Муслимбек Мусалламнинг шеърларида нафақат бугунги ёш қаламкашларнинг қалб тажрибалари, шу билан баробар шу кундаги ўзбекча шеърнинг табиатида яна қайта уйғонаётган дард билан сўзнинг омухталигига интилиш намоён бўлмоқда.
Муслимбек Мусаллам
ШЕЪРЛАР
Муслим Мусаллам (Мусалламов) 1986 йил Наманган шаҳрида туғилган. «Келажак овози — 2008″ танлови ғолиби. Ёш ижодкорларнинг Зоминда, Дўрмонда ўтказилган семинарлари қатнашчиси. Шеърлари вилоят, республика нашрларида чоп этилган. «Бу қирларда яшайди тарих» шеърий туркуми “Шарқ юлдузи” журналининг 2011 йил 5-сонида, шунингдек «Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида эълон қилинган.
***
Йиғиштириб дунё ишини,
Бу ўткинчи ғамлардан ошиб .
Ичга йиғиб тоғлар кучини ,
Сенга телефон қиламан шошиб .
Хар галгидай айтмайсан бир сўз,
Юрагимга чўкади ғашлик .
Деразадан музтар боқар кўз ,
Сочларимла тўкилар ёшлик .
Қара боғлар аҳволи хароб ,
Кўз очирмас бу туман, қиров .
Сендан ўтган бу дардлар азоб ,
Мендан ўтган кунлар бир синов .
Фаришталар қалбимиз тинглар ,
Хўрсинамиз сезади осмон .
Туни билан булутлар йиғлар ,
Туни билан жиринглар телефон .
21.10.2015
***
Юрагимни бунчалар қийнар ,
Ҳаёт хар кун ўтар оғриқли .
Зулмат бошда қиличин ўйнар ,
Чекинади ногоҳ ёруғлик .
Қаердасан азизим қуёш ,
Нега тонглар ёришмайди оқ .
Майса бунча кўзларингда ёш,
Нега юпун турибсан япроқ .
Ҳаққа қўлин очган арчанинг ,
Қўлларига санчилган игна .
Бу арилар бунча ғўнғиллар ,
Ўлса бўлмайдими тинчгина ?
Тушунмаслар бизни мусича ,
Кўпам зада бўлмагин қумри .
Туғилётган қоронғу кеча
Тугаётган шоирнинг умри .
21.10.2015
***
Одам Ато, бу қандай фироқ ,
Одам Ато, бу не хол ахир .
Ёлғизликнинг йўли кўп йироқ ,
Муҳаббатнинг шароби тахир .
Тушундимки барчаси фано ,
Кетолмадим оёқ узиб лек .
Сиз қайдасиз, эй Момо Ҳаво ,
Нега жаннат эшиклари берк ?
Нахот тирик Қобилу Хобил ,
Қайга элтар бу Меҳробу Хоч.
Мен нимага билмадим ахир ,
Кўнгил ўзи энг буюк меърож .
Етти қават осмон остида ,
Гуллар назм, дарахтлар назм .
Сиз борсизки боғлар осуда ,
Сиз йўқ хаёт тугар, азизим .
22.10.2015
***
Энди сизга ёзмайман мактуб ,
Унутаман бу сўнги иқрор .
Баҳор ўтиб , ёзу куз ўтиб
Деразага бошин урди қор
Мен нимага ўзимни қийнаб
Ишқ тиландим ишқсиз замондан
Сиз хавотир олманг, азизим,
Бу бўронлар ичра омонман
Фақат қайтиб келманг умримга
Шунда балки тортаман енгил
Ишқсиз шаҳар ишқи йўқ кунга
Сени олиб кетяпман кўнгил
* * *
Эрта индин қайтиб келар куз ,
Эрта индин дарахтлар оғрир .
Шамол йиғлаб кетаётган қиз ,
Юзларига томчилар ёмғир .
Ярим тунда уйғонган чўчиб .
Кўксин қўрқув юваётгандай .
Кушлар олис кетмоқда учиб ,
Худди боғлар қуваётгандай .
Уфққача чўзилган бу йўл ,
Уфқкача чўзилган ғамлар .
Куз боғларда ёлғиз қолган гул ,
Куз боғларга сочилган ранглар .
Тўкилётган япроқлар юпун ,
Яросига сепган каби туз .
Умримизни англатмоқ учун
Эрта индин қайтиб келар куз .
24.08.2014
* * *
Зиналардан тушасан хомуш,
Дейсан : Дунё олтин бир қафас .
Сен патлари синиб кетган қуш
Ўксиб, ўксиб оласан нафас.
Ўлтирамиз дераза олди ,
Нечун боғлар бунча топталган .
Сўнг ўқийсан Усмон Азимни ,
Шеърларини эски дафтардан .
Ёзилади тўлган юрагинг ,
Жилмаясан, кулгуйинг синиқ .
Бу охирги кунимиз билсам ,
О , олдинда олис айрилиқ .
Йиллар ўтар сочга элаб ғам ,
Қолдиргандинг ўтли назмни .
Шундан бери жуда соғиндим ,
Сани . .
Ҳамда Усмон Азимни .
02.09.2014
* * *
Ҳолсизланиб йиқилди бирдан ,
Япроқларга юрди қизил қон.
Август, кеча ёққан ёмғирда ,
Ҳаққа жонин берди саратон .
Шунданмикин боғлар бир хазин ,
Шунданмикин боғлар бир ғариб ,
Бу боғларга қаранг, Азизим ,
Гўё бир куй кетган тарқалиб .
Қушлар ўзин кўкка урган чоғ,
Кечган йиллар дилга ўт қалар .
Ўтаётган вақт эмас йўқ ,йўқ ,
Ўтаётган фақат турналар.
2015
* * *
Сочимда қолмади бирор оқ,
Сочимда қолмабди қаро ҳам.
Кўзимга ботяпти бу фироқ,
Минг бир рангда урар бало ҳам,
Осмон бор, хайрият, кенг осмон,
Замин бор бир жону бир тандай .
Сиз борсиз яхшиям умримда,
Бўлмаса яшардим мен қандай .
Хаёл бор ҳаётдан ғолиброқ,
Мағлублар ичида зерикдим .
Кимлардир топтаган дунёнинг
Бир четига сафсар гул экдим .
10.08.2016
Muslimbek Musallam
SHE’RLAR
Muslim Musallam (Musallamov) 1986 yil Namangan shahrida tug’ilgan. «Kelajak ovozi — 2008? tanlovi g’olibi. Yosh ijodkorlarning Zominda, Do’rmonda o’tkazilgan seminarlari qatnashchisi. She’rlari viloyat, respublika nashrlarida chop etilgan. «Bu qirlarda yashaydi tarix» she’riy turkumi “Sharq yulduzi” jurnalining 2011 yil 5-sonida, shuningdek «Xurshid Davron kutubxonasi» sahifalarida e’lon qilingan.
***
Yig’ishtirib dunyo ishini,
Bu o’tkinchi g’amlardan oshib .
Ichga yig’ib tog’lar kuchini ,
Senga telefon qilaman shoshib .
Xar galgiday aytmaysan bir so’z,
Yuragimga cho’kadi g’ashlik .
Derazadan muztar boqar ko’z ,
Sochlarimla to’kilar yoshlik .
Qara bog’lar axvoli xarob ,
Ko’z ochirmas bu taman, qirov .
Sendan o’tgan bu dardlar azob ,
Mendan o’tgan kunlar bir sinov .
Farishtalar qalbimmiz tinglar ,
Xo’rsinamiz sezadi osmon .
Tuni bilan bulutlar yig’lar ,
Tuni bilan jiringlar telefon .
21.10.2015
***
Yuragimni bunchalar qiynar ,
Hayot xar kun o’tar og’riqli .
Zulmat boshda qilichin o’ynar ,
Chekinadi nogox yorug’lik .
Qaerdasan azizim quyosh ,
Nega tonglar yorishmaydi oq .
Maysa buncha ko’zlaringda yosh,
Nega yupun turibsan yaproq .
Haqqa qo’lin ochgan archaning ,
Qo’llariga sanchilgan igna .
Bu arilar buncha g’o’ng’illar ,
O’lsa bo’lmaydimi tinchgina ?
Tushunmaslar bizni musicha ,
Ko’pam zada bo’lmagin qumri .
Tug’ilyotgan qorong’u kecha ,
Tugayotgan shoirning umri .
21.10.2015
***
Odam Ato ,bu qanday firoq ,
Odam Ato ,bu ne xol axir .
Yolg’izlikning yo’li ko’p yiroq ,
Muhabbatning sharobi taxir .
Tushundimki barchasi fano ,
Ketolmadim oyoq uzib lek .
Siz qaydasiz, ey Momo Havo ,
Nega jannat eshiklari berk ?
Naxot tirik Qobilu Xobil ,
Qayga eltar bu Mehrobu Xoj.
Men nimaga bilmadim axir ,
Ko’ngil o’zi eng buyuk me’roj .
Yetti qavat osmon ostida ,
Gullar nazm, daraxtlar nazm .
Siz borsizki bog’lar osuda ,
Siz yo’q xayot tugar azizim .
22.10.2015
***
Endi sizga yozmayman maktub ,
Unutaman bu so’ngi iqror .
Bahor o’tib ,yozu kuz o’tib
Derazaga boshin urdi qor
Men nimaga o’zimni qiynab
Ishq tilandim ishqsiz zamondan
Siz xavotir olmang Azizim
Bu bo’ronlar ichra omonman
Faqat qaytib kelmang umrimga
Shunda balki tortaman yengil
Ishqsiz shaxar ishqi yo’q kunga
Seni olib ketyapman ko’ngil
* * *
Erta indin qaytib kelar kuz ,
Erta indin daraxtlar og’rir .
Shamol yig’lab ketayotgan qiz ,
Yuzlariga tomchilar yomg’ir .
Yarim tunda uyg’ongan cho’chib .
Ko’ksin qo’rquv yuvayotganday .
Kushlar olis ketmoqda uchib ,
Xuddi bog’lar quvayotganday .
Ufqqacha cho’zilgan bu yo’l ,
Ufqkacha cho’zilgan g’amlar .
Kuz bog’larda yolg’iz qolgan gul ,
Kuz bog’larga sochilgan ranglar .
To’kilyotgan yaproqlar yupun ,
Yarosiga sepgan kabi tuz .
Umrimmizni anglatmoq uchun ,
Erta indin qaytib kelar kuz .
24.08.2014
* * *
Zinalardan tushasan xomush,
Deysan :Dunyo oltin bir qafas .
Sen patlari sinib ketgan qush
O’ksib , o’ksib olasan nafas.
O’ltiramiz deraza oldi ,
Nechun bog’lar buncha toptalgan .
So’ng o’qiysan Usmon Azimni ,
She’rlarini eski daftardan .
Yoziladi to’lgan yuraging ,
Jilmayasan kulguying siniq .
Bu oxirgi kunimmiz bilsam ,
O ,oldinda olis ayriliq .
Yillar o’tar sochga elab g’am ,
Koldirganding o’tli nazmni .
Shundan beri juda sog’indim ,
Sani . .
Hamda Usmon Azimni .
02.09.2014
* * *
Holsizlanib yiqildi birdan ,
Yaproqlarga yurdi qizil qon.
Avgust, kecha yoqqan yomg’irda ,
Haqqa jonin berdi saraton .
Shundanmikin bog’lar bir xazin ,
Shundanmikin bog’lar bir g’arib ,
Bu bog’larga qarang Azizim ,
Go’yo bir kuy ketgan tarqalib .
Qushlar o’zin ko’kka urgan chog’,
Kechgan yillar dilga o’t qalar .
O’tayotgan vaqt emas yo’q ,yo’q ,
O’tayotgan faqat turnalar.
2015
* * *
Sochimda qolmadi biror oq,
Sochimda qolmabdi qaro ham.
Ko’zimga botyapti bu firoq,
Ming rangda uryapti balo ham,
Osmon bor hayriyat keng osmon,
Zamin bor bir jonu, bir tanday .
Siz borsiz yaxshiyam umrimda,
Bo’lmasa yashardim men qanday .
Xayol bor hayotdan g’olibroq,
Mag’lublar ichida zerikdim .
Kimlardir toptagan dunyoning
Bir chetiga safsar gul ekdim .
10.08.2016