22 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун
Улуғбек ичкарига қадам қўйди-ю, бобосининг қовоқлари юмилганини кўриб, қўрқиб кетганидан, ялт этиб бибисига қаради. Бибиси “яқинроқ ўт!” дегандек ишора қилгач, бобосига яқинлашди. Ўша заҳот бобосининг қовоқлари сезилар-сезилмас пирпираганини илғади. Бобосининг кўзларида нур йилтиради. Боланинг бўғзига нимадир тиқилиб келди, аммо ўзини тутиб, бобоси олдида тиз чўкди. Davomini o'qish