Oybek. Sozim & Ibrohim G’afurov. Oybek bizning hayotimizda

Ashampoo_Snap_2017.12.16_22h38m40s_001_.png10 январ — Устоз шоир Ойбек таваллудига 110 йил тўлади

   Биздан бир боғ ошиб ўтсак, Қичқириқ ва Калковуз сойларининг Тахтапулдан нариги бетида Ойбеклар, Миртемирлар, Қуддус Муҳаммадийлар, Абдулҳақ Абдуллаевлар яшарди. Бизга «Қутлуғ қон» ёки «Навоий»ни қайта-қайта мутолаа қилган чоғларимизда Тахтапулнинг шоввасининг гувиллаши билан бирга Ойбекнинг ҳансираб ишлаётгандек буюк нафаси келиб турарди, ё мен гўдакка шундай туюларди. Davomini o'qish

Samariddin Sayyidzod. She’rlar

021    Самариддин Саййидзод ҳақида унинг шаҳрисабзлик эканлигидан бошқа бир гап билмайман (Бугун менга Ўроз Ҳайдар ёзган қисқа хатдан билдимки, Самариддин Чироқчидан, Ўроз дўстим билан ҳамқишлоқ экан). Davomini o'qish

Abdulla Sher. Oybek, oy va koinot yoxud darveshlik rutbasi

08

Бугун Ойбек шеъриятига синчиклаб назар солсангиз, унда услуби, тили бир хил икки шоирни кўрасиз: бири – ўз даври ва жамияти талабларига мажбуран бўйсунган, шу жамият ичида ички исёнини бостириб яшаган ижодкор. У – бизга таниш ва машҳур Ойбек, “Товушим”, “Темир ҳақида”, “Йигирма ёшлилар билан суҳбат”, “Ватан қасидаси”, “Раиса” сингари замон руҳи билан суғорилган шеърлар муаллифи. Иккинчиси, уни ўраб турган воқеликни эмас, шоирона қалбни воқелик сифатида тақдим этган, ўз даври ва жамияти чегараларидан чиқиб кетиб, унга Коинот юксаклигидан, Коинот миқёсийлигидан туриб шеърий нигоҳ билан тикилган, бизга деярли нотаниш Ойбек. Davomini o'qish

Zarifa Saidnosirova. Oybekka qarshi hujum

08

10 январ – Атоқли адиб ва тенгсиз шоир Ойбек таваллудининг 100 йиллиги

   Абдулла Қодирий ва Чўлпонлар номи тилга олинмай қўйган узоқ йилларда Ойбекнинг «Қутлуғ қон» ва «Навоий» романлари ўзбек китобхонларининг бирдан-бир севимли асарлари сифатида ўқилди…Лекин шу чоқларда Тошкентда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси атрофида Уйғун бошчилигида айланиб юрган гуруҳ Ойбекни оёқдан чалиш ниятида иш бошлаганди. Кўп ўтмай, Уйғун ўз мақсадига эришиб, уюшмага раис бўлиб олди ва Ойбекка қарши қаттиқ кураш бошлади. Унинг бу ғаразли ниятига Мильчаков, Шевердин, Ойдин, Мирмуҳсин, Воҳид Зоҳидовлар шерик бўлдилар.. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. She’rlar. Shoirning o’zi oqigan

002

   Анваржоннинг илк шеърларини ўқиганимдаёқ, бу ижод намуналари содда ва самимийлиги, шу билан бирга мантиқнинг кучлилиги, катта фалсафаси мени ҳайрат ва ҳаяжонга солганди. Ўшандаёқ мен вақти келиб, Анвар Обиджон халқимизнинг энг эъзозли ва суюкли шоирларидан бири бўлиб етишишига чин кўнгилдан ишонгандим (Эркин Воҳидовнинг  “Анвар Обиджон билан фахрланаман” мақоласидан). Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Bolaligim & Abdug’afur Rasulov. Ijodiy o’zlik sari

001

8 январь — Атоқли ёзувчи ва шоир Анвар Обиджон таваллуд топган шоир

Анвар ака билан  «Ёш гвардия» нашриётида узоқ йиллар  (бир бўлимда, бир хонада) бирга  ишлаганмиз. Ўша пайтлар нашриётнинг деворий газетасига ажойиб шоир дўстимиз Муҳаммаджон Раҳмон Анвар акага бағишлаб бир ҳазил шеър ёзганини эслайман (Афсуски, дастлабки икки сатри ёдимда қолган):

Келиб Олтиариқдан
Ёзар олти жанрда…
Davomini o'qish

Usmon Azim: Shoir kichkina odam emas

04

“Шеър техникаси ўзлаштиргандан кейин ёзаверади-да” дейдиганлар ҳақида. Бу — ижоднинг моҳиятини билмайдиганларнинг гапи. Янгиликни илғашни истамайдиган эринчоқ писхандаси. Ҳаваскорнинг — тагида ночорлик ётган — беписанд лафзи. Чунки шеър техникаси ўрганилмайди. Шоир бўладиган одам болалигидаёқ кўнглига учиб кирган аллақандай оҳангларни шеърий сатрларга айлантиришни ўз-ўзидан билади. Бу нарса унинг вужудида бўлади. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Millatni uyg’otgan adib

01

Ойбек таваллудининг 110 йиллигига

Анча вақтгача мен Ойбек аканинг нега бу одамнинг гуноҳини кечиргани сабабини англаёлмай юрдим. Менга қолса, шахсан мен уни кечира олмасдим. Лекин Ойбек ака мен эмас, Ойбек ака-да. Эҳтимол, у Толстойнинг «Ёвузликка ёвузлик билан жавоб берма», деган ақидасига амал қилгандир. Ҳар ҳолда, кейинроқ ўйлаб қарасам, бировнинг гуноҳидан ўтган Ойбек ака янада олижаноброқ ва салобатлироқ кўриниб кетди. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Tosh kelinchak

122

Таниқли ёзувчи Исажон Султоннинг шу кунларда қоғозга тушган яп-янги ҳикоясини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳикояда севгининг кучи, унинг инсон тақдирини, характерини нечоғли ўзгартириб юбориши акс этган. Биламизки, ишқ-муҳаббат тоғларнинг белини букади, кўкка мағрур бўй чўзган азамат дарахтларни ерга энкайтириб қўяди, ишқ дардига чалинган дарё ўзанини ўзгартириб юборади. Хуллас, севгига дуч келган инсон гўё бошқатдан яралгандек бўлади (Раҳимжон Раҳматнинг FB саҳифасидаги ёзувдан). Davomini o'qish

Alisher Nazar. Vola. She’rlar kitobi

021

Алишер Назар. Вола. Шеърлар — Тошкент, Akademnasr, 2014 — 96 бет / Alisher Nazar. Vola. She’rlar — Toshkent, Akademnasr, 2014 — 96 bet

    Алишер Назарнинг шеърларини унинг ўзи тўғрисидаги иқрорлардан иборат дейиш мумкин. У – оламу одамиятга йўл фақат ўзи, ўзининг кўнглию амаллари орқали ўтишига иймон келтирган ижодкор. Кўпчилик шеърларда ё туйғу, ё фикр босимлик қилади. Алишер Назар лирикаси ўйларнинг туйғулар, туйғуларнинг эса ўйлар билан уйғунлашуви натижасидир. У туйғунинг фикр етовида юришини истамаганидек, ўйнинг туйғулар ортида қолиб кетишини ҳам хоҳламайди . Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Tiriklik nafasi — betakror chog’lar

011

   Эътиборингизга атоқли шоир Абдулла Ориповнинг куни-кеча адабиёт ва санъат газетасида босилган «Тириклик нафаси — бетакрор чоғлар» номли туркум шеърларини ҳавола этамиз, устоз сиҳат-саломатлик, янги шеърлар ёзишда тўхтамасликни тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Odil Yoqubov. O’lmas siymo

021

 Ойбек таваллудининг 110 йиллиги олдидан

   Халқимизда ўлмас сиймо, деган яхши бир гап бор. Ҳалқ ўзининг энг катта мутафаккирлари, улкан олим ва санъаткорларини шундай деб атайди, бу билан халқ ўзининг чексиз меҳри, иззат-ҳурмати, буюк ифтихорини изҳор этади. Ана шундай ўлмас сиймолардан бири Устод Ойбекдур. Davomini o'qish