Бундан роппа-роса 75 йил аввал 1938 йилнинг 13 мартида СССР олий судининг ҳарбий коллегияси «Бухарин процесси», «Учинчи Масков процесси» деб ном олган суд жараёнига якун ясаб,ўз ҳукмини эълон қилди. Судга тортилган кўпчилик қатори Ўзбекистон раҳбарлари бўлмиш икки тарихий шахс — Файзулла Хўжаев билан Акмал Икромов суд қарори билан отувга ҳукм этилди ва бу ҳукм ўша куни Москва яқинидаги «Коммунарка» ҳарбий полигонида амалга оширилди (Баъзи маълумотларда қатл 15 мартда ижро этилган дейилади). Davomini o'qish
Oy: Март 2013
Umid Bekmuhammad. General bo’lgan xonlar.
Икки бошли қузғунни давлат рамзига айлантирган Россия ҳали Иван Грозний замонида Орол денгизи қуриса унинг атрофидаги давлатларнинг ҳам шўри қуриши мумкинлигини англаган экан, телба феъли билан машҳур рус ҳукмдори ўз яқинларига денгизни қуритиш чорасини топишни буюрган экан. Феъли ундан баттар Пётр эса кўп ўйлаб ҳам ўтирмасдан Бекович бошлиқ кичик қўшинни Хоразмга ва Бухорога йўл топиб боришга жўнатган эди. Чунки у бу ўлкаларда олтин кўплиги, ҳатто Каспий денгизи орқали Ҳиндистонга йўл борлиги ҳақидаги миш-мишларни эшитиб, тезроқ олтинлари мўл бу давлатларни, бойлиги билан инглизларнинг хазинасини тўлдлираётган Ҳиндистонни қўлга киритишни режалаган эди. Davomini o'qish
Miraziz A’zam. Qalbimda siylaganim.
Шеър, менимча, ўз ичига инсонни, ҳаётни олади, ялтиратмасдан, ўз ҳолида, яхши ва ёмон жиҳатлари билан бирга акс эттиради. Шоир, модомики, атрофига, инсонларга, инсонларнинг ҳаётига боғлиқ яшар экан, бошқача бўлиши мантиққа тўғри келмайди. Шеър инсоннинг қувончи, кўзёшлари, завқлари ва оғриқларини, озодлиги ва эрксизлиги, тирикчилик машаққатлари ва гўзал орзулари, умидларини куйлайди. Катта қайғуларга тасалли беради (Миразиз Аъзамнинг «Шеър инсон қувончи ва изтиробларини ўзида акс эттиради» хотира-мақоласидан) . Davomini o'qish
Rauf Parfi. Mikalanjelo sevgisi.
Петрарка сонетларидаги оташин муҳаббат, вафо, ҳижрон садолари,Пушкиннинг дўстга меҳри, яширин севгиси, Б.Бойқобиловнинг ҳаёт ҳодисалари мадҳидан фарқли ўлароқ, Рауф Парфи сонетларида изтироб,тириклик, ҳаёт зиддиятлари, қарама-қарши кечинмалар туғёни бетакрор ҳолатда намоён бўлади. «Ҳамлет», «Муҳаббат», «Микеланжело севгиси»,«Қора девор», “Муножот” каби сонет туркумларида дарднинг нечоғли улкан,изтиробнинг эса нақадар чуқур эканлиги ва бошқа хусусиятлар тадқиқотда кўрсатилди. Davomini o'qish
Ikrom Otamurod. «Men endi ketarman pinhon va yolg’iz…»
Истеъдодли шоир Асқар Маҳкам сқар Махкам 1958 йил 27 ноябрда Тожикистоннинг Кофарниҳон туманида туғилган ва 2007 йилнинг 6 мартида оғир касалликдан сўнг Тошкентда оламдан кўз юмган. У том маънода салкам 30 йиллик ижодий фаолияти даврида ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшди. Оташқалб шоирдан «Наврўз», «Тазарру», «Таҳажжуд», «Ишқ», «Ҳақ», «Аналҳақ», «Табриз дафтари» номли китоблари шеърият мухлисларга мерос бўлиб қолди. Davomini o'qish
«Sharq yulduzi» jurnalining 2013 yildagi 1-soni bosmadan chiqdi.
«Шарқ юлдузи» журналининг 2013 йил 1 сонини шахсан мен интизорлик кутаётган эдим. Чунки бу сонда анча йиллар аввал ёзилган ва Мирзо Улуғбек ҳаётига бағишлаган пьесам босилиши режалаштрилган эди. Шунинг учун ушбу сон қўлимга тегиши билан сизни ҳам журнал мундарижаси билан таништиришни ўйладим. Бу ўй асарим босилганини айтиб мақтанишдан эмас, балки мазкур сонда мутолаа қилишга арзийдиган асарлар кўплигини сизга айтиб қўйиш,ҳар доимгидек сизни хабардор қилиш истагидан пайдо бўлди… Davomini o'qish
Hamza Hakimzoda Niyoziy. She’rlar va masallar.
6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929) туғилган кун.
Ҳамза ижоди мустақиллик, истиқлол туфайлигина ҳақиқий баҳосини олмоқда. У ҳеч бир бўрттиришсиз, қўшиб-чатишсиз ҳам XX аср ўзбек адабиётининг атоқли вакили: новатор шоир, ҳозиржавоб носир, истеъдодли драматург, ғайратли театр арбоби, моҳир педагог сифатида замондошлари Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпонлар қаторидан муносиб ўрин олишга ҳақлидир. Davomini o'qish
Xursandbek To’liboyev.Armon.
Ижодкор шахс ҳамиша безовта дедик. Шукур ака «Сирли Дўрмон»дан чиқмасдан, чоғроқ ҳужрасида яшаб, умрининг охиригача ижод қилди… Унга бир пиёла қаҳва ва бир қути сигарет бўлса етарди. Бошқа ташвиши ўз йўлига, аммо (йўқлаб келувчилар унга қайси мақсадда келишиданоқ биларди!) қўлидан келганича, «Ке, шу ҳам Худонинг бир ожиз бандаси-ку? Мендан нима кетибди» деб ўз-ўзига тасалли берарди, эҳтиёжманднинг кўнглини чоғлаб, хурсанд айларди-да, оқ йўл тилаб, дуо ўқирди… Davomini o'qish
4 mart — Sevimli bastakorim Pol Moria (1925-2006) tug’ilgan kun.
Поль Морианинг оҳанрабо мусиқаси, у раҳбарлик қилган оркестрнинг суюкли нағмалари ёшлик йилларимдан бошлаб бутун умрим давомида ҳамроҳим бўлиб келмоқда. Унинг мусиқаси дунёга келиб орттирган бойликларимдан бири десам,адашмайман.
Поль Мориа (Paul Mauriat) 1925 йилнинг 25 мартида дунёга келиб, 2006 йилнинг 3 ноябрида оламдан кўз юмган. Буюк бастакор саксон йилдан сал зиёд умри мобайнида миллионлаб мусиқа мухлислари меҳрига сазовор бўлган асарлар яратди. Энг ғаройиб жойи шундаки,миллионлаб одамлар унинг номини билишмаса-да,мусиқасини билишади,севишади. Davomini o'qish
«Hidoyat» jurnalining 2013 yildagi 1-soni
Севиб мутолаа қиладиган журналларимдан бири: Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг диний-маърифий,илмий-адабий нашри — «Ҳидоят» журналининг 2013 йилдаги 1-сони қўлимга тегди. Журнал мундарижаси ва унинг айрим саҳифалари билан сизни таништиришни истадим. Davomini o'qish
Husan Maqsud. Chin so’z aytish — chin shoir qismati.
Ўтган асрнинг 70-йиллари охири, 80-йиллари бошларида ўзбек адабиётига тоза руҳ, жарангдор овоз, поэтик тозарган соф адабий об-ҳаво кириб келди. Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон, Хуршид Даврон каби ижодкорлар ўша даврлардан бошлаб аввалгидай “катта” одамларнинг кичкина, арзимас, кераксиз юмушлари, ҳатти- ҳаракатлари ҳақида эмас, аксинча, “кичик”, содда одамларнинг катта-катта дардлари, пўртанавор руҳий кечинмалари, уларнинг ташвишлари, кўнгил оламининг турли товланишлари ҳақида куйлашди. Уларни буюк рус халқи, партия, коммунизм каби сафсаталар қизиқтирмай қўйди. Энди уларда оламни поэтик идрок этиш ўзгарди, рамзлар, мажозлар орқали инсоннинг ички кечинмаларини табиат манзаралари билан қоришиқ тарзда тасвирлаш кучайди. Davomini o'qish