Nargiza Odinayeva. Nigohimda gullar tuyg’ular izsiz.

045    Наргиза Одинаева навқирон шеъриятимизга ловуллаган бир даста гул билан кириб келди. Бу гулларнинг ўзига хос ифори, жилвалари ҳақида айтишди, айтишмоқда, насиб этса, яна айтишади ҳам. Шеърият осмонида, маълум бир баландликларда номи Қизириқ деб аталган тафтли макон фарзанди бўлмиш Наргиза шеър айтиб бораётир. Бугун у ёзган шеърлардан бир дастасини сизларга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

“Osmonimiz chaqmoqlarga to’la edi….” Yozuvchi Nodir Normatov bilan suhbat.

09     Ёзувчилик бирор бир косиблик ёки ҳунармандлик эмаски, уни устозлик йўли билан ўргатиб бўлса. Бу бир шундай сирки, унинг калити кўнгилда, кўнгил эса… Яратганга туташ йўлда бўлади. Унинг мақомини кўтариш ёки тушириш эса… ўз қўлингизда, яъни тинмай ўзликни топишда, кузатишда, англашда, таққослашда, минг бир хил йўллардан юриб-юриб, ўзингизга қайтиб келишда. Ёзувчининг ўз дастхати, ўз услуби, ўз овози ана шунда пайдо бўлади. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. Uchar gilamga aylantirsam yetti olamni.

055
20 июн — Шоир Абдували Қутбиддин таваллуди куни

Истеъдодли шоир Абдували Қутбиддин  оламни тасвирлар орқали илғаб, унинг жилвагар манзараларини чизишга интилади. Шу боис шоирнинг шеърий ифода услуби – фалсафий мушоҳада, метаморфозаларга уланиб товланади, ўқувчини сирли ва сеҳрли маъво сари парвоз қилишга чорлайди. Davomini o'qish

Jamol Sirojiddin. G’azallar.

02320 июн — Шоир Жамол Сирожиддин (Хумий)  таваллуд топган кун.

   Жамол Сирожиддин 1955 йил 20 июнда Тайлоқ туман Қозихона қишлоғида туғилган. ТошДУ журналистика факултетини 1981 йилда битирган. Адабий тахаллуси Мавлоно Хумий. 1989 йилдан буён Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. «Бинафша бўй сочлигим”,»Танбур”, «Сиёб оқшомлари”, «Менинг касбим чўпонлик”, «Заҳҳок салтанатинда” каби китоблари чоп этилган. «Асрлар қаҳ-қаҳаси”, «Меҳр-мурувват чашмаси”, «Ал-иксир – Жон малҳами”, «Асалари ибрати” каби драматик асарлари саҳналаштирилган. Шеърлари кўплаб тилларга таржима этилиб, хорижий мамлакатларда чоп этилган. Davomini o'qish

Ibratli umr.Nosir Fozilov portretiga chizgilar & Nosir Fozilov. Mulla Shukur.

021

Таниқли адиб Носир Фозилов 85 ёшга тўлди.

   Мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган кўпдан-кўп ёш қаламкашлар аввал Носир аканинг оқ фотиҳасини олиб, сўнг Адабиёт остонасига қадам қўйганликларига ўзим гувоҳ бўлганман. Уларнинг аксарияти ҳозир таниқли адиблар бўлиб, эл-юрт ҳурматини қозонишган… Davomini o'qish

Lilion Ross. Xeminguey portreti.

005

Саҳифа ХХ аср адабиётининг ёрқин сиймоси  Эрнест Хемингуэй таваллудининг 115 йиллигига бағишланади

Хемингуэй бутун умри давомида учратган турли-туман одамларни ёдида сақлаб қолишга уринар, бировлар ҳақида аввал айтган гапини нотўғри деб ҳисобласа, буни мардона тан олар эди. Мақтовлари ҳам астойдил ва чин юракдан бўлар, ҳар доим одамларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қиларди. У сизни истиқболи порлоқ ёзувчи деб атаб, Жо Пейжем ва Хью Кейси билан қиёслашдан таф тортмасди, айни замонда мақташ учун бу бейсбол юлдузлари тарихини билиш шарт эмас, деб ҳисобларди Хатларини ўқиганда ҳам у худди ёнингизда гаплашиб тургандек туюлар, бу эса жуда ажойиб ва ёқимли таассурот қолдирарди. У саҳий суҳбатдош эди. Davomini o'qish

Anvar Obidjon: Bolalar dunyosi o’sha-o’sha, faqat biz o’zgaryapmiz.

02
Замонга қараб инсон феъл-атвори ўзгариб борганидек, боланинг ўйин-кулгисию, характери ҳам туғилган даври, маконига мослашиб боради. Масалан, бизнинг болалигимизда телевизор бўлмаган. Ҳозирги болалардек телевизор олдида чўзилиб ётиб, кино томоша қилмаганмиз. Шунинг учун ҳам уларга тез-тез «Сенинг ёшинг­да биз китоб ўқирдик, меҳнат қилардик», дея таъкидлайверамиз. Аслида, телевизор, интернет, компьютер болани китобдан узоқлаштиргани бор гап, аммо боладаги иштиёқ, қизиқиш, истаган нарсасини қилишга интилиш ҳали ҳам ўша-ўша. Davomini o'qish

Ловушка для «агента Смита».

021
21 июня 1905 года родился знаменитый философ и писатель, один из основоположников экзистенциализма, Жан-Поль Сартр

Как признавался сам философ, он с детства чувствовал себя «опешившей тлёй, существом без смысла и цели, ни Богу свечка, ни чёрту кочерга». Как же удалось «опешившей тле» выйти в дамки и стать идолом бесшабашного Парижа? Davomini o'qish

U.Livingston Larned. Otaning pushaymoni.

087
Сен лом-мим демадинг, бироқ бирдан чопиб келиб, бўйнимдан қучоқлаб олиб, мени ўпа кетдинг. Сенинг қўлчаларинг мени меҳр-муҳаббат билан қисар, Худованди каримнинг кўнглингга солган бу меҳри менинг эҳтиётсизлик билан йўл қўйган муносабатимни ҳам буткул ювиб юборган, адойи тамом қилган эди. Шундан сўнг сен жажжи оёқчаларингни бир-бир босиб, зинадан юқорига чиқиб кетдинг.
Шундан кейин менинг қўлларимдан газета сирғалиб тушиб кетди, бутун вужудим даҳшатли, кўнгилни айнитадиган бир қўрқув қамраб олди.
Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Onaizor.

01
Ўғлидан хушхабар келди-да. Неча йиллар интиқ бўлиб кутганди бу дамларни. Кеча қўшниси Турсиной қоранинг боласи унинг жигарбандини учратанлигини, шу жума онасини кўришга боришини айтганини суюнчилаб кирди. Аввало уч кун олдин худо дилига солиб, тушида аён қилганди ҳам: тиниқ булутлар сузиб юрган мусаффо осмон қаъридан бир оппоқ кабутар учиб чиқиб елкасига қўнувди. Davomini o'qish

Aleksandr Minkin. Cho’qin,o’zbek!

06
“Рус православ черкови (РПЧ) меҳнат муҳожирларига тарқатиш ниятида Библияни ўзбек тилида нашр қилмоқчи”. Афсуски, “МК”да “Кун қувончи” ёки “Хуш хабар” (Инжил сўзининг маъноси Благая весть, яъни Хуш хабар деб таржима қилинади- тарж.) деган рубрика йўқ. Бўлса бундай янгилик учун айни муддао бўларди.
Қизиқ, россияликларнинг қанчаси, неча фоизи Библияни ўқиб чиқишган? Саволни аниқроқ қилиб берайлик: россиялик ўрисларнинг нечтаси бу китобни ўқиган? (доғистонликлар, чеченлар ва бошқалар хақида сўраб ўтирмаймиз ҳам). Davomini o'qish

Bektemir Pirnafas. She’rlar.

81   Бектемир Пирнафасов 1975 йилда Бухоро вилояти (Бугунги кунда Навоий вилояти таркибидаги) Навбаҳор туманидаги Кавоби қишлоғида туғилган. 1998 йили Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факултетини тугатган. Бир неча йил давомида Ўзбекистон телерадиокомпаниясида,Жаҳон» матбуот агентлиги фаолият юритган.«Тонг ёқаси» (1996) номли шеърий китоби нашр этилган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида хизмат қилмоқда. Davomini o'qish