Parijdagi terrorchilik «Hollivudcha» sahnalashtirilgan tomoshamidi?

032

Муҳаммад алайҳиссалом карикатураларини эълон қилган Charlie Hebdo сатира журнали нашриётига 7 январь куни эрталаб уюштирилган ҳужум жаҳон оммавий ахборот воситаларининг асосий мавзусига айланди. Хабарларда қуролланган учта эркак бино ичига бостириб кириб ўт очишганива ҳужум натижасида 12 киши ҳалок бўлгани, 20 киши жароҳат олгани айтилмоқда. Бироқ, террорчилик ҳужуми содир бўлган куниёқ баъзи интернет нашларда асл ҳодисанинг муқобил варианти билан боғлиқ хабарлар пайдо бўлди. Хусусан, Livejournal сайтида эълон қилинган хабарда террорчилик ҳодисасидаги баъзи шубҳали ҳолатлар ҳақида сўз боради.

045

008
ПАРИЖДАГИ ТЕРРОРЧИЛИК «ҲОЛЛИВУДЧА»
САҲНАЛАШТИРИЛГАН
ТОМОШАМИДИ?
Интернет тармоғидан олинди
044

Бу ҳақда яна ўқинг:
Версия кровавой бойни в Париже
Моссад атакует Париж
MOSSAD ATTACKS CHARLIE HEBDO
Главред арабского издания: атака в Париже – предлог для вторжения Франции в Ливию
За терактом во Франции стоят США и Израиль
О главных версиях теракта в Париже
«Я не Шарли»
В Париже пролили кровь, чтобы старушка Европа окончательно легла под Америку

005

044

Муҳаммад алайҳиссалом карикатураларини эълон қилган Charlie Hebdo сатира журнали нашриётига 7 январь куни эрталаб уюштирилган ҳужум жаҳон оммавий ахборот воситаларининг асосий мавзусига айланди. Хабарларда қуролланган учта эркак бино ичига бостириб кириб ўт очишганива ҳужум натижасида 12 киши ҳалок бўлгани, 20 киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Бироқ, террорчилик ҳужуми содир бўлган куниёқ баъзи интернет нашларда асл ҳодисанинг муқобил варианти билан боғлиқ хабарлар пайдо бўлди. Хусусан, Livejournal сайтида эълон қилинган хабарда террорчилик ҳодисасидаги баъзи шубҳали ҳолатлар ҳақида сўз боради.

Олланд сценарийга риоя қилмаган кўринади

Франция президенти Олланднинг воқеа жойида террорчилик ҳужумидан бор-йўғи 10 дақиқа ўтар-ўтмас пайдо бўлиши шубҳаларнинг бошланғич нуқтаси бўлди. Ҳужум амалга оширилган куни кечки хабарларда Франсуа Олланднинг воқеа жойига орадан бир неча соат ўтганидан сўнг етиб келгани алоҳида урғу билан таъкидланди. Бироқ, орадан «бир неча соат ўтиб» Олланд етиб келган вақтда ҳужумда жабр кўрганларни эндигина тез ёрдам машиналарига ортишаётганди. 8 январь куни соат 05:26 дақиқа ўтганда Россия 24 телеканалида эса Олланднинг воқеа жойига ҳужумдан ярим соат ўтиб етиб келгани хабар берилди.

Хавфсизлик протоколига кўра мамлакат биринчи шахсларининг теракт ҳудудига кириб боришларидан олдин эҳтимолий миналаштиришга қарши амалиёт ўтказиш талаб қилинади. Фақат ушбу текшириш процедураларидан сўнгина давлат раҳбари террорчилик ҳужуми содир қилинган ҳудудга кириб келишлари мумкин. Бироқ, Олланд воқеа жойига кириб келган вақтда ҳеч қандай искович итлар ҳам, мина қидирувчи мутахассислар ҳам кўринмади.

Жиноят содир бўлган бинонинг ўзи ва унинг атрофидаги бутун мавзелар ўраб олиниб тезкор-қидирув амалиётлари бажарилиши керак бўлган жойда Олланд пайди бўлди ва матбуот анжумани ҳам ўтказди!

Ҳали ҳужумни уюштирган шахслар қўлга олинмасдан туриб мамлакат президентининг жиноят жойига кириб боришига хавфсизлик хизмати қандай йўл қўйиши мумкин?

Кейинги воқеалар эса шубҳаларни янада оширади.

Матбуот анжумани ўтказаётган Олланд ўзининг оташин нутқи давомида «мусулмон варварлигига ва террорчилигига қарши умум-оврўпа курашига» Россияни ҳам қўшилишга даъват қилишини унутмади.

Январ охиригача террорчилик учун вақтимиз бор

Livejournal журналининг декабрь сонидан:

— Францияда ҳали ҳеч қандай йирик террорчилик ҳужуми содир бўлмаган, шундайми?
— Шошилманг, ҳали январь охиригача вақтимиз бор.

Полициячининг ўлдирилиши билан боғлиқ шубҳалар:

— ерда узала ётган полициячида ҳеч қандай жароҳат излари йўқ, балки йиқилиб тушгандир?
— полициячига бўш ўқ (холстой) отилганлигини кўрсатувчи аломатлар бор;
— одамнинг бошига оддий тўппончадан ўқ узилганда ҳам асфальт устида қандайдир из қолиши керак. Бизнинг ҳолатда эса оддий тўппонча эмас, балки бор-йўғи 40 см узоқликдан Калашников автоматидан ўқ узилган! Бироқ ҳеч қандай из йўқ!

Масхарабозлар воқеа жойига кийиниб келишганми ёки етиб келганларидан сўнг кийимларини алмаштиришганми?

Видеолавҳанинг сўнги варианти айни пайтда Charlie Hebdo журналида ҳам ўриндошлик асосида ишловчи «Гаарец» исроил газетаси журналистининг қўлида пайдо бўлиб қолди!

Негадир CNN полициячини бошидан отиш саҳнасини кесиб ташлади…

бу кимнинг оёқ кийими — меники. Ал-Қоида фахрийлари ва бешафқат профессионаллар Парижда тайёргарликдан ўтишмоқда. Бостонда ҳам ҳар тарафга оёқ кийимлар ирғитиб кетилганди.

09

Бошига рақам қўйилган одам

Ҳужум натижасида жабр кўрган 32 та жабрланувчи учун атиги иккитагина тез ёрдам машинаси етиб келди (балки ёқилғини тежашгандир) ва аравада бошига 2 рақами қўйилган одамни олиб кетишди. Уни нима сабабдан ечинтиришди ўзи? Танасида ҳеч қандай жароҳат излари ҳам йўқ!

03

Гувоҳларнинг сўзларига кўра террорчилар бинодагиларни номма-ном танлаб ўлдиришган. Ахир бунинг учун камида 20 дақиқа вақт кетиши керак эмасми? Бунинг устига террорчилар ҳужумдан сўнг узоғи билан 30 сония ичида ёпиб ташланиши керак бўлган кўча орқали машинада бемалол чиқиб кетишган. Балки йўлда улар президент Олланд кортежи билан ҳам рўбарў бўлишгандир.

«Ҳужум қилганлар йўлда учраган нотаниш бир одамларга ўзларининг Ал-Қоида аъзолари эканлигини айтиб кетишган». Афтидан террорчилар сўзга чечан кўринади.

Воқеалар ривожи эрталаб соат 11:00 дан 11:15 гача бўлган қисқа бир вақтда бўлиб ўтди. Оммавий ахборот воситаларида эса соат 14:09 да хабар берилди:
1. Ҳужум уюштирилган пайтда кўчада биронта инсон зоти йўқ эди. Бу полициячилар ҳам доҳил. Бутуе воқеалар «мотор» буйруғи асосида тасвирга олиш майдончасидаги режимдаги сингари содир бўлди.
2. «Гувоҳ» деб аталган шахслар томонидан олинган видео тасвирларда эса монтаж аломатлари яққол сезилиб турибди.
3. Париж шаҳри аҳолисида уяли телефон йўқ ёки ундан қандай фойдаланишни билишмайди.
4. Тез ёрдамга муҳтож бўлган жами 32 та жасад бор, бироқ тасвирларда уларга айни 3-4 та тиббий персонал хизмат кўрсатмоқда.

04

5. Бинонинг ичкарисида террорчи бормиди?
Нашриёт дерезасига ташқаридан ўқ узилган. Бу ташриф ҳақидаги огоҳлантирувмиди?

022

Charlie Hebdo журнали муаллифларидан бири тасвирий санъатнинг «ғаройиб тури» билан шуғулланмоқда! Журнал ходимларида руҳий муаммолар ҳам борга ўхшайди.
09
Charlie Hebdo журнали муаллифларидан бири иш жараёнида

Кўриб турганингиздек, воқеалар ривожини ҳақиқат деб аташга тўсиқлар, шубҳалар ва гумонлар сероб.

Энди «дунёнинг энг илғор оммавий ахборот воситалари» учун мусулмон дунёси деган нарса йўқ. Буни қуйидаги расмдаги АҚШнинг АР нашри ходимлари тасвирланган расм ҳам тасдиқлаб турибди!

001
АҚШнинг АР нашри ходимлари

Қуйидаги видео-лавҳада эса фош қилувчи таҳлиллардан яна бирини томоша қилишингиз мумкин:

033

19

03

021

(Tashriflar: umumiy 714, bugungi 1)

Izoh qoldiring