Она юртдан узоқда юраги соғинч билан яшаётган Рафиқ Сайдуллонинг соғинч, кийик ўзли болалик ва денгиз нафаси келиб турган янги шеърий туркумини тақдим этамиз… Davomini o'qish
Oy: Декабрь 2018
Ismoil Mirpanjiy. Asirlikdagi xotiralar. Ikkinchi qism
Энди асирликда ўтган ўн йил воқеаларини бир бошдан ҳикоя қилиб берай. Мен тутқунликда ҳаёт кечирган йилларда Хивақда тўрт марта тўс-тўпалон ва сарой тўнтаришлари -қонли воқеалар бўлиб ўтди. Замоннинг зайли билан тўрт киши хон бўлиб тахтга ўтирди.Муҳаммад Аминхон икки ярим йил хонлик қилди. У Марвга қарши юриш қилганлиги учун азиз бошидан жудо бўлди.Ундан сўнг Абдуллахон бир йил хонлик қилди ва Юмралидаги жангда ҳалок бўлди. Унинг ўрнига Қутлимурод Муҳаммадназар Иноқ тахтга ўтирди, у туркманлар томонидан қатл этилди. Сўнгра Саидмуҳаммад ҳукмронлик қилди. Унинг хонлик тахтига ўтирганига олти йил тўлганда, бошимга бахт қуши қўнди.Мен асирликдан қочдим. Davomini o'qish
Xiva xonligi tarixidan 11 lavha
Эронлик генерал Исмоил Мирпанжийнинг «Асирликдаги хотиралар» китобининг биринчи қисми билан танишдингиз. Иккинчи қисмни диққатингизга тақдим этишдан аввал асарда акс этган 1854-64 йиллардаги айрим воқеалар, ўша давр шахслари, хонликда ҳукм сурган сулолалар, умуман ўша давр муҳитига оид лавҳалар билан таништиришни лозим деб топдим. Ўйлайманки, бу мақолалар Мирпанжий тасвирлаган даврни янада кўз ўнгингизда ойдинроқ тасаввур қилишга ёрдам беради (Муаллиф изоҳи). Davomini o'qish
Ismoil Mirpanjiy. Asirlikdagi xotiralar. Birinchi qism & Safoiddin Tabarriyon. Xvorasmiya (Xorazm) tarixidan bir shingil
Тахминимизча, сарҳанг Исмоил Мирпанжий тарихда маълум бўлган 1265 йилги ( 1846) Теҳрон исёни, амир Кабирга қарши Озарбайжон сарбозларига бошлиқ-Исмоил бўлиши мумкин.Бу гумонимизнинг далили сифатида ўша даврда мазкур Исмоил Мирпанжийдан бошқа шу номдаги зобит бўлмаган. Шунингдек, “Озарбайжон” сарбозларининг амири Кабирга қарши кўтарилган исёнга Исмоилхон фаррошбоши лақабли киши бошчилик қилган ва у Мирзо Оғахон Нурийнинг қўл остидаги одам бўлган.У эса амири Кабирнинг биринчи ашаддий душмани эди. Булардан ташқари муаллифнинг ўзи очиқдан-очиқ айтадки, амир Кабир вазифасининг бошланишидан сал олдин уни генераллик рутбасидан маҳрум қилишган ва полковник даражасига туширишган. Davomini o'qish
Protagor. Naqllari va hikmatlari.
Айтишларича, бир одамнинг икки ўғли ва бисотида биттагина кемаси бўлган. У ана шу кемани қайси ўғлига мерос қилиб қолдиришини билмай боши қотади. Ўйлай-ўйлай охир-оқибат, икки ўғлига бир хил шарт қўяди. Яъни, қайси бири кеманинг ён чеккасига биринчи бўлиб қўлини теккизса, кема ўшанга насиб этишини маълум қилади. Белгиланган куни икки ўғил икки қайиққа ўтириб, кема томон зўр бериб эшкак эша бошлайдилар… Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Fitratning qamoqdagi xotini & Cho’lponning Solihasi va Ekaterinasi
Тақдим этилаётган мақолаларда Абдурауф Фитрат ва Абдулҳамид Чўлпоннинг умр йўлдошлари тақдири ҳақида ҳикоя қилинади… Davomini o'qish
Grem Grin. Gʻoratgar maktublar
Картер Жулиядан ҳеч нимани яширмасди, Жозефина билан ўтказган ўн йиллик машаққатли ҳаёти борми, аёлнинг ғайриоддий қизғанишларию энг нозик дақиқаларда кўтарадиган жанжаллари борми, бари ҳақида у Жулияга оқизмай-томизмай сўзлаб берганди. Davomini o'qish
Li Bay. She’rlar
Ўзбек зиёлиси учун Алишер Навоий билан Мирзо Бобур қанчалик азиз ва фахрли номлар бўлса, хитойлик учун Ли Бай ва Ду Фу шундай қимматли ва суюкли номлардир. Ли Бай шеърияти Хитой мумтоз шеъриятининг сардафтари ҳисобланади. Биз авваллари ҳамма нарсани рус тилидан айнан олишга ўрганганимиз учун шоирнинг номи ўзбек тилидаям Ли Бо тарзида ифодаланиб келинган. Аслида талаффуз этилишидан келиб чиқиб бу ном Ли Бай тарзида қўлланиши лозим эди. Davomini o'qish
Asqarali Sharopov. Ruhiy ehtiyoj va mas’uliyat hissi & Xurshid Davron. Qadrdon quyosh. «Avtorning ilk kitobi» turkumidan
Куни-кечаги Турктилли ёш шоирларнинг «Самарқанд шеър оқшомлари» анжуманида бўлиб ўтган бир суҳбатда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Асқарали Шароповни эслаб, жумладан шундай деди: «Яқинда Асқарали аканинг ўтган асрнинг 80-йилларида нашр этилган китобларини қайта варақлаб, ўша пайтда адабиётга кириб келган ёшларга бағишланган мақолаларини ўқир эканман, кўз ўнгимда узоқни кўра билган синчи қиёфаси гавдаланди. Davomini o'qish
Lutfixonim Sarimsoqovaga bag’ishlov & Hamidulla Akbarov. Lutfixonim Sarimsoqova
Ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин юлдузи,бетакрор истеъдод соҳибаси, халқ томонидан «Ая» деб эъзозланган Лутфихоним Саримсоқова талқинида дунёга келган образлар ҳаётий, жонли ва табиийлиги билан алоҳида ажралиб туради. Улар шу даражада моҳирона ижро этилганки, бирини иккинчисидан устун қўйиш, камситиш мумкин эмас. Ўзбек театр саҳнасида етук образлар яратган актриса кинода ҳам ёрқин, эсда қоларли образлар яратиб, кино санъатида ўз ўрни ва ижодий услубига эга бўлди. Davomini o'qish
Najib Fozil Kisakurak. She’rlar
Атоқли турк мутафаккири ва шоири Нажиб Фозил Қисакурак шеърларида чуқур тафаккурга чорлов, ўлим ва ёлғизлик мавзулари ўзига хос услуб ва бадиий жиҳатдан мукаммал бир тарзда тараннум этилади. Шеьрларида халқона оҳанг билан биргаликда франсуз шеъриятининг таъсири кўринади. Davomini o'qish