Eshqobil Shukur. Insonlik istarman hayot bog’ida…

eshqobil

Эшқобил Шукур — икки давр шоири. Мустабид тузум мутелигига эгилмаган, бир куни «ёнган юрагимни табриклар йўллар», дея умидда бўлган, мустақиллик йилларида «Кўнгилга хуш келдинг, эй субҳи саҳар, уйғот, ухлаб ётган томирларимни», дея руҳий озодлик, қалб мустақиллигини бадиий талқин этган куйчи. Унинг шеърларига қадимий оҳанглар ўз ҳолича ҳам, соддалик билан ҳам сингдирилмайди. Гўё унинг шеърлари рассом чизолмайдиган манзараларга ўхшайди. Davomini o'qish

Dilfuza Komilova. Adabiyotdagi axloqsizliklar haqida ikki maqola

03   Дилфуза Комилова бу мавзуни ёритар экан,назаримизни аниқ муаллифлар ва китобларга қаратади ва жуда кўпчилигимизни анчадан буён қийнаб келаётган бу муаммо оддий муаммо эмас,бу миллий маънавиятимизга катта хавф солиши,солаётганини айтиб бизни фикрлашга, баҳслашишга,керак бўлса,миллий маънавиятимизни,бобомерос ахлоқий қадриятларимизни ҳимоя қилишга чорлайди. Davomini o'qish

Zulfiya. Ikki she’riy videolavha

Zulfiya
(1915-1996)

O’zbek shoirasi. 1915 yilning 1 martida Toshkentda tug’ilgan. O’rta maktabdan so’ng pedagogika institutida va aspiranturada ta’lim olgan. 1938-1948 yillarda Bolalar nashriyotida muharrir, keyinchalik O’zdavnashrda bo’lim boshlig’i, 1950 yildan 1980 yilga qadar “Saodat” jurnalida ishlagan. 1996 yilda vafot etgan.
1932 yilda “Hayot varaqlari” nomli birinchi she’riy to’plami bosilgan. So’ngra uning “Yuragimga yaqin kishilar”, “Yurak hamisha yo’lda”, “Kamalak” singari ko’plab she’riy to’plamlari va turkumlari nashr etiladi.
Davomini o'qish

Omon Muxtor. Uzaytirilgan umr

одил ака

   У — адабиётга тўғри, ҳаваскорлик даврини бошдан кечирмай кирганлардан. Тасаввур қилинг, Туркистон тумани Қарноқ қишлоғида туғилиб, ўрта мактабни тугатиши билан аскарликка чақирилган, иккинчи жаҳон муҳорабасидан кейинги япон урушида қатнашган. Шу боисдан, дорилфунунда ўқишни ҳам бир оз кеч — ўттиз ёшида битирган, лекин шу орада насрий асарлари (ҳикоя, қиссалари) босилиб, драмалари театр саҳнасида қўйила бошлаган эди. Davomini o'qish

Marsel Brion. Menkim, Sohibqiron jahongir Temur

tamerlan    Асар муаллифи француз адиби Марсель Брион биографик жанрда ёзишга ихтисослашган ижодкордир. У дастлабки паллада француз ва итальян тасвирий санъати тарихи билан қизиқиб, бир неча китоблар ёзади. Кейинчалик биографик асарлар ёзишга қизиқади. Унинг Амир Темурга бағишланган асаридан ташқари Микеланжело Буонарроти, Рихард Вагнер, Альбрехт Дюрер, Гёте, Леонардо да Винчи, Клее, Шагал, Кандинский, Савонарола, Вермеер, Шуман, Шуберт, Брейгель, Жотто, Грюневальд, Макиавелли ва бошқа тарихий сиймолар ҳаёти ҳақида ёзилган китоблари нашр этилган.
Сиз ушбу асарда кўплаб Ғарб ва Россия адибларига хос тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган ўринларга дуч келасиз. Шу сабабдан уни Ғарб адабиётида мавжуд нақлу ривоятлар асосида Амир Темур ҳақида шаклланган тушунчалар акс этган  чшпчакнамо бадиий асар сифатида қабул қилишингизни сўраймиз. Davomini o'qish

Zulfiya Nazar haqida

zulfiya nazar

Америкада истиқомат қилаётган таниқли иқтисодчи, машҳур ёзувчи ва иқтидорли журналист, профессор Зулфия-Силвия Назар дунё бўйлаб қўлма-қўл бўлиб кетган «A Beautiful Mind» ( «Тафаккур ўйинлари»)  асари билан тилга тушган. Зулфия-Силвия Назар ҳақида ёзиш мен учун анча қийин кечди. Биргина мақолада унинг кашфиётлари ва қаламига мансуб қўлёзмаларни номма-ном санаб чиқиш осон эмас. Зулфия Назарнинг АҚШ ва жаҳон иқтисодига оид кўплаб мақола, илмий тадқиқот ва китоблари дунёнинг энг нуфузли олимлари томонидан тан олиниб, эътироф этилган.
Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Ko’ngil munavvarligi

06
Америкалик ўзбек журналисти Зулфия Назар йигирма йил муқаддам Нобель мукофотига сазовор бўлган, лекин кўпчилик томонидан унутиб юборилган физик Джо Нейшл ҳақида 1000 кишидан (!!!) интервью олди, шу интервьюлар асосида олим ҳаётига бағишланган китоб ёзди (китоб бир неча марта қайта нашр қилинди), китоб асосида «Тафаккур ўйинлари» деб номланган машҳур бадиий фильм ишланди, у фильмда иштирок этган актёр ва актрисалардан тўрт нафари Оскар мукофотига сазовор бўлди! Davomini o'qish

Abu Nasr Al-Forobiy she’r san’ati haqida

muallim

АБУ НАСР АЛ-ФОРОБИЙ ШЕЪР САНЪАТИ ҲАҚИДА

Шарқда “ал-Муаллим ас-соний” яъни “Иккинчи Муаллим” деган фахрли номга сазовор бўлган буюк мутафаккир Абу Наср ал-Форобий 873 йилда Сирдарё бўйидаги Фороб шаҳрида турк ҳарбий саркардаси оиласида таваллуд топди. У аввал ҳунармандчилик ишлари билан банд бўлиб, кейин фалсафа илми билан машғул бўлади. У 70 тилни билган, деган ривоятлар бор, 160 дан ошиқ асарлар муаллифи бўлиши билан бирга мусиқа ва шеърият илмларини ҳам мукаммал билиб,шеърлар ҳам ёзиб турган. Олим ниҳоятда камтар ва ғарибона ҳаёт кечирган. У Сайф уд-Давладан кунига 4 дирҳамдан ошиқ пулни олмаган. Ал-Форобий “Катта мусиқа китоби” номли асар ёзиш билан бирга янги мусиқа асбобини ҳам яратади. Бугунги кунгача фақатгина 40 га яқин асаригина бизга етиб келган. Davomini o'qish