Alan Marshall. Quyosh qo’shig’i.

055
“Ёшлигимда”, — дея эслаганди адиб бир интервьюсида, “мен шуни англаб етгандимки, ёзувчи одамлар ҳақида ёзишдан аввал улар билан дардлашиши зарур экан. Мен ўз кўзларим билан кўрганларимнигина қаламга олишга аҳд қилдим. Шундай қилиб, фургонга чиқдиму дунё бўйлаб саёҳатга отландим, сафарим давомида ёлғизликда қийналиб, азоб чекаётган одамлар билан юзма-юз келдим.” Davomini o'qish

Chezare Paveze. She’rlar

097
Машҳур шоир, адиб ва таржимон Чезаре Павезе Италиянинг Кунео вилоятидаги Санто-Стефано-Бельбо шаҳарчасида туғилган. Турин университетининг инглиз адабиёти бўлимида таҳсил олган. Дефо, Диккенс, Мелвилл, Жойс, Ш. Андерсон, Г. Стайн, Фолкнер, Дос Пассос асарларини итальянчага таржима қилган. Оиласи тазйиқи остида фашист партиясига аъзо бўлган, аммо аксилфашист фаолият олиб боргани учун партиядан ўчирилган. Урушдан кейин коммунистларга яқинлашган. Америкалик киноатриса Констанс Доулингга бўлган муҳаббати фожиали якунланган. 1950 йил 26 август куни ўз жонига қасд қилган. Davomini o'qish

Sayfiddin Sayfulloh. Abadiy Vatan hikmati

055
Навоий ғазаллари вақти-вақти билан инсонни хокисорликка ундаб, унга муҳаққақ ўлимни эслатиб туради. Зотан, ҳар бир киши асли туфроқ бўлгани ва яна туфроққа қайтиши муқаррар эканини ҳис қилиб яшаса, унинг қалби уйғоқ бўлади. Бундай инсон такаббурликдан сақланади. Пайғамбаримиз с.а.в. тупрокда ўтириб нон ер ва: “Мен бандаман ва бандаларга ўхшаб таом ейман” дер эканлар. Аҳмад Яссавий ҳазратлари ҳикматларида “аслим туфроқ, наслим туфроқ, жисмим туфроқ” дея инсонларни мушоҳадага ундайди. Дарҳақиқат, тупроқда инсон моҳияти яширин. Davomini o'qish

Bahodir Qobul. Yangi oy — sunbula

09    Икки бошли калхат сурати туширилган хос вагонни етаклаган паровоз бир нарсадан қуруққолгандек ҳансираб, Самарқанддан саҳар мардонлаб йўлга чиқди. Атрофни аччиқ-сассиқҳид босди. Хайрлашаётган баҳорнинг намтоб ҳавосига ўрлаган қора тутун ичра поезд юрар йўлини тусмоллаб борарди... Davomini o'qish

Blez Paskal. Hikmatlar

076

Бизнинг бор-йўқ фазилатларимиз фикрларимизда мужассамдир. Шу боис биз фазо ва вақт билан эмас, балки фикрларимиз билан юксалмоғимиз лозим. Зотан, биз ҳеч қачон фазо ва вақтни тўлдиролмаймиз. Жўяли фикрлаш ахлоқийлик ибтидоси. Davomini o'qish

Xorazmiy. Muhabbatnoma

082
Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»си ўзбек мумтоз адабиётидаги нома жанрининг илк ёрқин намунаси саналади. Албатта «Муҳаббатнома» фақат номалар йиғиндиси эмас, унда ғазал, қитъа, фард каби кичик лирик жанрларга хос асарлар ҳам мавжуд. Лекин асардаги ўн бир нома асар тузилишининг бош хусусиятини белгилайди. Шоир шундан келиб чиқиб “нома» сўзини асар номига ҳам чиқазган. Хоразмийнинг номанавислик анъанасини адабиётимизда Хўжандий «Латофатнома»си, Юсуф Амирий «Даҳнома»си, Саид Аҳмад «Таашшуқнома»си, Саййид Қосимий «Ҳақиқатнома»си ва «Садоқатнома»си билан давом эттирди. Davomini o'qish

Rasul Hamzatov. Ulug’ she’riyat uchun

023
ХХ асрнинг улуғ шоирларидан бири, авар халқининг севимли фарзанди Расул Ҳамзатов номи ўзбек китобхонларига жуда яхши таниш. Дунё адабиётида ўз овозига эга бўлган бу ижодкорнинг адабиёт, шеърият, ватан ва инсонийлик мавзусида битилган асарлари ҳам ўзига хосдир. Davomini o'qish

Наши внутренние часы («La Vanguardia», Испания)

002
Время всегда приковывало к себе пристальное внимание человечества и было предметом исследования со стороны самых различных дисциплин: физики, философии, психологии, богословия, биологи и даже поэзии и изобразительных искусств. Можно было бы возразить, что время — это нечто внешнее по отношению к нам, поскольку смена дня и ночи происходит из-за вращения Земли, а времена года меняются из-за вращения Земли вокруг Солнца. И все же, время имеет для нас столь большое значение, что, даже если не обращать внимания на эти внешние перемены, эти циклы заложены в нашем мозгу, если не в генах. Мы называемых их циркадными ритмами. В переводе с латыни это означает то, что сменяет друг друга в течение дня. Наука о них называется хронобиологией. Davomini o'qish

Jozue Karduchchi. She’rlar

02
Нобель мукофоти соҳиби (1906) Жозуэ Кардуччи Италиянинг Тоскана вилоятида туғилган. Флоренцияда мактабни битиргач, Пиза университетининг адабиёт факултетида ўқиди. 1860-1904 йилларда Болония университетида дарс берди. У 1890 йилда бир умрга сенатор этиб сайланган. Ўн ёшидан шеърлар ёзган шоир “Ямблар ва эподиялар”, “Янги шеърлар”, “Қасидалар”, “Шеърий оҳанглар” каби китоблари билан ХХ аср итальян шеъриятининг энг машҳур вакилига айланди. Асарлари дунёнинг бир қатор тилларига таржима қилинган. Davomini o'qish

«Tafakkur» jurnalining 80-soni sahifalarida

002
Фикр аҳли суйиб мутолаа қиладиган «Тафаккур» журналининг жорий йилдаги 3-, умумий ҳисоб бўйича эса 80-сони нашрдан чиқди. Чоп этила бошлаганига йигирма йил тўлган журналнинг «тўёна» сонида ҳам муштарийларни теран мулоҳазага ундовчи материалларга кенг ўрин берилган. «Давлат қачон жамият назорати остида бўлишни хоҳлайди? Қачонки, у ўзининг тўғри йўлдан бораётганига, инсон манфаатларига хизмат этаётганига қатъий ишонса. Бугун давлатимизда ўзига ана шундай ишонч мавжуд ва бу юртимиз равнақи учун мустаҳкам пойдевор бўлаётир». Davomini o'qish

Isajon Sulton. O’rmondagi kulba

022
Ичимдаги сурур қайдан пайдо бўлганини билмасдим. Бу ўрмон менга ёқар, кечагина минг хил ташвиш билан пешона тириштириб юрган бўлсам, энди ҳаммасини унутгандек, хаёлимга «Қара-я, ўрмон жонга роҳат бахш этаркан-ку» деган ўй ортидан «Нима бўлганда ҳам инсон табиатнинг фарзанди, бағрига тортаверади-да» дегандай «жиддий фикр»лар ҳам келмоқда эди. Davomini o'qish