Чўлпон ижодининг замини ва осмони – Ватан. У ҳур ва музаффар Туркистон куйчиси. Чўлпон ўзини юртнинг пок истакли шоири деб билган ва ҳеч қачон покиза истакларидан кечмаган. Чўлпон орзу-истакларининг мусаффолиги шундаки, шоир она Туркистон тупроғи келгинди ёвлар томонидан топталишига қарши муносабатини яширмаган. Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Мирзо Бобур авлодларининг тарихи, тили, маданияти, фан ва саньати бузғунлик, сиқувга гирифтор этилаётганини баралла сўзлай олган. Чўлпонни ана шунинг учун айблашган. Ҳеч бир замон Ватанни севмоқ Туронда гуноҳ ҳисобланганми? Ҳеч бир даврда бир халқ ва юртнинг фарзанди ўз миллатининг вакилини “ватанпараст”лиги учун бадбинликда айблаганми? Ватанни севмоқ, миллат дардида ёнмоқ бадбинлик бўлса, некбинлик нима? Ватанни сотмоқми? Чўлпонга отилган туҳмат тошлари, юртини Мажнун бўлиб суйган шоир шаънига тўқилган бўҳтон ва заҳарли айбномаларни табиий деб қараш ҳам мумкин. Чунки Чўлпоннинг изтиробли қалбида ўткинчи кимсаларга насиб этмаган ва ҳеч қачон насиб этмайдиган ЭЪТИҚОД юксаклиги бор эди. Бу юксакликдан замон ҳодисотларини баҳолаш учун журъат ва жасорат керак эди. Бу юксаклик даврдан жуда баланд эди. Davomini o'qish
Oy: Май 2012
Nazar Eshonqul: Iste’dod — yaratganning nigohi
Ҳазрат Нақшбанд “қўлинг ишда, кўнглинг Оллоҳда бўлсин” деганида, шунчаки тақводорликни назарда тутмаган. Балки завқни назарда тутган. Чунки инсон қўли билан нарса яратаётган пайтдаги завқ Оллоҳнинг олам ва нарсаларни яратиш завқи билан уйғунлашсагина, бу қониқиш коинот билан уйғунлашади. Мен Нақшбандий ҳикматини шундай тушунаман. Ҳайратланмай қўйиш нимани билдиради? Бу ўша жамиятда ижод, яратувчилик, адолат, эртанги кунга умид, инсоний ҳиссиётлар ўлганини билдиради. Инсон Яратганнинг яратиқларидан ва ўзи яратганлардан завқ ҳамда ҳайратга тушади. Ана шу завқ ва ҳайрат айни пайтда ҳайратланувчига қувват ва куч беради. Ҳайрат ижоднинг бошланиши, яратишнинг бошланишидир. Davomini o'qish
Dilrabo Mingboyeva. Talant
Рафиқам уйдан кетиб қолди. У: «Оғайнингизнинг оқланишида ёрдам беришингиз мумкин эди. Нима учун судга бормадингиз?» – деб сўради. Унга бундай ниятим умуман бўлмаганлигини айтмоқчи бўлдим. Бироқ бунинг ўрнига у тушуниши мумкин бўлган ягона ҳолатни рўкач қилгим келди: «Ўша пайтда фалон асаримни ёзаётгандим, судга боришни унутибман. Ўзинг биласан-ку, ёзаётганимда ҳамма нарсани унутаман», – деб қўяқолдим. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Ma’naviyatimizni ko’z qorachig’imizdek asraylik
«Маърифат гулшани» газетасида адабиётдаги ахлоқсизликлар ҳақидаги мақола босилгандан кейин ўзбек матбуоти ва интернет тармоғи саҳифаларида бошланган баҳс-мунозара давом этмоқда. Ахлоқсизликни тарғиб этувчи китоблар муаллифларини ҳимоя қилувчилар ҳам пайдо бўлди. Бу ҳимоячиларнинг айримлари танқид қилинган муаллифларни юртдошлик,яъни бир тумандан ёки қўшни тумандан эканликлари сабаб уларнинг илтимосларини рад этолмай баҳсга киришга мажбур бўлган бўлсалар,яна бирлари ҳатто бир мунча муддат аввал ўзлари адабиёт газетасида ахлоқсиз китоблар кўпайиб боряпти деб бонг уриб мақола ёзганларини унутиб,узоқ йиллар ахлоқсиз китоблар муаллифи билан шахмат ўйнаб юргани учунгина «шатранждошлик» туйғусидан келиб чиқиб ҳимоя қилмоқда. «Карвон қўнғироғи» газетаси эса «шов-шув»дан фойдаланиб тиражини кўпайтириш мақсадида ахлоқсиз китоблар муаллифларини ҳимоя қилаётганларга саҳифа ажратмоқда. Бу газетани ўртага ташланган масаланинг моҳияти умуман қизиқтирмайди. Davomini o'qish
Muyassar Tilovova. Olmazor
Муяссар Тиловова
ОЛМАЗОР
Ҳикоя
− Келгинди.
− Сен кетмонсан, дастаси синган кетмон.
− Молбоқар.
− Дала кўрсичқони.
− Кўчманчи.
− Каламуш.
Бизнинг даҳанаки, аммо охири кўринмайдиган урушларимиз мана шундай бошланади. Чўпон болалар билан айни тушда бошланган жанжал то шомгача, кун ҳовуридан тушгунича давом этади. Чунки фақат шу пайтда сойда чўмилишни тўхтатиб уйга кетамиз. Аслида бир-биримизни нима деб сўксак ҳам эшитмаймиз, улар сойнинг нариги, биз эса бу қирғоғида бўламиз. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Qultoy
Ҳикоя қаҳрамонининг номи Улжон. У мол изидан таёқ судраб, умри қиру адрларда ўтаётган барзанги бир йигит. Улжон шу қадар ҳайвонлашганки, одамга ҳам молдан паст назар билан қарайди. Хотин зотини ҳақоратлаш ва уришдан ич-ичдан мароқланади (Иброҳим Ҳаққулнинг «Эврилиш товуши» мақоласидан). Davomini o'qish
Mayev va uning «Buxoro xonligi ocherklari» kitobi haqida
Николай Александрович Маев (1835-1896 йй)-статист, ёзувчи, Ўрта Осиё тадқиқотчиси, 1855 йилда Санкт-Петербургдаги гимназияни тамомлагач, 1855-1863 йилларда Қримдаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган. Ҳарбий хизматдан сўнг Санкт-Петербург университетининг физика-математика факультетига ўқишга кириб, 1869 йилда тугатган.
1869 йилда Туркистонга келиб, гвардия пиёда қўшинлари хизматига кирган. «Туркестанские ведомости» газетасига асос солган ва унинг биринчи муҳаррири бўлган. Рус ҳукумати томонидан Хива ва Қўқонга уюштирилган ҳарбий юришларда қатнашган.
Davomini o'qish
Ivan Golovnya. Tanholik azobi
Иван Головня – денгиз саргузаштлари, уммонлардаги ҳаёт ҳақида ижод қилувчи рус ёзувчиси, кўплаб асарлар муаллифи. “Танҳолик азоби” очерки “Знак вопроса” журналининг 1997 йилги 3-сонидан олиб таржима қилинди.
Davomini o'qish
Isajon Sulton. Boqiy darbadar. Roman & Ahmadjon Meliboyev. Rizq daraxti
Истеъдодли ёзувчи Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романини ўқишимга муаллифнинг яқинда эълон қилинган, дунё адабиётида бор, аммо миллий романчилигимизда унча урф бўлмаган мураккаб ифодали “Озод” асари туртки берди. Бадиий асарга баҳо беришда анча талабчан ёш танқидчи олдида “Озод”дан гап очган эдим, у мамнун оҳангда: “Сиз “Боқий дарбадар”ни ўқинг, жуда баланд, жуда. Уни Умарали ака қандай баҳолаганини эшитган бўлсангиз керак”, деди. Ўша куниёқ муаллифнинг ўзига мурожаат қилиб, китобни дастхат билан олдим-да, ўқишни бошладим. Davomini o'qish
«Yunus Emre Oratorio» by Adnan Saygun at The Music Center at Strathmore
13 асрда яшаб ижод қилган буюк турк шоири Юнус Эмрога бағишланган таниқли турк композитори Аҳмад Аднан Сайгуннинг ораториясини тақдим этамиз.. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ertaga xotira kuni
Эртага хотира байрами. Йўқ бўлиб кетган империядан қолган,аммо ҳали-ҳамон юракларни ҳаяжонга ва мунгли туйғуларга чулғайдиган тарихий кун. Davomini o'qish
Xurshid Davron. She’r qanday yoziladi?
Тўғри,бугун сўз нималигини ҳали англамаган ва балки англамай узоқ вақт шеър ёзишга маҳкум этилган Зулфия номидаги мукофот билан қатор-қатор тақдирланаётган ўсмира қизлар ҳам шеър ҳақида шеър ёзадилар (тавталогия учун узр) дейишингиз мумкин. Аммо,шеър туроқу қофиядан иборат эмас. Davomini o'qish