Ойбекнинг «Қутулуғ қон» романи ҳақиқий миллий асардир. Асар матни семантик нуқталарга, семиологик маъно қатламларига эга. Муҳими шундаки, «Қутлуғ қон» Ойбек ижодининг марказини ташкил қилади. Ойбекнинг ёзувчи-олим сифатидаги маҳорати, борлиғи, қарашлари «Қутулуғ қон» ва «Навоий» романида ўзининг бус-бутун ифодасини топган. Davomini o'qish
Oy: Январь 2013
Norsafar Imom. Qabul.
Норсафар Имом
ҚАБУЛ
Бу ёз қишлоққа бордим …
Қўшни мақаллада тўй бўлаётган экан.
Тўйхона томон юрдим.
Бир тўда қора-қура болалар ўйнаб юришган экан.
Улардан бири ажралиб чиқди-да: «Мен сизни танийман, сиз Шукриллонинг отасисиз-а», – деди. Davomini o'qish
Umidlar dunyosida yashayotgan inson.
Қадимдан ўзбекларда ҳам, бошқа халқларда ҳам жамиятнинг илғор кишилари ўша халқнинг зиёлилари бўлишган. Навоий даврида ҳам ундан олдин ҳам ибрат олинадиган одамлар халқнинг зиёлилари эди. Айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларида янги қатлам зиёлилари кўрина бошлаган. Уларнинг дастлабки вакиллари Беҳбудийлар, Чўлпонлар бўлган. Уларни ажратиб турадиган биринчи жиҳат – ташқи кўриниши бўлган. Улар кўпроқ билим олиб, ўзларидан билим нурини таратган. Нима учун зиё деб аташади? Уларда бошқача руҳ, суҳбатдошларига зиё улашгани учун. Davomini o'qish
Habibullo Said G’ani. She’rlar.
Ёшимиз орасида 8 йиллик фарқ бўлса-да,Ҳабибулло ака билан худди ака-укадай,тенгдошдай муносабатда эдик. Биринчи китобларимиз ҳам деярли бир пайтда нашрдан чиққан эди. Ҳабибулло ака Тошкентга келганида,албатта, Шавкат Раҳмон,Усмон Азим,мени ва яна бир неч ёш шоирни топиб оларди,кейин кичкина машинасига 7-8 ёш шоирни «тиқиб» (қандай сиғардик,ҳозиргача ҳайронман) Тошкентнинг бирон бир чойхонасига олиб бориб,роса меҳмон қиларди. «Сиз — меҳмон,биз — мезбон-ку?!» — десак, табассум жилваланган жиддият билан «Менинг пулим кўп!» — деган гапни пеш қиларди.Бу гапни эшитсак ҳам чўнтагимиз ҳаминқадарлигидан хафа бўлмасдик. Чунки бу аҳвол барчамиз учун табиий эди. Davomini o'qish
Bugun Adriano Chelentano 75 yoshga kirdi. Yoshligim qo’shiqlari: «Susanna»
Адриaно Челентaно (итал. Adriano Celentano (инф.); род. 6 января 1938, Милан, Италия — итальянский музыкант, киноактёр, эстрадный певец, кинорежиссёр, композитор, общественный деятель и телеведущий. В Италии за свою манеру двигаться на сцене получил прозвище «Molleggiato» (итал. На пружинах).
Челентано является одним из самых успешных и влиятельных исполнителей в истории итальянской музыки — за всю свою карьеру он выпустил сорок один студийный альбом общим тиражом 150 миллионов, а также снялся более чем в сорока кинофильмах. У русских зрителей пользуется большой популярностью благодаря кинокомедиям «Укрощение строптивого» (1980), «Блеф» (1976), «Безумно влюблённый» (1981) и «Бинго-Бонго» (1982).
Обладатель двух премий «Давид ди Донателло» за лучшую мужскую роль в картинах «Блеф» (1976) и «Бархатные ручки» (1980). В 1989 году был награждён высшей премией города Милана — Ambrogino d’oro (рус. Золотой Амвросий). В 2007 году возглавил список «100 самых ярких кинозвёзд» по версии журнала Time Out. Davomini o'qish
Annamarie Shimmel (Annemarie Schimmel). Jonon mening jonimda (2).
Кишининг улкан муҳаббат туфайли беҳуд-девона бўлиб қолиши тўғрисида ҳам анча-мунча ривоятлар мавжуд. Уларнинг ичида энг машҳури Шайх Санъон тарихидир. Шайх тўсатдан бир тарсо қизига кўнгил қўйиб қолади ва унинг висолига етиш учун қизнинг буйруғи билан май ичади ва ҳатто унинг чўчқаларини боқади. Ривоят ниҳоясида шайхни йўлдан оздирган қизнинг ўзи Ҳақ йўлига ўтиб, иймон келтиради ва шайх ўз муридлари ёнига қайтади. Мавлоно Фаридуддин Аттор ўзининг «Мантиқ ут-тайр» китобида бу ривоятни мумтоз асар даражасига етказиб ҳикоя қилгач, ривоят Шарқ ислом оламида маълум ва машҳур бўлиб кетди. Кашмир адабиётида ҳам, Малайзияда ҳам бу асарнинг ўша тиллардаги намуналари бор. 1994 йилда Бухорода бўлганимда таржимон қиз бу ривоятнинг Мир Алишер Навоий қаламига мансуб чиғатой туркча намунасини ички бир эҳтиром билан ҳикоя қилиб, мени жуда ҳайратга солди. Davomini o'qish
Annamarie Shimmel (Annemarie Schimmel). Jonon mening jonimda (1).
Айтишларича, кекса бир момо (китобнинг «Момолар» бўлимига қаранг) Пайғамбар алайҳиссаломдан: «Бизга ўхшаган юзларини ажин босган, кўзлари йиринглашиб, мункайиб қолган кампирлар ҳам жаннатга кирадиларми?» деб сўраганида, Ул зот жиддий равишда: «Йўқ, сизга ўхшаган момолар жаннатга қўйилмайди», деб жавоб берган, сўнгра кампирнинг руҳи тушиб кетганини кўргач, жилмайиб қўшиб қўйган: «Сизга ўхшаб мурриб қолган момоларнинг барчаси аввал ўн саккизга кирган бокира қизларга айлантирилади, сўнгра жаннатга киритилади».
Ислом жамиятида энг катта ҳурматга лойиқ зот турмуш қурган аёл, аниқроғи она ҳисобланади. Бу ҳол Пайғамбар алайҳиссаломнинг «Жаннат оналарнинг оёғи остидадир», деган ҳадиси шарифларида ҳам яққол баён этилган. Пайғамбар алайҳиссалом яна шундай деган эканлар: «Агар Аллоҳдан бошқа нимарсага ҳам сажда қилишга рухсат этилганда, аёллар ўз эрларига сажда қилсинлар, деган бўлардим». Бу гаплар аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли эканлигига бир мунча зиддир, аммо Тавротда ҳам «Бу эркак сенинг хожанг бўлиши лозим», дейилмаганми? Сўфизмда эса аёллар тўла равишда тенг ҳуқуқлиликка эришган, ҳатто баъзи баркамол аёллар «чинакам эркак», деб ҳам тасвирланадилар. Ислом дини нозил этилган кундан бошлаб ҳозирги кунларгача тақводор, ўқимишли ва ёлғиз Аллоҳ таолони севгувчи аёллар бўлган, бор ва бўлади. Ушбу китобчамизда биз ҳам Аллоҳ таолога интилган жон тимсоли бўлган тарихий шахслар бўлмиш шундай аёлларга мурожаат қиламиз. Davomini o'qish
1592 yilning 5 yanvarida boburiy hukmdor Shoh Jahon dunyoga kelgan edi.
Шоҳ Жаҳоннинг ўттиз йил (1628-1658) давом этган ҳукмронлик даври Ҳиндистон ва Бобурийлар салтанати тарихида ёрқин из қолдирди. Бу давр ичида салтанат ҳудудан унчалик катта ҳажмда кенгаймаган бўлса ҳам,ўша давр меъёри билан ўлчанадиган бўлса,мамлакат тараққиётининг энг юқори чўққисига чиққан эди. Бу давр фуқаро учун тинч,осуда ҳаёт ва тўкин-сочинлик,мўл-кўлчилик даври бўлди. Шунинг учун бўлса керак,тарихчилар унинг ҳукмронлик даврини Ҳиндистондаги «бобурий подшоҳлар ҳукмронлигининг олтин даври» деб,Шоҳ Жаҳоннинг ўзини эса «бунёдкор подшоҳ» деб аташади. Davomini o'qish
«Unutma, har bir qo’l telefonida musulmon O’zbek otaxoni yashirin!»
‘Унутма, ҳар бир қўл телефонида мусулмон Ўзбек отахони (аслида, донишманди,деса бўларди.Х.Д.) яширин!’
«Ҳар гал қўлингга мобил телефонингни олганда, унутма, унинг ичида мусулмон Ўзбек отахон яширин ўтиради!»
Атоқли Британ журналисти Эндрью Марр (Andrew Marr) жаҳон тарихи ҳақида Би-би-си телеканали учун тайёрлаган телекўрсатувиларидан бирида ал-Хоразмий ҳақида гапириб, худди ана шундай хитоб қилади. Davomini o'qish
Ahmad A’zam hikoyalarida kinoya.
Киноя объектга четдан туриб назар ташлаш натижасида юзага келади. Бошқача айтганда, киноя объектга четдан, ташқаридан баҳо бериш воситасидир. Davomini o'qish
O’zbek tilini rivojlantirish uchun yangi qadamlar ko’tarilmoqda
اوزبیک تیلینی رواجلنتیریش اوچون ینگی قدملر کوتریلماقده
O’zbek tilini rivojlantirish uchun yangi qadamlar ko’tarilmoqda
Habiburrahmon Quyosh
30 dekabr, 2012
Afg’onistonlik bir qancha o’zbek yozuvchilari, O’zbekistonda yozilib, bosmadan chiqqan 5 tomlik “O’zbek tilining izohli lug’ati” kitobini kirill alifbosidan arab alifbosiga o’girish ishlarini boshlaganlar.
Mazkur kitob bir qancha savodli o’zbek yoshlari tomonidan arab alifbosiga o’girilmoqda. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Hazrat Mir Alisher Navoiyga bag’ishlov.
3 январ — Ҳазрат Мир Алишер Навоий хотираси куни
3 январь улуғ бобомиз хотирасини ёд этиш куни тарзида бугунги авлодлар учун анъанага айланишини жуда жуда истардим. Оиласи ва фарзанди бўлмаган Алишер Навоийнинг меросчилари,ҳар қадамда мақтаниб юрганимиздек,маълум маънода,унинг фарзандлари эканмиз, бобомиз хотирасини ёд этиш ва авайлаш бизнинг маънавий бурчимиз ва буюк ватандошимиз олдидаги қарзимиздир. Davomini o'qish