Как месяц рождения ребенка влияет на его успеваемость

09
Месяц рождения детей напрямую влияет на их успеваемость в школе, зрелость по отношению к одноклассникам и даже выбор будущей профессии. И все это никак не связано со знаками Зодиака. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy. Ikki maqola: Jaholat dardlaridan & Teyotur nima?

022Жадидчилик ҳаракатининг сардафтари Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 140 йиллигига

Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) — ХХ аср ўзбек адабиёти, матбуоти, маданиятининг атоқли намояндаси. Миллий драматургия ва саҳна санъатининг шаклланиши, янгича илғор ҳамда серкўлам публицистиканинг вужудга келиши унинг номи билан боғлиқ. Беҳбудий даврнинг энг илғор ҳаракати — жадидчиликнинг Туркистондаги асосчиси ва раҳнамосидир. Ўзбек ҳаёти, миллий тафаккури тарихида ёрқин из қолдирган адибнинг асарлари, эскирмас ўгит-ғоялари доимо қадрлидир. Davomini o'qish

Umberto Eko. Olovga qarab ertak so’zlamoq.

009
Ҳақиқий таълим ўқитувчининг жонли муносабатда ўқувчига кўрсатадиган ўрнагидан иборат. Бу бошланғич мактаб билан бир қаторда университетга ҳам тааллуқлидир. Замонамизнинг муаммоси шундаки, ўқувчининг ўқитувчи билан бевосита муносабати сустлашиб бораётибдигина эмас, бутунлай йўққа чиқмоқда. Davomini o'qish

Nabi Jaloliddin. Endi kuz. She’rlar kitobi

04

Наби Жалолиддин. Энди куз… Шеърлар. Тошкент. «Adib» нашриёти, 2014 / Nabi Jaloliddin. Endi kuz… She’rlar. Toshkent. «Adib» nashriyoti, 2014

Истеъдодли шоир Наби Жалолиддин шеърият ихлосмандларига яхшигина таниш. Шоир ўзининг навбатдаги китобини ўз мухлисларига тақдим этди. Китобга киритилган ижод намуналари шоирнинг сўнгги йиллардаги кўнгил изланишларидир. Мавзулар ранг-баранглиги ва ташбеҳларнинг ўзига хослиги ўқувчини беэътибор қолдирмайди. Фалсафий хулосалар ва теран тасвирлар кишини беихтиёр тафаккур қилишга чорлайди.
Davomini o'qish

Rasul Hamzatov: U e’tirof, yo isyon, yo tarsaki, yo o’pich

011

8 сентябрь – Доғистон халқ шоири Расул Ҳамзатович Ҳамзатов таваллуд топган кун

Доимо меҳр уфуриб турадиган бу овоз шу қадар дағал эдики, ундан ижирғанишга монанд “оҳанг” тараларди. “Интервью-пентервью бермайман… Одаммисизлар ўзи, сиз ўзбеклар…” деди-да, шарт трубкани қўйиб қўйди Расул Ҳамзатов. Қулоқларимга ишонмасдим, наҳотки рост бўлса эшитганларим?! Ким, ким, аммо бизларни мудом биродаримиз деб таъкидлаб, ўзбеклар ҳақида гап борганида, тилидан бол томадиган Расул оғанинг шундай дейиши ҳатто, тасаввуримга сиғмасди. Davomini o'qish

Talant Bek. Mangu afsona

Ashampoo_Snap_2017.07.08_12h06m24s_001_.pngТалант Бек. Мангу афсона. Шеърлар ва достон.Тошкент,»Тезкор нашр маркази»,2014 йил,273 бет. Муҳаррир Ҳусан Мақсуд / Talant Bek. Mangu afsona. She’rlar va doston.Toshkent,»Tezkor nashr markazi»,2014 yil,273 bet. Muharrir Husan Maqsud

Талант Бек — муросасиз шоир. Унинг лирик қаҳрамони Замон ва Макон, Ҳаёт ва Мамот ўртасида чаппар уриб, саргардон кезинадиган одам. У доим бедор. Davomini o'qish

Hayot soqmoqlari. Bahodir Yo’ldoshev portretiga chizgilar. Videofilm

07

7 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кун.

Бугун — 7 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти, санъат арбоби, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 69 ёшга тўлади. Гурунгдош жўралариму даврадош дўстларим,мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида яшайдиган театр ва Баҳодир Йўлдошевнинг ихлосмандлари номидан акани муборак кун билан чин юракдан табриклайман ва яна узоқ йиллар бизга ҳамнафас бўлиб юришларини тилайман. Davomini o'qish

Shuhrat Matkarim. Avval va keyin

Ashampoo_Snap_2017.09.19_13h30m34s_001_.png   Баҳром эса қишлоқ мактабидаги ўқитувчининг ўғли эди. Аъло ўқир, ҳар йили тинмай фан олимпиадаларига қатнашар ва албатта, уларнинг кўпчилигида ғолиб бўлар эди. Шунинг учун мактабда унинг обрўси баланд, ўғил болаларнинг кўпчилиги унга ҳасад кўзи билан қарар, қизлар эса у билан дўстлашишга ҳаракат қиларди. “Ҳамма яхши нарсалар фақат меники бўлиши керак”, деб ўйлайдиган Каромат эса тезда Баҳромга ҳам эга чиқиб қолди. Davomini o'qish

Shodmonqul Salom: Odamga ishonaman,hayotni sevaman!

Ashampoo_Snap_2016.12.23_13h29m25s_002_.png    Бугун нима кўп: газета-ю журнал кўп. Кўпларини очасану ёпасан, очасану ёпасан. Одам боласи ўқишига арзийдиган сўз йўқ, жумла йўқ. Бундай газеталар айниқса марказда кўпайиб бормоқда. Олди-қочдини ёзадиган газеталар бемаза қовуннинг уруғидек кўпайган. Мен шунча зиёли инсоннинг эътиборига лойиқ бўлмаган, ҳатто «очасану ёпасан»га ҳам арзимайдиган нашрлар ичида ўзимга маъқул бир газетани топиб олганман. Унинг номи “Сурхон ёшлари”. Термизда чоп этилади.Журналистика факультетида ўқимагани учун майиб бўлмаган, ўз сўзи ва кўзи бор ёшлар томонидан тайёрланадиган газетанинг ҳар бир сонини мароқ билан ўқийман. Бугун газетада босилган бир суҳбатни сизга илиндим. Насиб бўлса, кейин ҳам бу илиниш давом этажак Davomini o'qish

Odil Ikromdan Olima Nabizodaga ikki maktub

044
Мактубот азалдан ўзбек адабиётида мавжуд бўлган. Биргина Алишер Навоий мактубларини эслаш кифоя. Аммо, афсуски, замонавий ўзбек адабиётида ижодкорларнинг ўзаро ёки турли сабаблар билан ёзилган мактублари бармоқ билан санарли ҳолатда қолиб кетмоқда. Ҳолбуки, мактуб жанри адабиёт ва адиб дунёқарашини, ижодий оламини англашга хизмат қилувчи нодир манба ҳисобланади. Бу соҳада ҳам ўнгланиш бўлади, деган умид билан  сизнинг назарингизга истеъдодли шоир Одил Икромнинг шеъриятда ўз йўли, ўз овозига эга Олима Набизодага ёзган икки мактубини тақдим этамиз. Davomini o'qish