Rabindranat Tagor. Nur borki, soya bor

Ashampoo_Snap_2017.03.01_17h24m29s_004_.png7  май — Буюк ҳинд адиби Рабиндранат Тагор таваллуд топган кун

   Узоқ ҳинд қишлоқларида гарчи муаллифнинг кимлигини билишмасада, шоир шеърларини қўшиқ қилиб куйлашарди, бор овозда ўқишарди, паромдагилар, пода боқувчилар, қишлоқ хўжалигида ишловчилар уни кўп асрлик маданий бойликнинг бир қисми бўлган шоирона совға сифатида қабул қилишарди… Davomini o'qish

Habib Sa’dulla. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.29_12h25m45s_001_a.png Саҳифа Ўзбекистон халқ шоири Ҳабиб Саъдулла таваллудининг 75 йиллигига бағишланади

 Ўзбекистон халқ шоири, давлат мукофоти совриндори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, давлат ва жамоат арбоби Ҳабиб Саъдулла ҳаёт бўлганида 75 ёшни қарши олар эди.    Гарчи бугун шоир орамизда бўлмаса-да, у яратган шеъру қўшиқлар ҳамон инсонларни эзгуликка чорламоқда… Davomini o'qish

«Qulagan devorni suvash» — «Oltin qalam» mukofoti kimlarga nima uchun berilmoqda?

Ashampoo_Snap_2017.05.06_00h49m36s_001_.png Куни-кеча «Туркистон» саройида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таъсис этган «Олтин қалам» XII Миллий мукофотини топшириш маросими билан танишиб, ғолибларни аниқлаган ҳайъатда бугунги кундан узилган, мутлақо масъулиятсиз одамлар тўпланибди, деган ўйга бордим. Davomini o'qish

Safar Barnoyev. Arvohlar & Chehralar

005 6 май — Ёзувчи Сафар Барноев таваллуд топган кун

  Сафар Барноев ҳикояларида ўзи мансуб авлод болалари тақдирида ўчмас из қолдирган уруш даҳшатлари, бутун бир авлоднинг — уруш тугаган паллаларда вояга етган, оқ-қорани тушуна бошлаган, кўнгли бир умр ярим бўлиб қолган болалар авлодининг қиёфаси акс этган. Бу авлод кейинчалик ўсиб-улғайди, эл-юрт хизматига камарбаста бўлди. Улар орасидан олимлар-у шоирлар, косманавт-у давлат арбоблари етишиб чиқди. Ота дийдорига тўймаган бу авлоднинг бир вакили сифатида Сафар Барноев ижодида ўша давр болаларининг армонларини тасвирлаган (Бахтиёр Назаровнинг «Қалби орзуларидек кенг эди» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг).

Davomini o'qish

Fyodor Dostoevskiy. Maktublar & «O’lik uydan maktublar». Roman

008      Жуда кўп ўқияпман, ўқиганларим жуда ғалати таъсир қилаётир. Қачонлардир ўқиган асаримни такроран ўқийман ва гўё қалбим янги куч-қувват билан тўлади, синчиклаб мутолаа қилиб, барчасини тушунаман ва илҳомланаман… Davomini o'qish

Shafoat Rahmatullo Termiziy. Do’mbira mening ilk ustozim & She’rlar.

Ashampoo_Snap_2016.04.02_15h24m07s_004_.png    Бойсунлик бир қизга бағишлаб “Бойсуннинг шўх дилбари” деган шеър ёзиб, унга ўзим мусиқа басталаб ўзим ижро этиб юрдим. Бу шеър вилоят газетасида босилиб ҳам чиқди. Шундан кейин менда яна жасорат пайдо бўлди. Энди мунтазам машқ қила бошладим. Бир куни ёзганларим – ўзимга маъқул шеър­ларимни олиб, юз истиҳола билан таҳририятга кириб бордим. Ўша пайтлари Теша Сайдалиевни сиртдан танир эдим. Буни қарангки, Теша ака ҳам мени сиртдан танир экан. Davomini o'qish

Uilyam Saroyan. Ikki kichik hikoya & Hikmatli fikrlar

0_14.png    Агар сиздан, оилавий бахт нима, деб сўрашса, саодатли якун, деб жавоб беринг. Агар сизга бўса — аҳмоқлар қисмати дейишса, айтинг, бу — ёлғон. Агар чин муҳаббат — тентакларга битилган ёзғириқ дейишса, билингки, бу ҳам уйдирма. Зеро, барча ҳақиқатлар абадийдир. Муҳаббат эса энг гўзал ҳақиқатдир… Davomini o'qish

Nabi Jaloliddin. Oftob isli bola & Oraliq (Xayyom)

Ashampoo_Snap_2017.04.30_12h34m39s_003_.png2 май — Ёзувчи Наби Жалолиддин  таваллуд топган кун

   Эгнига кулранг шорт, ўнгиган майка кийган, офтоб тафтида «пишган» танаси тупроқ тусли ўн ёшлар чамасидаги болакай чап қўлида толни тутиб, ҳадеб сув остига мўраларди… Davomini o'qish

Iqbol Mirzo. She’r parchalari & Iqbol Mirzo ‘She’r sehri’ teleloyihasida

Ashampoo_Snap_2017.04.29_22h30m26s_004_.png   1 май — Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо таваллудининг 50 йиллиги

    Ўсмирлик кезларимда япон адабиётини, хусусан, Акутагавани ўқиб, каттиқ таъсирлангандим. Ана шу таассурот туфайли бир талай эркин машқлар қилган эдим. (Улардан баъзилари 1988-йили “Ёшлик” журналининг 8-сонида чоп этилган). Бугун яна ўша дафтарлар қўлимга тушиб қолди. Ўқиб кўриб, яхлит асар бўлмаса-да, шеър унсурлари – парчаларидек туюлди. Балки ўзимники ўзимга ой кўринаётгандир, балки бу ҳиссиёт фақат менинг шахсий туйғуларимдир. Ҳар ҳолда, бу машқларни Сизга ҳавола этарканман, истиҳолам бор: ишқилиб, ғашингизга тегмаса бўлди (Муаллифдан)… Davomini o'qish