Ҳовлимизда биз “лўли дарахт” деб атайдиган ёнғоқ дарахти бор. Эшитганда ғалати туюладиган бу ном ўз тарихига эга. Кеч куз эди. Адашмасам, ўн бир-ўн икки ёшларда эдим… Davomini o'qish
Oy: Январь 2018
Abdulhamid Ismoil. Jinlar bazmi yoxud katta o’yin. Roman
Ўша йил куз ўзгача чиройда келди. Шаҳар кезиб Кўкчадаги янги тушган трамвай бекатидан ҳувиллаган кўчалар бўйлаб уйга қайтасанми, Самарқанд Дарвозадаги синчу гувала деворлар ортига кўз қирини ташлайсанми, толиқиб ўз боғингга чиқасанми – кўк осмон остида алвон-алвонранглар. Сарғишу-қизғиш барглар негадир бу кузак қовжирамай, шоху-бутоқлардан узилмасдан, гўёки мусаффо ва осуда ҳавода қишларга довур ялт-ялт ҳилпирагусидек. Шундай эса-да, силжимас ҳаводаю қартайган ушуқ қуёшда аллақандай ҳазинлигу аччиқлик, кўзга бўлмаса-да, димоққа сезиларди. Узоқларда ёқилган чўпу хазоннинг элас-элас исимиди бу тахирлик… Davomini o'qish
Halima Ahmedova. Yangi she’rlar & Tungi marvaridgullar
Шоира Ҳалима Аҳмедованинг «Китоб дунёси» саҳифаларида бирин-кетин эълон қилинган икки ҳаяжонли шеърий туркумини тақдим этамиз ва суюкли шоирадан янги йилда саломатлик, устоз Ойбек домла тили билан айтганда, инжа ва ёввойи» шеърлар кутиб қоламиз… Davomini o'qish
Vasiliy Yan. Osiyoning moviy sarhadlari
Таниқли ёзувчи Василий Ян асарларини болагимдан севиб мутолаа қилганман. Ўша муҳаббат таъсирида 1983 йили Ян хотирасига бағишлаб шеър ҳам ёзганман… Бугун адибнинг тўрт жилдли асарлар тўпламига кирган «Осиёнинг мовий сарҳадлари» («Чавандоз номалари») номланган сафарномасидан бир бобни жузъий қисқартирилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.
Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Gul ko’tarib ketayotgan erkak & Odil Ikrom va Bahrom Ro’zimuhammad yozuvchi haqida
4 январ — Таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам хотираси куни
Аҳмад ака барча ҳодисага ҳалоллик билан ёндашарди… Аҳмад ака ҳаромдан, нафақат, ҳазар қиларди, балки, ҳалол нима, ҳаром нималигини чуқур англаган, нозиктаъб, парҳезкор инсонлардан эди. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Bu Kunning davomi & Xurshid Davron. Ahmad akani eslab…
4 январ — Таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам хотираси куни
Туғилишдан то ўлим лаҳзасигача ҳар бир инсон бу дунёда дўст изласа керак деб ўйлайман. Ёлғиз дўст меҳрига, дийдорига етишгунча уни ён-атрофидаги инсонлар орасидан қидирса керак десам яна тўғри бўлади. Менинг бу дунёда излаб топган дўстларимдан бири Аҳмад ака бўлади… Davomini o'qish
Vadud Mahmud. Alisher Navoiy haqida uch maqola.
Саҳифа Вадуд Маҳмуд таваллудининг 120 йиллигига бағишланади
Вадуд Маҳмуд мақоласидаги маълумотлар ҳозирги кун олими ёки китобхонига оддий бўлиб кўриниши мумкин, аммо «Навоий ким эди?» сингари саволлар кўндаланг турган 20-йиллар шароити учун улар ниҳоятда муҳим эди…
Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Shayxim Suhayliy g’azallariga tatabbu’lar & Suyima G‘aniyeva. Navoiyning “yori aziz”i
Шайхим Суҳайлий Навоийнииг дўсти ва мусоҳибларидан бўлган, ҳазрат уни «Ёри азиз», деб ардоқлаган. Давлатшоҳ Самарқандий «Тазкират ут-шуаро»да Суҳайлий тахаллусини унга устоди Шайх Озарий тавсия қилган, деб ёзади ва туркий девони ҳам бор, деб хабар қилади. Суҳайлий Хусрав Деҳлавийнинг «Дарёи аброр» (Поклар дарёси), Жомийнинг «Лужжат ул-асрор» («Сирлар тўплами ё дарёси»), Навоийнинг «Туҳфат ул-афкор» («Фикрлар туҳфаси») асарларига жавоблар ёзган. Унинг «Лайли ва Мажнун» достони ҳам бор. «Девони Фоний»да Суҳайлийнинг З ғазалига Навоий татаббуълари бор. Davomini o'qish
Rauf Parfi. Derazamga uriladi qor…& «Ko’zlar» to’plami (1978)
Устоз Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллиги олдидан
Рауф Парфи (1943 — 2005) ХХ аср ўзбек адабиётининг энг ёрқин сиймоларидан биридир. Бу саҳифада устознинг қор мавзусида ёзилган энг сара шеърлари тақдим этилмоқда.
Davomini o'qish
