким, фано йўлида сарсар бўлмасун ҳамтак манга.

Эй Навоий, гар манга кўпрак эмас уммиди васл,
Бас нағу ушшоқидин жаври эрур кўпрак манга.

12

Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга,
Ғам эмас васлингга уммид агар бор манга.

Бир бузуғ узра жунун қушлари қўнған кебидур,
Тошким, ёғдурур ул шўхи ситамгор манга.

Зоҳид учмоғни этар васфу мен ул ой кўйин,
Гулшани хулд анга, ул гулли рухсор манга.

Телба андоғки парий жилвасидин олдарағай,
Ўт солур ҳар тараф ул турфа намудор манга.

Баски қонимни яларлар, адади кўп ярадин,
Итларин қилди мулойим тани афгор манга.

Кўнглум истар яна мақсуд жамоли аксин,
Соқиё, тут қадаҳи ойинакирдор манга.

Субҳа торини йиғ, эй шайхки, бир лаҳза бурун
Тақтилар муғбачалар риштайи зуннор манга.

Солғил, эй ишқ, вужудумға фано ўтиниким,
Ёпти мақсуд юзин пардайи пиндор манга.

Чун вафо аҳли замон зотида йўқтур, не ажаб,
Ҳар замон қилса жафо ул бути айёр манга.

Ғаразим бир неча кун шоҳиду майдур, йўқ эса,
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?

13

Ул малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,
Уйладурким, жондин айру юз яралиғ тан манга.

Меҳр ила маҳ партавидин кўзни равшан қилмадим,
Бўлғали меҳри руҳунг моҳийяти равшан манга.

Бўлди равзан-равзан ул қотил хадангидин кўнгул,
Жон қуши чиқмоққа бир йўл англа ҳар равзан манга.

Мен ўлармен ғамдину, йиғлаб куюб бошимда шамъ
Дудидин чирмаб қора ҳар тун тутар шеван манга.

Раҳм этиб ҳолимға душман дўст бўлмоқ, ваҳ не суд.
Дўст чун раҳм айламай бўлмиштурур душман манга.

Ғам туни зулмида хандон бўлмади ҳолимға субҳ,
Субҳдек не тонгки, бўлғай чок пироҳан манга.

Эй Навоий, ишқ мушкил деб нечук таркин тутай,
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан манга.

14

Шаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга,
Бир гули раъно ғамидин боғ зиндондур манга.

Базми ишрат ичра сиз май нўш этинг, эй дўстлар
Ким, насиб ул лаъли лаб ҳижронидин қондур манга.

Чиқти аҳлу фаҳм ила сабру кўнгул тан мулкидин,
Чиқмайин ҳар лаҳза заҳмат бергучи жондур манга.

Ўқи баским тандадур, тегмас танимға ўзга захм,
Улки ўқ деб нола қилдим, эмди қалқондур манга.

Уйла расвоменки, кўю кўчада ҳолим кўруб,
Баъзи эл гирёну баъзи халқ хандондур манга.

Ҳажридин бағрим судур, ул су аро болиғ кеби,
Дарду меҳнат ўқидин бир неча пайкондур манга.

Ҳур мужгонин агар суртай деса қилман қабул
Ким, аёғда орзу хори муғийлондур манга.

Май ичиб тоатни фавт этмангки ул ўт тобидин,
Неча боқсам баҳра ҳоло дағи ҳирмондур манга.

Эй Навоий, халқ дер: жон беру ё кеч ишқидин,
Гарчи бу душвор эрур, лекин ул осондур манга.

03

(Tashriflar: umumiy 1 352, bugungi 1)

Izoh qoldiring