Ўлимидан кейин чорак аср вақт ўтган бўлса-да, Жамол Сурайё турк китобхонлари, шеърият ихлосмандларининг энг севимли шоирларидан бири сифатида яшаб келмоқда. Унинг муҳаббат шеърлари бундан кейинги асрлардаям ўқилишига ишонаман. Чунки, муҳаббат ўлмасдир. Davomini o'qish
Oy: Январь 2025
Orziqul Ergash. Ikki hikoya & Dala o’rtasidagi daraxt. Orziqul Ergash asari asosida vedeofilm & Ikki kitob
14 январь — таниқли ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллуд топган кун
Уларнинг одмигина Шавқиддинлар хонадонига ров бўлганига сабаб — Козим ўзига адабий ҳамкор топмоқчи. Ичидаги гапларини қоғозга тушириб, китобми, киноми қилдирмоқчи… Уч-тўрт йил муқаддам ҳам Шавқиддинга битта шунақаси илашганди. Аввалига у ҳам ўзини адабиёт ихлосманди қилиб кўрсатди. Davomini o'qish
Xo’jayor. She’rlar
Эзгу ишнинг кечи йўқ: бир кун кечикиб Хўжаёрни туғилган куни билан чин юракдан қутлайман!
Хўжаёр (Фахриддин Шотўраев) шеърларини юборяпман. Ҳавасимдаги шоирлардан. Тоза, сиёсат, маишийлик аралашмаган шеърлар. Тағин ҳеч кимга ўхшамайди. Ифода йўли, оҳанги, шаҳар шоирларининг бир ҳовуч луғатига бир дунё янги сўзлар берганининг ўзи қувонарли бу шеърлар. Davomini o'qish
Ustoz Oybekka bag’ishlov. Mushoira & Oybek. Sozim
10 январь — Устоз Ойбек таваллудининг 120 йиллиги
«Ёзувчи умри йил билан ўлчанмайди – ижодий фаолиятнинг самараси билан ўлчанади. Ойбек 400 йилга тенг келадиган 40 йиллик фаолиятининг бир лаҳзасини ҳам самарасиз ўтказгани йўқ. Ойбек бу жиҳатдан ҳам ҳозирги ва келажак адабий авлод қаршисида устод бўлиб гавдаланади”. Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаққоният тўла бу сўзларида Ойбек ҳаёти ва ижодининг самараси намоёндир. Ойбек ҳамиша биз ва келгуси авлод учун устод бўлиб қолаверади, бугунги ва келгуси авлодлар унинг биз бориб етмаган қирраларини кашф этаверадилар Davomini o'qish
