Инглиз шоири Сэмюэл Тэйлор Колриж 1797 йил ёз кунларининг бирида ғаройиб оҳангли ва қатъий қофияга солинган “Қубла Хон” (“Ҳубилай Хон”) достонининг эллик мисрадан иборат парчасини туш кўрди. Эсдаликларида ёзишича, у ўша вақтлар Эксмур атрофидаги уйида ёлғиз яшар ва хасталиги боис кўкнор ичишга мажбур бўлган эди; у шу алфозда Пэрчэс қаламига мансуб Қубла Хон ҳақидаги асарни, Марко Поло Ғарб ўлкалари узра шавкатини тараннум этган ҳукмдор ҳақидаги асарни мутолаа қилишга тутинди; Қубла Хоннинг сарой барпо этиши ҳақида сўз борган жойга етгач, мудроқ уни ўз забтига олди. Davomini o'qish