Ҳижрий VIII асрнинг охирлари, мелодий XIV аср ўрталарида Шарқда икки буюк турк ҳукмдори яшар эди. Булар борғон сайин ўз қувват ва мавқеларин оширмоқда, жаҳонгирлик сиёсатларини кучайтмакда эдилар. Бу икки ҳукмдорликдан бириси Шарқда ва бириси эса Ғарб тарафларида ҳаракат этарди. Ғарб тарафидағи, кичик Осиёда Усмонли подшоси Султон Елдирим Баёзид бўлиб, шарқ тарафидағи эса, Ўрта Осиёдаги турк амири Темур Кўрағон эди. Davomini o'qish
Oy: Апрель 2016
Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (2)
Шу пайт музейнинг кичик эшигидан беш-олти милиционер кириб келганини, уларнинг орасида шаҳар милицияси бошлиғи ҳам борлигини кўриб, Юсуповни ваҳима босди. “Наҳотки, музейга ўғри тушган бўлса? Ахир, ўғирланадиган нарсаларни аллақачон ўғирлаб кетишган-ку!” – дея ингради у ичида алам билан.
— Бибихоним қаерда?! – деб сўради шаҳар милициясининг бошлиғи… Davomini o'qish
Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. III qism
Бу шоир шеърлари энг аввал бугунги қўшиқчилик талабларини қондиришга тўла сафарбар этилган ва, шубҳасиз, унинг айни кундаги дидига яраша. Қўшиқчилик “маҳсулоти” эса, ўз навбатида, кенг оммага – бадиий диди ўтмаслашиб бораётганидан нолиётганимиз жамиятимизнинг қарийб ярмини ташкил қилувчи ёшларга мўлжалланган. Бошқача айтсак, шоир “керак пардани топган”, шу боис пайдар-пай шеър битиб, бастакорлар пешма-пеш куй басталаб, хонандалар ёниб-ёндириб куйлаб туришибди… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Aqlli kulgi yoxud kulgili aql
Олим бўлсанг — алам сеники…. Дарёлар, океанлар, осмонўпар тоғлар на номини билади, на ўзига битилган мақтовларни тушунади — лекин яшайверади, камайиб қолмайди… Тор хонада ўтирсанг ҳам дунёқарашинг кенг бўлиши мумкин… Davomini o'qish
Devoni Xumiydidan namunalar.
Самарқанд вилоятинда машҳури жаҳон Афросиёб теполукларида ҳушёр тортуб юргонимизда хум топиб олдук. Ани очсоқ сарғойиб кетгон девонға назари муборагимуз тушди. Ул девон 10-асрдаму, 19-асрдаму тартуб берилғон экан. Қачонлуғини билмадик. Davomini o'qish