Erkin A’zam. Stupka & Nosoz arava qachon yuradi? Erkin A’zam bilan suhbat

005   Арслон акамиз дунёдан ўтгандан сўнг Марина янгамиз мана шу кунни интиқиб кутадиган бўлиб қолган. Илгари онда-сондагина борарди, энди ҳар ой бир қатнамаса, кўнгли жойига тушмайди. Тараддудни уч-тўрт кун олдин бошлайди… Davomini o'qish

Kobayasi Issa. She’rlar

09    .
Исса ижоди япон шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллайди. Умуман, қадимий япон шеърини Басё ва Иссасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Исса учликлари (хайку ёки хокку) ва бешликлари (танка) шоирнинг болаларча соф туйғулари, оддий халққа хос иборалар, суҳбат тарзида берилиши билан ажралиб туради. Шоирдан йигирма мингга яқин шеърлар ва хайга жанрида яратилган расмлар мерос қолди. Davomini o'qish

Bahriye Üçok. İslâm devletlerinde kadın hükümdarlar & Бахрие Учок. Женщины-правительницы в мусульманских государствах & Mahkam Mahmud. Sharqning hukmdor ayollari

044

   Китобнинг дастлабки саҳифаларида Баҳрия Учоқ Эрон шоҳи Кирга қарши курашган массагетлар маликаси Тўмариснинг қаҳрамонлигини ёзади. Эроннинг каёний шоҳларидан Исфандиёрнинг ўғли Бахманёр ўзидан сўнг қизи Ҳумойни валиаҳд қилиб тайинлаган. Малика Хумой 32 йил буюк Эрон давлатига шоҳлик қилган. Яна Эронда Хусрав II Парвезнинг қизи Пурандухт, сўнг унинг синглиси Озармидухт подшоҳлик қилган. Араб истилочиларига қарши курашда Туронзамин ҳимоячиларидан Сўғд шаҳзодаси Туғшоднинг онаси Туғшода жасорат кўрсатган. У Самарқанд, Бухоро, Омул шаҳарлари йўлларини назорат қилиб, ўз пойтахти Пайкандни Саид ибн Усмон Ҳажжож ва Қутайба қўшинларидан мудофаа қилган. Davomini o'qish

Martin Lyuter King. Umidim shuldirki…»Mashhur nutqlar» turkumidan

001    Биз ўз курашимизни ҳамиша ўз қадримизни билган ва тартиб-интизомга риоя қилган ҳолда олиб боришимиз керак. Эзгу мақсадни кўзлаган норозилигимиз зўравонликка айланиб кетишига йўл қўймаслигимиз зарур. Davomini o'qish

Obid Asomov vafot etdi

004  Ўзбекистон ва жуда кўп мамлакатларда истеъдодли қизиқчи актёр сифатида танилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин. Davomini o'qish

O’lmas Umarbekov. Sevgim-sevgilim & Adib haqida hujjatli film.

005   Бу воқеага анча бўлди. Мен эндигина институтни тамомлаган йигирма икки-йигирма уч ёшлардаги йигит эдим. Орзу-ҳавас катта. Қаёққа қўл узатсам, етади. Билакларимда қувват, қалбимда ғайрат жўш урарди.Ёшлик эндигина қанот чиқарган учирма қушга ўхшайди. Ҳеч нарсадан тап тортмайди, ҳеч нарсадан чўчимайди. Бутун борлиқ унга янгича, сирли бўлиб туюлади. Ҳамма нарсани кўргиси, билгиси, ҳамма нарсада ўзидан қандайдир из қолдиргиси келади. Лекин бу изнинг қандай бўлишини, унга севинч бахш этадими, ё ғам келтирадими, тўғрироғи, билишни истамайди… Davomini o'qish

Raj Kapur: San’at — birinchi muhabbatim, kino esa qismatim

00214 декабрь — болалигим ҳамроҳи, машҳур ҳинд актёри Раж Капур туғилган кун

      Болалигимдан санъат бағрида улғайдим ва бу менинг энг катта бахтим эди. Ҳеч қачон бошқа бир касб эгаси бўлиш ҳақида ўйламаганман. Отамнинг театр жамоасида кичик ролларни ижро этган кезларимдаёқ, катта образлар ҳақида ўйлардим ва энг муҳими, келажакка ишонч билан қарар эдим. Санъат — биринчи муҳаббатим Кино эса — қисматимга айланди. Davomini o'qish

Haynrix Hayne. Ishqiy qo’shiqlar. Abdulla Sher tarjimalari

09

13 декабр — Буюк немис шоири Ҳейнрих Ҳайне (Генрих Гейне) таваллуд топган кун.

   Машҳур  олмон шоири Ҳайнрих Ҳайненинг(1797–1856) лирикаси Ойбек, Миртемир, Хайриддин Салоҳ каби ўзбек ижодкорлари таржимасида шеърхонларимиз орасида шуҳрат қозонган. Зеро, Ҳайне лирик туркумлардан ташкил топган ўзига хос шеърий роман яратган шоир. Уни муаллиф “Қўшиқлар китоби” деб номлаган . Таниқли шоиримиз Абдулла Шер ана шу буюк асарни аслиятдан таржима қилди. Қуйида мазкур асарга оид “Ишқий қўшиқлар” туркумидан баъзи шеърларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Kassandra tamg’asi. Romandan ostiga chizilgan satrlar & Rustam Ibragimov. Chingiz Aytmatov ijodida ikki tabiat talqini

00412 декабрь — Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги

    Инсон нима учун яшайди, ҳаёт йўлимиз эзгуликдан иборатми, келгуси авлодлар бизга қандай баҳо беради, инсониятга таҳдид солаётган хатарлардан қандай қутулиш мумкин?  Чингиз Айтматовнинг «Кассандра тамғаси» асарини ўқир экансиз, айни шу саволларга жавоб топгандай бўласиз… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Shoir nafasi — o’chmas nafas. Usmon Qo’chqorni xotirlab

044Саҳифа шоир таваллудининг 65 йиллигига бағишланади

      Шофиркон дейилса, кўҳна Вардонзе хотирланади. Вардонзе деса бепоён Қизилқум саҳроси, устод Айний тасвирлаган Жилвон ва чўл кенгликлари хаёлга келади. Усмон Қўчқор ана шу юртнинг содиқ фарзанди, ана шу диёр одамларининг маънавий-ахлоқий тушунча, ҳолат ва ҳақиқатларини шеъриятда акс эттирган доно шоир. Донолиги шундаки у инсон сийратини гап биланмас, кайфият, эҳтирос ва ҳол таъсирида поклаш сирларини очади. Davomini o'qish