Muhammad Iqbol. Hikmatlar

09    Буюк шоир ва аллома Муҳаммад Иқболни нафақат Покистон давлати миллатнинг маънавий устози деб тан олган, уни Шарқ ва Ислом оламидаги маърифат аҳли  ҳам ўзларининг муаллимлари деб билади. Шоир илк шеърларидаёқ инсонни, табиатни, халқ дарди ва кайфиятини куйлади. Шеърий асарларида Шарқ адабиётининг анъаналарини янгилашга интилди ва инсоний комиллик ғояларини тарғиб этди. Сизга тақдим этилаётган ҳикматлар Муҳаммад Иқболнинг ана шу эзгу ғоялар сингдирилган шеърларидан териб олинди.

022
МУҲАММАД ИҚБОЛ
ҲИКМАТЛАР
Турк тилидан Маъруфжон Йўлдошев таржимаси
011

044Шоир, мутафаккир ва сиёсий арбоб сифатида танилган Муҳаммад Иқбол 1877-йилнинг 9-ноябрида Покистоннинг Сиялкот шаҳрида таваллуд топди. Шоир туғилган кун бугунги кунда Покистоннинг миллий байрамларидан саналади. Дастлабки шеърий китоби «Асрори Ҳодий» 1915-йилда форс тилида нашр қилинди. Илк китоби билан мислсиз шуҳрат топган аллома шоирнинг «Румузи Баходи», «Паёми машриқ», «Забури ажам», «Жовиднома», «Банги Дара», «Дарби Калимдир» каби ўнлаб китоблари форс ва урду тилларида чоп қилинди. Бугунги кунда мутафаккир шоирнинг асарлари дунёнинг жуда кўп тилларига таржима қилинган.
Шоир 1938-йилнинг 21-апрелида Лоҳур шаҳрида вафот этди.

011

  • Инсонга сиғадиганга коинот, коинотга сиғмаганга инсон дейман.
  • Иккови учун ҳам осмон битта, аммо зоғнинг дунёси бошқа, лочинники бошқа.
  • Уйқуни енгил ўлим, ўлимни оғир уйқу деб билинг.
  • Қадаҳсиз шароб ичилмас, аммо унтманг, одамни шароб маст қилади, қадаҳ эмас.
  • Ҳаёт шаробдир, аммо энг тахири ва энг яхшиси.
  • Бургут ўлик сувсарни овламайди.
  • Инсон марварид мисоли уммон тубида, соҳилга эса хас-чўп чиқади.
  • Давлатлар шоирларнинг қалбида туғилади, сиёсатчиларнинг қўлида ўсади ва ўлади.
  • Илм ошкора саволдир. Ишқ эса сирли жавоб.
  • Тақлидни бас қил, ўзингни изла.

 

  • Мажнун шаҳарни тарк айлаб саҳрога юзланди. Сен саҳродан ҳам воз кеч. Орзуга етмоқ истасанг Лайлони ҳам терк эт.
  • Оловдан чақнаган учқун каби бебош бўлма.
  • Ишқ ҳаётнинг мағзидир, уни топганларга ўлим ҳаромдир.
  • Ишқ шаробдир, айни дамда ишқ улкан қадаҳ ҳам.
  • Ишқ йўлини ақл билан топмоқчимисан? Қуёшни шам ёқиб қидирмоқчимисан?!
  • Мен излаганим йўл эмас, йўлдош. Нақл бежиз эмас: аввал йўл, кейин йўлдош.
  • Парвонадан ёнишнинг ҳикматини ўрган.

Манба: www.marufjonyuldashev.com

null

022
MUHAMMAD IQBOL
HIKMATLAR
Turk tilidan Ma’rufjon Yo’ldoshev tarjimasi
011

   Shoir, mutafakkir va siyosiy arbob sifatida tanilgan Muhammad Iqbol 1877-yilning 9-noyabrida Pokistonning Siyalkot shahrida tavallud topdi. Shoir tug’ilgan kun bugungi kunda Pokistonning milliy bayramlaridan sanaladi. Dastlabki she’riy kitobi «Asrori Hodiy» 1915-yilda fors tilida nashr qilindi. Ilk kitobi bilan mislsiz shuhrat topgan alloma shoirning «Rumuzi Baxodi», «Payomi mashriq», «Zaburi ajam», «Jovidnoma», «Bangi Dara», «Darbi Kalimdir» kabi o’nlab kitoblari fors va urdu tillarida chop qilindi. Bugungi kunda mutafakkir shoirning asarlari dunyoning juda ko’p tillariga tarjima qilingan.
Shoir 1938-yilning 21-aprelida Lohur shahrida vafot etdi.

011

Quyidagi aforizmlar Muhammad Iqbolning turk tiliga tarjima qilingan she’rlaridan terib olindi:

  • Insonga sig‘adiganga koinot, koinotga sig‘maganga inson deyman.
  • Ikkovi uchun ham osmon bitta, ammo zog‘ning dunyosi boshqa, lochinniki boshqa.
  • Uyquni yengil o‘lim, o‘limni og‘ir uyqu deb biling.
  • Qadahsiz sharob ichilmas, ammo untmang, odamni sharob mast qiladi, qadah emas.
  • Hayot sharobdir, ammo eng taxiri va eng yaxshisi.
  • Burgut o‘lik suvsarni ovlamaydi.
  • Inson marvarid misoli ummon tubida, sohilga esa xas-cho‘p chiqadi.
  • Davlatlar shoirlarning qalbida tug‘iladi, siyosatchilarning qo‘lida o‘sadi va o‘ladi.
  • Ilm oshkora savoldir. Ishq esa sirli javob.
  • Taqlidni bas qil, o‘zingni izla.
  • Majnun shaharni tark aylab sahroga yuzlandi. Sen sahrodan ham voz kech. Orzuga yetmoq istasang Layloni ham terk et.
  • Olovdan chaqnagan uchqun kabi bebosh bo‘lma.
  • Ishq hayotning mag‘zidir, uni topganlarga o‘lim haromdir.
  • Ishq sharobdir, ayni damda ishq ulkan qadah ham.
  • Ishq yo‘lini aql bilan topmoqchimisan? Quyoshni sham yoqib qidirmoqchimisan?!
  • Men izlaganim yo‘l emas, yo‘ldosh. Naql bejiz emas: avval yo‘l, keyin yo‘ldosh.
  • Parvonadan yonishning hikmatini o‘rgan.

Manba: www.marufjonyuldashev.com

092

(Tashriflar: umumiy 290, bugungi 1)

2 izoh

  1. Жуда ажойиб ҳикматлар! Таржимонга раҳмат. Фақат… Устод МУҲАММАД ИҚБОЛ таваллуд саналарида англашилмовчилик бўлгандай. Укиши 1887 эмас, 1877 йил таваллуд топганлар. (51 эмас 61 ёшда дунёдан ўтганлар.) Тузатиб қўйилса, яхши бўларди.қ

Izoh qoldiring